Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2016 й. ПҚ-2492-сон "Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2016 й.

N ПҚ-2492



РЕСПУБЛИКА ОЗИҚ-ОВҚАТ

САНОАТИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Корпоратив бошқарувнинг жаҳон амалиётида қабул қилинган тамойиллари ва усулларига мувофиқ республика озиқ-овқат саноатини бошқариш самарали тизимини шакллантириш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни кенг жалб этиш, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини ошириш, ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатдош бўлган сифатли маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармонига мувофиқ чигитни қайта ишлаш ҳамда пахта ёғи ишлаб чиқаришни таъминлаш функциялари "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси зиммасига юклатилган ҳолда тегишли корхона ва тузилмалар Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси таркибидан чиқарилди.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси муассисларининг Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасини тугатиш ҳамда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясини ташкил этиш, унинг устав капиталини Уюшма таркибига кирувчи корхоналар устав жамғармаларидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни баланс (номинал) қиймати ҳисобидан шакллантириш таклифига розилик берилсин.

Холдинг компанияга Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда акцияларининг 51 фоизидан кам бўлмаган қисми давлатда сақланиб қолишини назарда тутган ҳолда, олинган маблағларни озиқ-овқат саноати тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш шарти билан қўшимча акциялар чиқаришга рухсат берилсин.

3. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва бунинг асосида тармоқни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;

юқори қўшилган қийматга эга, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида тармоқ корхоналарида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш замонавий технологик циклини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, қайта ишлаш корхоналари, тайёрлаш ва сотиш ташкилотлари ўртасида бозор муносабатлари асосида, унинг тайёрланиши, сақланиши, янада чуқурроқ қайта ишланиши ва сотилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хом ашёси ҳаракатининг замонавий логистикасини кенг жорий этиш;

илғор хорижий технологиялар ва дизайндан фойдаланган ҳолда замонавий тара-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш;

мева-сабзавот, гўшт-сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хом ашёсини қайта ишлаш бўйича юқори унумли замонавий инновация технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, ушбу мақсадлар учун, авваламбор, стратегик хорижий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;

қайта ишланган мева-сабзавот, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг экспортини ташкиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини баҳолашнинг замонавий халқаро тизимини ишлаб чиқаришга жорий этиш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификациялаш бўйича ишларни ташкиллаштиришда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш, тармоқ корхоналарига ахборот хизматлари кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


4. Қуйидагилар:

холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг рўйхати 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) икки ҳафта муддатда пухта танлов асосида "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг ижро этувчи аппаратини тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ, бошқарувнинг замонавий корпоратив усулларини эгаллаган юқори малакали кадрлар билан бутласин.


5. Белгилансинки:

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг молиявий маблағлари иштирокидаги корхоналар акциядорлик жамиятлари ёки масъулияти чекланган жамиятлар шаклида ташкил этилади, бунда барпо этилаётган корхоналарнинг устав жамғармасидаги тегишли улуши холдинг компаниясининг устав жамғармасига капиталлаштирилади;

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар уюшган аъзо мақомида кириши мумкин.


6. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг устав капиталини унинг таркибига кирувчи корхоналар устав жамғармаларидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)нинг баланс (номинал) қиймати ҳисобига шакллантириш бўйича тадбирларни амалга оширишни таъминласин;

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини ташкил этсин.


7. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда замонавий савдо-логистика марказлари, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича музлатиш қувватларини ташкил этиш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг узоқ муддатли кредитларини, шунингдек чет эл ва маҳаллий компанияларнинг инвестицияларини жалб этсин.

Белгилансинки, замонавий савдо-логистика марказлари, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича музлатиш қувватларини ташкил этиш учун Ҳукуматнинг кафолати билан жалб этилаётган халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг қарз маблағлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси томонидан мазкур корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлари ҳисобидан қайтарилади.


8. Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси иштирокчиларининг тугатилаётган Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек унинг мол-мулкини ташкил этилаётган холдинг компаниясига баланс қийматда бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


9. Белгилансинки:

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва унинг фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг дивидендлари, ажратмалари, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси таркибида Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналарнинг давлат улушлари бўйича ҳисобланадиган дивидендларининг 50 фоизи;

холдинг компанияси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар соф фойдасининг 0,5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тармоқда янги корхоналар ташкил этиш, амалдаги корхоналарни модернизациялаш ва реконструкция қилиш, шунингдек халқаро молия институтларидан ҳукуматлараро битимларга мувофиқ Ҳукуматнинг кафолати билан олинган кредитларга хизмат кўрсатишга йўналтирилади;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг миқдорини ҳисоблаб чиқишда солиққа тортиладиган база Жамғармага ажратмалар суммасига тенг миқдорда камайтирилади.

11. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси қимматли қоғозлар эмиссиясини давлат рўйхатига олиш учун йиғимлар ҳамда қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш йиғимларини тўлашдан озод этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 2016-2020 йилларда хом ашё базасини янада ривожлантириш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, шунингдек, замонавий савдо-логистика марказлари ва музлатиш қувватларини, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73а-уйга жойлаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 74-модда





































Время: 0.1747
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск