Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 августдаги

361-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси

даромадларини шакллантириш ва

маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари тушиши ва сарфланиши тартибини белгилаб беради.


2. "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ йўл ишларини молиялаштириш (умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш) Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Жамғарма маблағлари Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Жамғарманинг махсус мақсадли ҳисоб рақамида жамланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тассаруф этувчи ҳисобланади.


5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари маблағлар шаклланиши ва сарфланишининг мақсадли йўналиши сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ва Жамғарманинг махсус ялпи балансида акс эттирилади.



II. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ

ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Жамғармага тушумлар туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамлари (банкнинг баланс ҳисоб рақами 20207) орқали Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги (банкнинг баланс ҳисоб рақами 21508) Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


7. Жамғарма даромадлари:

а) корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан (азкур банднинг "б", "в", "в1", "г", "д", "ж", "а-1" кичик бандларида кўрсатилганлардан ташқари) қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш ҳажмидан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.

Юридик шахслар - асосий фаолияти товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик субъектлари маблағ тўловчилар ҳисобланади. Улар бўйича тўланадиган айланмага шунингдек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотлар сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади.

а-1) коммунал хўжалиги тизими корхоналари томонидан маблағлардан маж бурий ажратмалар - сотиб олиш қийматини чегирган ҳолда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни - тегишли равишда иссиқлик таъминоти корхоналари учун - иссиқлик энергиясини, сув таъминоти корхоналари учун - сувни, газ таъминоти корхоналари учун - табиий газни сотиш ҳажмидан;

б) тайёрлов, таъминот-сотиш ташкилотлари, - савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан, воситачилик хизматлари кўрсатаётган корхоналар томонидан - воситачиликни тақдирлаш суммасидан, улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари томонидан - ялпи даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;

в) банклар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, видео ва аудиоманбаларни кўпайтиришдан, улар прокатидан, лотерея ўйинлари ўтказишдан ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлардан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад олувчи корхоналар томонидан даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;

в-1) асосий фаолияти лизингга мол-мулк тақдим этиш бўлган корхоналар томонидан маблағларидан - лизинг берувчи (маржа) суммасидан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;

г) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;

д) автотранспорт корхоналари томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.

Юридик шахслар - асосий фаолияти тегишли тўлов эвазига юклар ва йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган автомобиль транспорти корхоналари маблағ тўловчилар ҳисобланади. Ушбу корхоналар тўланадиган айланмага шунингдек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади;

е) сотиб олиш, алмаштириш, ҳадя, устав сармоясига олиш ёки дивидендлар ва фоизлар сифатида олиш йўли билан харид қилинган, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битишувлар ва автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда ушбу воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари қийматидан тўланадиган йиғимлар ҳисобига шакллантирилади.

Йиғимлар бевосита транспорт эгалари (фойдаланувчилар) томонидан автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жойидаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг тегишли транзит ҳисоб рақамларига тўланади.

Автотранспорт воситаларини сотиб олишга ёки қайта сотишга ва вақтинча олиб чиқиб кетишга йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат кўрсатилмасдан автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилмайди, қайта рўйхатдан ўтказилмайди ёки техник кўрикдан ўтказилмайди.

з) "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий суммасининг 50 фоизи ҳисобига шакллантирилади;

и) хорижий давлатларнинг автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзити учун йиғимлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир автоташувчи учун белгиланган миқдорларда;

к) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ихтиёрий бадаллар, хорижий инвестициялар ва кредитлар маблағлари ҳисобига шакллантирилади.

Агар ушбу банднинг "а", "а-1", "б", "в", "в-1" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъект фаолиятнинг бир неча турлари билан шуғулланса, бу ҳолда у алоҳида ҳисоб-китоб юритиши ҳамда тўловларни Жамғармага фаолиятнинг ушбу турлари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаши керак.

8. Жамғармага мажбурий ажратмалар ва йиғимларни тўлаш тартиби ва ставкалар миқдори Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан маблағ тўловчиларга етказилади.



III. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


9. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий йўл-қурилиш шўъба ташкилотлари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари деб юритилади) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашга Жамғарма маблағларини сарфлаш бўйича буюртмачилар ҳисобланади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича харажатларни молиялаштиришга Жамғарманинг махсус мақсадли ҳисоб рақамига тушадиган пул маблағларини ўтказиш учун буюртмачилар - "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи банкларда молиялаштиришнинг махсус ҳисоб рақамлари очилади.

Буюртмачилар - "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотларининг сақлаш бўйича харажатларини тўлаш тасдиқланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ алоҳида депозит ҳисоб рақамидан амалга оширилади.

Жамғарманинг валюта маблағларини сарфлаш транзит магистраль йўлларни таъмирлаш ва сақлаш, чет элда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материаллар сотиб олишга, шунингдек "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Жамғарманинг малакали кадрларини чет элда ёки хорижий мутахассисларни республикага таклиф этган ҳолда тайёрлаш учун "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашга Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма билан келишган ҳолда "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси ва аниқ рўйхатлар асосида амалга оширилади.

Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари, тендер ҳужжатлари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясида экспертизадан ўтади.


10. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибига кирувчи ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади. Жамғарма маблағларидан ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган объектларнинг аниқ рўйхати асосида қатъий равишда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида фойдаланилади.

Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги ва ўтказилган танлов савдолари (тендерлар) асосида ишларни бажарувчилар билан шартномалар тузилиши объектларни аниқ рўйхатларга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.


11. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва тегишли йўл инфратузилмасини мукаммал таъмирлаш умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг аҳамияти ва ҳолатига қараб шакллантириладиган, белгиланган тартибда "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган объектларнинг аниқ рўйхати асосида ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Тасдиқланган лойиҳа ёки смета ҳужжатлари мавжудлиги ва ўтказилган танлов савдолари (тендерлар) асосида ёки сўров йўли билан (ишлар қийматига қараб) танланган ишларни бажарувчилар билан шартномалар тузилиши объектларни мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.


12. Жамғарманинг умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларига ва тегишли инфратузилмага комплекс хизмат кўрсатишга ҳамда уларни жорий таъмирлашга йўналтириладиган маблағларидан қатъий равишда Жамғарма билан келишган ҳолда "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.


13. Жамғарманинг табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захирада назарда тутилган маблағларини сарфлаш "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг Жамғарма Ижро этувчи дирекциясида экспертизадан ўтган асосланган ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади.


14. Ҳақи Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига тўланадиган йўл-таъмирлаш ва қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар импорти юзасидан барча контрактлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

15. Жамғарма маблағлари олиб қўйилмайди ёки умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжларга сарфланмайди. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар олиб қўйилмайди ва кейинги даврда мақсадли йўналишига мувофиқ фойдаланилади.



IV. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ

ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ ПРОГНОЗИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


16. Манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарманинг бўлажак йилга даромадлари ва харажатлари прогнози Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган Жамғарма даромадлари ва харажатлари таснифи асосида ишлаб чиқилади.


17. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ҳар йили 15 июндан кечикмай:

Жамғармага - Жамғарма харажатларининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва бўлғуси йилга харажатлар прогнозини;

Иқтисодиёт вазирлигига - бўлажак йилда йўл хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш прогнозини тақдим этади.


18. Бўлажак йилга тушумлар манбалари бўйича даромадлар прогнози:

олдинги йилда Жамғармага маблағларнинг амалдаги тушуми ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича даромадлар манбалари бўйича жорий йилда кутилаётган тушум;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Жамғармага ажратмалар ва йиғимлар бўйича ҳисобот молия йили охирига юридик шахсларнинг кредиторлик қарзи ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари асосида бевосита Жамғарма томонидан ишлаб чиқилади.


19. Фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва республика ҳудудлари бўйича кейинги йилга харажатларнинг тақдим этиладиган прогнози олдинги йилда амалда фойдаланилган маблағларни ва асосий йўналишлар (умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш) бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган маблағлардан фойдаланиш ҳамда жорий йилга тасдиқланган прогнозлар билан таққослаган ҳолда ҳудудлар бўйича ҳисобга олинган ҳолда "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланади. Бунда табиий офатлар оқибатини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захира (харажатлар ҳажмининг 5 фоизи миқдорида) ташкил этиш назарда тутилади.


20. Жамғарма даромадлар ва харажатларнинг ишлаб чиқилган прогнозини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, бироқ 1 июлдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


21. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг аниқлаштирилган прогнози бўлажак йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари прогнози билан бир вақтда Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


22. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети Олий Мажлис сессиясида тасдиқлангандан, шунингдек бўлажак йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингандан кейин Жамғарма беш кун муддатда:

йил чораклари ва ҳудудлар бўйича бўлажак йилга жамғарма даромадларининг тасдиқланган асосий параметрларини - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига;

бўлажак йилга Жамғарма харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини (йўналишларини) йил чораклари ва ҳудудлар бўйича "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясига етказади.


23. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда даромадларнинг тасдиқланган параметрлари олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда йил чораклари ва республика минтақалари ҳамда манбалар бўйича даромадларнинг йиллик прогнозини белгилайди ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига етказади.


24. "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компанияси бўлажак йилга Жамғарма харажатлари прогнози олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жамғарма билан келишган ҳолда - умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг йиғма аниқ рўйхатларини;

Жамғарма билан келишган ҳолда - автомобиль йўлларини, кўприклар ва уларга тегишли бўлган муҳандислик иншоотларини мукаммал таъмирлашнинг йиғма аниқ рўйхатларини;

ўз таркибига кирувчи ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари бўйича умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича Жамғармада белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган харажатларнинг йиғма сметаларини;

Жамғарма билан келишган ҳолда - табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захира миқдорини тасдиқлайди.


25. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси икки кун муддатда Объектларни қуриш дирекциясига ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотларига тегишли ҳудудда амалга ошириладиган автомобиль йўллари тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ички титул рўйхатларини юборади.

Объектларни қуриш дирекцияси ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари олинган ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган йўл хўжалиги объектларини қуриш (реконструкция қилиш ёки жиҳозлаш)нинг титул рўйхатлари асосида титул рўйхатларида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида пудрат ишларини бажаришга танлов савдолари (тендерлар) ғолиблари билан контрактлар (шартномалар) тузади.

Ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари йўл хўжалиги объектларини мукаммал таъмирлашнинг тасдиқланган аниқ рўйхати олинган санадан бошлаб беш кун мобайнида 25 минг АҚШ долларига тенг бўлган ва ундан юқори қийматли объектлар бўйича пудрат ишларини бажаришга танлов савдолари ғолиблари билан контрактлар (шартномалар) тузади, қиймати 25 минг АҚШ долларигача бўлган контрактлар эса пудрат ташкилотларини сўров ўтказиш йўли билан танлаб олган ҳолда тузилади.

Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлашга тасдиқланган харажатларнинг йиғма сметаси асосида ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари норматив мезонларини қўллаш йўли билан ва автомобиль йўлларининг тоифаси, аҳамияти ва узунлигига қараб Жамғарма харажатлари прогнозини хизмат кўрсатиладиган пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари бўйича тақсимлайди ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун улар билан контрактлар тузади.



V. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА

МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


26. Ажратмалар солиқ солиш объектидан ва тасдиқланган ставкадан келиб чиқиб ҳар ойда ҳисоблаб чиқилади.

Ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ўсиб борувчи якун билан тўловчи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига:

ягона солик тўлови тўламайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига тегишли бўлмаган тўловчилар томонидан - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай тақдим этилади.

Ажратмалар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай тўланади. Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки солиқ органларининг ортиқча тўлов мавжудлиги тўғрисидаги хулосасига кўра солиқ тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб 30 кун муддатда Республика йўл жамғармаси томонидан солиқ тўловчига қайтарилади.

27. Хўжалик юритувчи субъектлар таркибига кирадиган, юридик шахслар бўлмаган таркибий бўлинмалар Жамғармага ажратмаларни туман (шаҳар)лар солиқ инспекцияларининг транзит ҳисоб рақамларига ўтказадилар, уларга бюджетга ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.

28. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда белгиланган муддатларда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолат бўйича ҳисобланган ва тушган тўловлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар турлари бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни тақдим этади.



VI. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА

АЖРАТМАЛАРГА ДОИР ИМТИЁЗЛАР


29. Қуйидагилар Жамғармага мазкур Низом 7-бандининг "а", "б", "в" ва "г" кичик бандларида назарда тутилган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади:

давлат бюджетидаги ташкилотлар ва муассасалар (шу жумладан фаолият ихтисослиги бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, фойдаланилмаётган биноларни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича, ҳомийлик ёрдамидан, пулли-контракт асосида ўқитиш учун тушумдан);

бюджетдан дотация олувчи томоша кўрсатиш билан боғлиқ корхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар;

йўл хўжалиги ташкилотлари - умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажаришдан олинадиган даромадлар бўйича;

уй-жой-фойдаланиш идоралари, уй бошқармалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар уй-жой фондини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни бевосита амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан ташқари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси;

давлат ташкилотларини бошқариш республика ва маҳаллий органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тижорат ва хўжалик фаолияти бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар ва тушумлар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари, уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотлари бундан мустасно.


30. Қуйидаги автомобиль транспорти корхоналари Жамғармага мазкур Низом 7-бандининг "д" кичик бандида назарда тутилган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади:

давлат бюджетидаги автокорхоналар;

корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар - умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажаришдан олинадиган даромадлар бўйича;

31. Қуйидагилар сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғим тўлашдан озод қилинади:

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси;

мотоараваларга ва автомобилларга эга бўлган ва уларни сотиб олган барча гуруҳларга тегишли бўлган ногиронлар;

ихтисослаштирилган тармоқдан "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олаётган фуқаролар, шунингдек ҳадя шартномаси асосида яқин қариндошлардан (ота-оналар, болалар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр, хотин) автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш - фойдаланиш корхоналари;

юридик шахслар - фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияларга эга бўлган автотранспорт корхоналари - йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналиш таксиларидан ташқари);

40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган конларда ишлатиладиган автосамосвалларни сотиб олаётган корхоналар;

ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобиль олган юридик шахслар - болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, кексалар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек давлат бюджетидан таъминланадиган тиббиёт муассасалари;

юридик шахслар - автотранспорт воситаларини битта тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси) ичида балансдан балансга бепул беришда.

лизинг ёки лизинг берувчи - Ўзбекистон Республикаси резиденти билан сублизинг шартномаси бўйича лизинг олувчилар - бундай шартномада автотранспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқининг сотиб олиш қийматини тўламасдан ўтиши назарда тутилганда ва барча лизинг тўловлари тўланган тақдирда.


VII. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИ ТУШУМИ ВА САРФЛАНИШИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


32. Жамғармага тушумлар тўлиқ тушиши таъминланиши учун:

юридик шахслар - мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари кирганлиги учун тўловнинг тўлиқ тушиши учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;

автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги ёки қайта сотилганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатсиз рўйхатдан ўтказилишига, қайта рўйхатдан ўтказилишига ёки техник кўрикдан ўтказилишига йўл қўйилмаслиги учун - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ҳаракат хавфсизлиги давлат хизмати органлари) ва унинг жойлардаги органлари жавоб берадилар.


33. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларида, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлашга харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар лимитлари доирасида Жамғарма маблағлари қонуний ва қатъий мақсадли сарфланиши учун жавоб беради.


34. Мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик тўловчилар зиммасига юкланади, улар:

мазкур Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда йиғимлар ва тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга;

тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратма турини кўрсатишга;

тўланган йиғимлар ва мажбурий ажратмалар суммаси ҳисобини юритишга;

Жамғармага йиғимлар ва мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва тўланишини текшириш учун давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўйишга, уларнинг талабига кўра ушбу йиғимлар ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.


35. Жамғармага мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҳамда уларнинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.


36. Жамғарма маблағлари тўлиқ тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Жамғармани бошқариш кенгашига юкланади.

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда мунтазам равишда назорат қилади.

Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда ва йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларида, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш харажатлари сметасида назарда тутилмаган мақсадлар учун фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси аниқланган қонун бузилишларини белгиланган тартибда бартараф этиш чора-тадбирларини кўради ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жазо чораларини қўллайди.


37. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси Ижро этувчи дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Жамғарма харажатлари прогнозининг ижро этилиши тўғрисида ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этади.


38. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботини тақдим этади.


39. Жамғармага ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.




































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск