Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 360-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 августдаги

360-сон қарорига

6-ИЛОВА



Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида

ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилаб беради.


2. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолияти лицензияланиши керак.

Аҳолининг ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ва Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, шунингдек "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди.


3. Лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Дарё транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Агентликда эксперт комиссияси тузилади. Эксперт комиссияси фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.

4. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги бир қисмига (қисмларига) берилади:

- дарё транспортида йўловчиларни ташишга;

- дарё транспортида юкларни ташишга.


5. Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан дарё транспорти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, кемалар қатнайдиган ички йўлларда сузиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, аварияларнинг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши, сув ҳавзаларидаги тўхташ жойларида хавфсизликни таъминлаш;

б) кема гувоҳномаси, малака гувоҳномаси, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳнома, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳнома, кеманинг санитария гувоҳномаси мавжудлиги;

в) ташиш хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилиши, сузиш воситаларининг техник жиҳатдан соз ҳолатда сақланиши, унинг асралиши, Агентликнинг Кема Регистри ва Кема Инспекцияси бўлими томонидан текшириш ўтказилиши, техника хавфсизлиги таъминланиши.


7. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 6-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЕЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи маълумотлар; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

б) юридик шахс учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг; жисмоний шахс учун - якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхалари;

в) кема гувоҳномаси, малака гувоҳномаси, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳнома, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳнома, кеманинг санитария гувоҳномаси нусхалари илова қилинган ҳолда мавжуд сузиш воситалари тўғрисидаги маълумотлар;

г) сузиш воситасининг командирлар таркиби аъзоларида уларнинг муайян лавозимлар билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи сузиш воситалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

д) амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда сузиш воситаларидан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

е) лицензия талабгорида кема экипажи аъзолари соғлиғига кўра сузиш воситаларида ишлаш учун яроқлилигини тасдиқловчи санитария паспортлари ёки бошқа ҳужжат мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ж) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.


9. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Агентликка бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар Агентликнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг бир нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун:

- жисмоний шахслардан - энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида;

- ўнтагача сузиш воситасидан фойдаланувчи юридик шахслардан - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида, ўнта ва ундан ортиқ сузиш воситаларидан фойдаланувчи юридик шахслардан - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик ёки жисмоний шахс ўз ҳужжатлари кўриб чиқилиши даврида берилган аризадан воз кечган тақдирда йиғим қайтарилмайди.


12. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

13. Агентлик лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).


14. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими Агентлик билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

- битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

- томонларнинг реквизитлари;

- амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг (ёки фаолият тури қисмларининг) номи;

- лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

- лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

- лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши устидан Агентликнинг назорат қилиши тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва Агентлик учун бир нусхадан тузилади.


15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намунаси Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун Агентлик раҳбари жавоб беради.

Лицензия Агентлик томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

Лицензия Агентлик бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

16. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Агентликка лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда Агентлик лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

17. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек Агентлик мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

18. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

19. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси билан биргаликда барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ

21. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Лицензиат - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензиянинг қайта расмийлаштирилиши тўғрисида ариза бериши шарт.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат кўрсатиб ўтилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


22. Агентлик лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш Агентлик томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

24. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


25. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда Агентлик (ҳудудий бўлим):

- лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;

- лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;

- лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;

- текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;

- лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди;

- қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш масаласи юзасидан қарор қабул қилади ёки судга мурожаат қилади;

- дарё транспорти соҳасида йўловчилар ва юклар ташиш фаолиятининг лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юборади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Агентликнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Агентлик лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.

27. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

28. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРЛАРИ


29. Агентлик белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

- жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, телефони;

- лицензиянинг берилган санаси ва унинг тартиб рақами;

- умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар;

- лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

- лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

- лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

- дубликат беришнинг асослари ва санаси.


30. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IX. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


31. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун давлат божи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади.

Лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари Агентликнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, унинг 75 фоизи республика бюджетига йўналтирилади, қолган маблағлардан Агентлик томонидан белгиланган тартибда шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришда фойдаланилади, маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган сметага мувофиқ Агентлик харажатига сарфланадиган қисми бундан мустасно.




Низомга

ИЛОВА



Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида

ташиш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Юридик шахс лицензия талабгори

1. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Агентликка ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра































2-босқич

Агентлик

1. Масъул шахс ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгорлари томонидан бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади.

- ҳужжатлар қабул қилинган кунда;

- ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

- ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 5 кун мобайнида.




















3-босқич

Агентлик

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан бир пайтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида









































Лицензиат

1. Агентликка лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Агентлик лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган пайтдан бошлаб уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда



































4-босқич

















Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларнинг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда






























5-босқич

Агентлик

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензиялар имзолангандан кейин уларни лицензиатга беради.

- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 2 кун муддатда



































6-босқич




Агентлик бошлиғи

(унинг ўринбосари)



Агентлик томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.


- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда
























































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск