Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.2003 й. ПФ-3292-сон "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.08.2003 й.

N ПФ-3292



УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

АВТОМОБИЛЬ  ЙЎЛЛАРИ ҚУРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Йўл қурилишини бошқариш тизимини такомиллаштириш, умумий фойдаланиладиган замонавий автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш, ортиқча бошқарув тузилмаларини қисқартириш, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш учун йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қурилиш ва йўл-транспорти коммуникациялари комплекси, "Ўзавтойўл" концерни, йўл хўжалиги тизими бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат акциядорлик концернини Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш Давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) этиб қайта ташкил қилиш;

"Ўзавтойўл" компанияси таркибида туман автомобиль йўллари бошқармалари, эксплуатация-линия, йўллардан фойдаланиш, йўл-кўприклардан фойдаланиш бошқармалари негизида туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари тузиш.


2. Қуйидагилар "Ўзавтойўл" давлат акицядорлик компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

- республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда ягона техникавий, инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ўтказиш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, энг аввало халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган кўприклар ҳамда тоннелларга комплекс хизмат кўрсатиш ва уларни тегишли техник ҳолатда сақлаш ҳамда ўтказиш қобилиятини, шунингдек компания таркибига кирувчи пудрат ташкилотлари фаолиятини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

- автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш масалаларининг комплекс ҳал этилишини таъминлаш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларида қурилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш чоғида белгиланган қоида ва сифат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.


3. Белгилансинки, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари зиммасига, автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмасига комплекс хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг техник ҳолати устидан доимий назоратни амалга ошириш эса - туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари зиммасига юкланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг:

2003 йилнинг 1 октябридан бошлаб йўл хўжалигани бошқариш тузилмасидаги Республика, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармаларини тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика йўл жамғармасини тузиш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига маблагларни йиғиш ва тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмиталари зиммасига юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Қуйидагилар Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- Республика йўл жамгармаси маблағ тушумлари ҳамда сарф-харажатларининг йиллик ва квартал балансларини шакллантириш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таьмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг инвестиция лойиҳалари ва тендер ҳужжатларининг техникавий-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиш;

- йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашнинг номма-ном рўйхатларини белгиланган тартибда келишиб олиш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш смета харажатларини рўйхатдан ўтказиш;

- умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги тадбирларни тасдиқланган харажатларга мувофиқ молиялаш, жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш.


6. Белгилансинки, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади, уларнинг миқдори ҳар йили Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда белгиланади.


7. "Ўзбекистон Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциянерлик концерни ("Ўзавтойўл")ни ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 26 январдаги ПФ-546-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш бўйича қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 120-модда.





























Время: 0.1358
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск