Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2003 й. 362-сон "Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи давлат комиссиясининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2003 й.

N 362



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШ БЎЙИЧА

ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗУВЧИ

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ РОЛИ

ВА МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан кимё, нефтгаз, машинасозлик ва иқтисодиёт бошқа тармоқларининг 90 дан ортиқ корхоналари акциялари, активлари ва мол-мулки сотилди, улардан энг йириклари "Олмалиқ маиший кимё заводи" очиқ акциядорлик жамияти, "Андижонкабель" очиқ акциядорлик жамияти, "Сувмаш" очиқ акциядорлик жамияти ва бошқалардир.

Шу билан бирга кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда хусусийлаштириш дастурида назарда тутилган корхоналар ва объектларни хусусийлаштиришнинг зарур суръатларини, хорижий инвестициялар оқимини, энг аввало тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини таъминламаяпти. Хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналар ва объектларни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришни таъминловчи аниқ ишловчи механизм яратилмаган. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг самарадорлиги устидан мониторинг етарли даражада олиб борилмаяпти.

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг роли ва масъулиятини ошириш, корхоналарни хусусийлаштириш, энг аввало якка тартибдаги лойиҳалар бўйича амалга ошириладиган иқтисодиёт тармоқлари базавий тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, акциядорлик жамиятларидаги акциялар давлат пакетларининг бир қисмини ва тўлиқ хорижий инвесторларга сотиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активларини якка тартибдаги лойиҳалар бўйича сотиш, хусусийлаштирилаётган корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) янги таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Давлат комиссиясининг иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичидаги энг муҳим вазифалари ҳисоблансин:

- давлат корхоналарини хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган Ҳукумат қарорларининг сўзсиз бажарилишини ташкил этиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини янада ривожлантириш ва ошириш;

- сансалорлик, бюрократизм ва объектларни хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш ҳамда акциялар пакетларини ва корхоналарни тўлиқ танлов (тендер) савдолари ғолибларига сотишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатлари чўзиб юборилиши ҳолларини бартараф этиш;

- иқтисодиёт тармоқларида Давлат комиссияси қарорлари қабул қилинган хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларнинг фаолияти устидан мониторинг ташкил этиш.


4. Давлат комиссияси бир ой муддатда хорижий сармоя иштирокида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиб чиқсин, бунда:

- якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириш дастурида назарда тутилган давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самаралилигига, корхоналарни сотишга тайёрлаш ва сотиш жараёнларига йирик ва машҳур хорижий молиявий маслаҳатчиларни, баҳолаш ва аудиторлик компанияларини жалб қилишга;

- аниқ таклифлари ва инвестиция мажбуриятлари бўлган стратегик инвесторлар мавжуд бўлганда тезкорлик билан кўриб чиқиш ва корхоналар бўйича қарорлар қабул қилиш юзасидан берилган ваколатларни амалга ошириш, амалиётда бўлмаган қарорларни тезкорлик билан қабул қилишни назарда тутган ҳолда объектлар ва акцияларни тўловнинг аралаш шаклларини қўллаб сотиш амалиётини кенгайтиришга, хорижий инвестициялар оқиб келиши учун барча тўсиқларни бартараф этишга асосий эътиборни қаратсин.


5. Давлат комиссиясига паст рентабелли, иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг давлат активларини инвесторлар томонидан кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини қисқа муддатларда (1-2 йил мобайнида) тубдан яхшилашни таъминловчи инвестиция мажбуриятлари ўз зиммасига олиниши ва бизнес-режалар тақдим этилиши шарти билан жуда паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилсин.


6. Давлат комиссияси раиси (Р.С.Азимов), идоралараро ишчи гуруҳлар раҳбарлари (К.Н.Тўлаганов, М.З.Усмонов, Э.М.Ғаниев, Ҳ.С.Кароматов) Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига мувофиқ хорижий инвесторларга сотиш мўлжалланган объектлар бўйича хусусийлаштириш дастури бажарилишини таъминловчи иш режасини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Идоралараро ишчи гуруҳлар, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари кўрсатиб ўтилган иш режасининг муддатлар, сотув ҳажми ҳамда давлат корхоналари ва объектларни хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвесторларни жалб қилиш юзасидан бажарилиши учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

Мазкур банднинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилнинг 9 ойи ва умуман йил якунлари бўйича мажлисларида ахборот берилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июндаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги Низомнинг 2.1 банди қуйидаги мазмундаги хат бошлари билан тўлдирилсин:

- "давлат корхоналарини хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган Ҳукумат қарорларининг сўзсиз бажарилишини ташкил этиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини янада ривожлантириш ва ошириш;

- сансалорлик, бюрократизм ва объектларни хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш ҳамда акциялар пакетларини ва корхоналарни тўлиқ танлов (тендер) савдолари ғолибларига сотишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатлари чўзиб юборилиши ҳолларини бартараф этиш;

- иқтисодиёт тармоқларида Давлат комиссияси қарорлари қабул қилинган хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларнинг фаолияти устидан мониторинг ташкил этиш".


8. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарори 3-бандининг биринчи хат боши ва қарорга 4-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 69-модда) 4-илова 2-бандининг "б" кичик банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплексини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 22 октябрдаги 364-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 61-модда) 1-илова III бўлимининг учинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И.Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 133-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 75-модда.


























Время: 0.1503
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск