Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 06.02.2016 й. 2/1-сон "Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.02.2016 й. 2379-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.02.2016 й.

N 2379-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.02.2016 й.

N 2/1


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ва 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2379, 2012 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Микрокредит ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларнинг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин ижобий аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт.".


2. Қуйидаги мазмундаги 26-1-банд билан тўлдирилсин:

"26-1. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 февраль, 7-сон, 71-модда










































Время: 0.1561
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск