ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2016 й. Ф-4613-сон "Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

10.02.2016 й.

N Ф-4613



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО

ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИДА ЭРИШИЛГАН

КЕЛИШУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


2015 йил 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 550 дан ортиқ хорижий фирмалар ва компаниялар вакиллари, молия институтлари иштирокида ўтказилган Халқаро инвестиция форумида инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда хорижий инвесторлар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари активларини сотиб олиш тўғрисида 12,4 млрд. долларлик 100 ортиқ шартномалар, битим ва меморандумлар имзоланганлиги қайд этилсин.

Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, хорижий инвесторларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда стратегик инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқаришни жадаллаштириш мақсадида:


1. Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича Комиссия, 1-иловага* мувофиқ тузилсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

форум натижалари бўйича имзоланган келишувлар ва меморандумлар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари активларини сотиб юбориш тўғрисидаги бошқа қабул қилинган қарорлар бўйича бир ой муддатда хорижий инвесторлар билан, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда, музокаралар олиб боришни якунлаш;

сотиб олиш нияти бор инвесторлар билан олиб борилган музокаралар натижалари бўйича активларни олди-сотти битимини расмийлаштириш ва унинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни таъминлашни ташкиллаштириш;

савдоларга қўйилган ҳажмлардан кўпроқ (улуш) қўшимча акциялар пакетларини харид қилишга қизиқиш билдирганлиги тўғрисидаги хорижий инвесторнинг таклифларини Хорижий инвесторларга давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясига киритиш;

зарур ҳолларда муқобил хорижий инвесторларнинг талабномаларини кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда улар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишга қўйилган давлат активларининг нархларини босқичма-босқич тушириш механизмларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш;

давлат ва хўжалик органлари активларини хорижий инвесторларга сотиш масаласи бўйича вазирлик, идора, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, акциядорлик жамиятлари ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш.


2. Комиссия (Р. Азимов) зиммасига масъул ижрочи вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялар, уюшмалар ва ташкилотлар билан биргаликда Халқаро инвестиция форуми натижалари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 16 ноябрдаги ПҚ-2432-сонли қарори билан тасдиқланган хорижий компаниялар, банклар ва ташкилотлар иштирокидаги янги инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларда жорий этишни таъминлаш юклатилсин.


3. Акциядорлик жамиятларидаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик жамиятларининг активларини сотиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Халқаро инвестиция форуми натижаларига кўра келишувлар тузган хорижий инвесторларнинг акциялар ва давлат активларига дахлдор талабномалари 2016 йилнинг 1 мартигача бўлган муддатда тақдим этилмаган ҳолда ушбу инвесторлар томонидан уларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тугатилади;

хорижий инвесторларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан акцияларини сотган акциядорлик жамиятлари 2016 йилнинг 1 июлидан кейин мажбурий бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши ёки тугатилиши шарт эмас.


5. Вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялар, уюшмалар, бошқа хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятлари раҳбарлари зиммасига акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятларининг устав капиталига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қабул қилган қарорларини ўз вақтида жорий этишни таъминлаш шахсий масъулияти юклатилсин.


6. Мазкур фармойишнинг 2 ва 3-иловаларидаги* акциядорлик жамиятларининг юқори бошқарув органларига (акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатувчи кенгашлари):

инвесторларни жалб қилиш масаласини тезкор кўриб чиқиш, шу жумладан муқобил инвесторларни, улар билан музокаралар ўтказиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ сотишга қўйилган активларнинг нархини босқичма-босқич камайтириш механизмини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тавсия этилсин.


7. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 22 февраль, 7-сон, 64-модда























































Время: 0.1542
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск