ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Никоҳ тузиш ва уни бекор қилиш. Никохнинг ҳақиқий эмаслиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2003 й. 365-сон "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2003 й.

N 365


НИКОҲЛАНУВЧИ ШАХСЛАРНИ

ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасини бажариш юзасидан ҳамда соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш учун шартшароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

- никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан сифатли ўтказилишини таъминласин;

- бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат тузилмалари билан биргаликда никоҳ тузишгача тиббий кўрикдан ўтиш масалалари долзарб эканлигини ёшларнинг кенг қатламларига етказиш бўйича тизимли ишларни ташкил этсин.


2-1. Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича уларга маслаҳат бериш ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар фаолиятини мониторинг қилиб, мавжуд муаммоларни таҳлил этиш, умумлаштириш Республика ва ҳудудий аҳоли репродуктив саломатлиги марказларининг (кейинги ўринларда - Марказлар) асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун Марказлар тузилмасига соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг амалдаги штатлари доирасида мутахассис штатлар (тиббий-генетик, психолог, IT-технологиялари бўйича мутахассис) киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Марказлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.

3. "Маҳалла" ва "Соғлом авлод учун" жамғармаларига Республика Хотин-қизлар қўмитаси, "Маънавият ва маърифат" маркази ҳамда жамоат бирлашмалари билан биргаликда соғлом оилани шакллантириш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш муаммолари бўйича оилалар, никоҳланувчи ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш тавсия этилсин.


3-1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари, хусусан кўп тармоқли марказий поликлиникалар, Марказлар ўртасида никоҳланувчиларнинг ягона автоматлаштирилган электрон базасини шакллантирсин.

4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Телерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш моҳиятини матбуотда, радио ва телевиденияда кенг тарғиб этилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 136-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 77-модда.







































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск