Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Авиация ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 360-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 августдаги

360-сон қарорига

4-ИЛОВА



Авиация ишларини бажариш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом авиация ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Тижорат асосида амалга ошириладиган авиация ишларини бажариш фаолияти лицензияланиши керак.


3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Зарур ҳолларда Комиссия қарорлари сўровнома йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Авиация транспорти соҳасида лицензиялаш бўйича кичик комиссия (кейинги ўринларда кичик комиссия деб аталади) эксперт хулосалар ҳамда Комиссиянинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.

"Дававианазорат" инспекцияси кичик комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.


4. Авиация ишларини бажариш фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.


5. Авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланадиган авиация хизматлари рўйхатига биноан авиация ишларига тегишли қисмларига берилади.


6. Авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия камида 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

- қонун ҳужжатларига, авиация ишларини бажариш қоидаларига мажбурий риоя қилиш;

- лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги;

- Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва амал қилинадиган ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

- ҳаво кемалари ва уларнинг асбоб-ускуналарини, аэродромларни, аэродромлар ва аэропортларнинг асбоб-ускуналарини, ҳаво ҳаракатини бошқариш воситаларини парвозларни ерда таъминлаш ва ҳаво кемаларига техника хизмати кўрсатиш воситаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;

- шартномалар тузишда - мижозларнинг талабига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш пайтида - назорат қилувчи органларга лицензияни тақдим этиш;

- "Дававианазорат" инспекциясининг талабига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур ахборотни унга тақдим этиш.

Лицензия битимида мазкур бандда санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

- юридик шахс учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, жисмоний шахс учун - тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

- ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Дававианазорат" инспекциясига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар кичик комиссиянинг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги сана ҳақида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Кичик комиссия масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини кичик комиссия раиси томонидан белгиланадиган шахс бажаради.


10. Ишончли бўлмаган ёки сохталаштирилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси "Дававианазорат" инспекциясининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик ёки жисмоний шахснинг ҳужжатлари кўриб чиқилаётган даврда берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


12. Авиация ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Кичик комиссия ариза олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Комиссияга қарорнинг тегишли протокол лойиҳаси билан биргаликда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тақдим этади.

Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Зарур ҳолларда кичик комиссия қарорига кўра "Дававианазорат" инспекцияси жойларга бориб лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганишга ҳақлидир.


13. "Дававианазорат" инспекцияси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими "Дававианазорат" инспекцияси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

- битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

- томонларнинг реквизитлари;

- амалга оширилишига лицензия берилаётган аниқ фаолият турининг номи;

- лицензиянинг амал қилиш муддати;

- лицензиатдан талаб этиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

- лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

- лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши устидан "Дававианазорат" инспекциясининг назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва "Дававианазорат" инспекцияси учун бир нусхадан тузилади.


14. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари "Дававианазорат" инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва "Дававианазорат" инспекциясининг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун "Дававианазорат" инспекцияси раҳбари жавоб беради.


15. Лицензия "Дававианазорат" инспекцияси томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

Лицензия Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


16. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида "Дававианазорат" инспекциясига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.


17. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек "Дававианазорат" инспекцияси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


18. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

19. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда кичик комиссия ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан тегишли қарор протоколи лойиҳасини Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия кичик комиссиянинг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ


20. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Дававианазорат" инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Лицензиат - жисмоний шахснинг фамилияси. исми. отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Дававианазорат" инспекциясига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

21. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат кўрсатиб ўтилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


22. "Дававианазорат" инспекцияси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


23. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза "Дававианазорат" инспекциясига лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан икки ой олдин берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


24. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган амал қилиш муддати тугамаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Дававианазорат" инспекцияси томонидан амалга оширилади.


26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Дававианазорат" инспекцияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

- лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

- лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

- лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

- текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

- лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

- кичик комиссияга кўриб чиқиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор киритиш;

- авиация ишларини бажариш фаолияти лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.


27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида "Дававианазорат" инспекциясининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома ўтказилади, далолатноманинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси "Дававианазорат" инспекциясида қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш кичик комиссия томонидан "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Кичик комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, кичик комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.


29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.


30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда кичик комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРЛАРИ


31. "Дававианазорат" инспекцияси лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- юридик шахс учун - юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

- жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, яшаш жойи, телефони;

- лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;

- лицензияларнинг амал қилиш муддати;

- умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар;

- лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

- лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

- лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

- дубликат беришнинг асослари ва санаси.


32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IX. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


33. Авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.

Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари тўлиқ республика бюджетига ўтказилади.




Низомга

ИЛОВА



Авиация ишларини бажариш

фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Юридик шахс лицензия талабгори

1. Авиация ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. "Ўздававианазорат" инспекциясига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра































2-босқич

Кичик комиссия

1. Масъул котиб ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклиф билан тегишли қарор протоколи лойиҳасини Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгорлари томонидан бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда эксперт хулосаси тайёрлайди.

- ҳужжатлар қабул қилинган кунда

- ариза олинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

- ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида





























3-босқич



Комиссия

1. Кичик комиссиянинг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

- 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда - Комиссия қарори протоколи тақдим этилгандан кейин 4 кун мобайнида)































4-босқич

"Дававианазорат" инспекцияси

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан бир пайтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида









































Лицензиат

1. "Дававианазорат" инспекциясига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган пайтдан бошлаб уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда



































5-босқич

















Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларнинг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда






























6-босқич

"Дававианазорат" инспекцияси

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензиялар имзолангандан кейин уларни лицензиатга беради.

- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 2 кун муддатда



































7-босқич




Комиссия раиси

(унинг ўринбосари)



"Дававианазорат" инспекцияси томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.


- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда























































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск