ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Транспорт (автомобиль, темирйўл, ҳаво, дарё) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2003 й. 360-сон "Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2003 й.

N 360


ТРАНСПОРТ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Белгилансинки:

автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинади;

автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан қабул қилинади.

4. Комиссия икки ҳафта муддатда Комиссия ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 августдаги

360-сон қарорига

9-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 12 майдаги 175-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 14-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда)нинг 4-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 28 июлдаги 363-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 43-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 24-илова.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида транспорт-экспедиторлик фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 56-модда)га иловада:

12-банддаги "лицензиялаш" сўзи чиқариб ташлансин;

VII боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

20-бандда иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

22-банддаги "ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан транспорт-экспедиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган тегишли лицензияга эга бўлишлари шарт" сўзлари чиқариб ташлансин;

23-банддаги "ва тегишли лицензияга эга бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 131-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 73-модда.































Время: 0.1391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск