Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2016 й. ПФ-4779-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.02.2016 й.

N ПФ-4779



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИГИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН

МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 17 февралдаги

ПФ-4779-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан

боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш


IV. бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш

асослари ва уни расмийлаштириш тартиби


1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш қуйидаги ҳолларда фуқаролик тўғрисидаги Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан расмийлаштирилади:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлат армиясида ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек чет давлатда полицияга, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг ўзга органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда.

Консуллик муассасалари материалларни Ташқи ишлар вазирлигига юборадилар, бу вазирлик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматидан хулосаларни олиб, ўз хулосаси билан материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этади. Комиссия Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар киритади;

б) агарда, чет элда доимий яшовчи шахс 5 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобидан ўтмаган тақдирда консуллик муассасалари материалларни Ташқи ишлар вазирлигига юборадилар. Ташқи ишлар вазирлиги ўз хулосаси билан материалларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборади. Комиссия тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарор қабул қилиши учун таклиф киритади.

5 йиллик муддат тўғрисидаги қоида 16 ёшга етмаган шахсларга тааллуқли бўлмайди. Консуллик муассасасининг раҳбари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўз вақтида консуллик ҳисобидан ўтмаганлиги сабаблари узрли ёки узрли эмаслигини вазиятга қараб мустақил баҳолайди;

в) ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганлиги аниқланган тақдирда, бу тўғрисида маълумотлар ёки аризалар тушган чоғда ички ишлар органлари мазкур шахс ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эканлиги юзасидан зарур текширишлар ўтказадилар. Ёлғонлиги шак-шубҳасиз ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш факти тасдиқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этадилар. Комиссия материалларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар киритади.

2. Агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши мумкин.

Чет давлат фойдасига фаолият юритиш натижасида жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказилганлигини, ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисми иккинчи бўлимида назарда тутилган тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлардан бирининг фуқаро томонидан содир этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар шахснинг фуқаролигини йўқотиш ҳақида ташаббус билан чиққан органнинг асослантирилган тақдимномаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.

Ички ишлар вазирлиги фуқароликни йўқотиш ташаббуси ҳақидаги материалларнинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига тақдим этади, улар келиб тушган материаллар асосида ўзларининг асослантирилган хулосаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқароликни йўқотиш ҳақидаги асосли хулосани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссия тақдим этилган материалларни, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар киритади.

3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлувчи сабаблар ва вазиятлар ҳақида шахсга маълум қилингандан кейингина кўриб чиқиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилган ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш факти "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31, 32-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахс доимий истиқомат қиладиган жойдаги ички ишлар органлари томонидан, чет давлатда доимий истиқомат қилувчилар учун эса консуллик муассасалари томонидан қайд этилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 72-модда




































Время: 0.2443
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск