язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.11.2015 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2015 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.12.2015 й.

N ЎРҚ-396



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 27 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 4 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги 414-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 12/1, 344-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади";


2) 10-модданинг иккинчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги турар жойларида" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 11-модданинг иккинчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган ерларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 21-модданинг биринчи қисмидаги "18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий" деган сўзлар "ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 23-модданинг:

биринчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган жойларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги "икки кунлик муддат ичида" деган сўзлар "йигирма тўрт соат ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 24-2-модда бешинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "камида беш фоизининг" деган сўзлар "камида бир фоизининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайловолди ташвиқоти - сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.

Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади";


8) қуйидаги мазмундаги 28-1 - 28-4-моддалар билан тўлдирилсин:


"28-1-модда. Сайловолди ташвиқотини олиб

бориш турлари, шакллари ва усуллари


Сайловолди ташвиқоти қуйидаги тарзда олиб борилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни номзодни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.

Сайловолди ташвиқоти омма олдида мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, интервьюлар, сўзга чиқишлар, сайловчиларнинг йиғилишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод тўғрисидаги роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.

Сайловолди ташвиқоти:

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи) орқали;

босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали;

сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин.


28-2-модда. Сайловолди ташвиқотини оммавий

ахборот воситалари орқали олиб бориш


Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Сайлов кампаниясида иштирок этувчи оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун тенг ва бир хил бўлиши керак.

Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг, сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Сайловолди ташвиқоти мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.


28-3-модда. Сайловолди ташвиқотини босма, кўргазмали,

аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини

чиқариш ҳамда тарқатиш орқали олиб бориш


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни, фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун тенг шароитлар яратиб берилади. Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.

Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ташвиқот материалларини тайёрлаган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар;

ташвиқот материалларига буюртма берган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми);

ташвиқот материалларининг адади, чиқарилган санаси тўғрисидаги ахборот.

Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари сайловга бир кун қолганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб қўйилади.


28-4-модда. Сайловолди ташвиқотини сайловчилар

билан учрашувлар ўтказиш орқали олиб бориш


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратиб берилади.

Сайловчилар билан учрашувлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Уларни ўтказиш жойи ва вақти, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ёки унинг ишончли вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бошқа номзодлар ёки уларнинг ишончли вакиллари билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бошқа номзодлар томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли";


9) 28-1-модда 28-5-модда деб ҳисоблансин;


10) 30-модданинг иккинчи қисми "бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11) 31-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"31-модда. Овоз бериш тартиби";


бешинчи - олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи - ўн биринчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдиради. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.

Сайлов варақасининг шакли ва уни тайёрлаш тартиби, шунингдек сайлов варақаларини сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Айрим сайловчилар саломатлигининг яхши эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, участка сайлов комиссияси уларнинг илтимосига биноан комиссия аъзоларига овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этишни топширади";

еттинчи қисми ўн иккинчи қисм деб ҳисоблансин;


12) 35-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси ўзига келиб тушган округ сайлов комиссияларининг баённомалари асосида республика бўйича сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ва варақаларини олган сайловчилар сонини; овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонини; ҳар бир номзод учун берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 12, 465-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модда қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини зиммасидан соқит қилиш янги шакллантирилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўтказилган кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Бош вазир томонидан ёзма мурожаат бериш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўзларининг мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги тегишли қарорларни қабул қилади";


2) 5-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш, иқтисодиётни ислоҳ этиш ва таркибий ўзгартириш бўйича чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ҳамда энг муҳим дастурларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ижро этилишини ташкил этади;

иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, техник, технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастурларини, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади, энг аввало хусусий мулкни ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштироки даражасини стратегик ва иқтисодий жиҳатдан асосланган миқдорларгача қисқартириш, кенг кўламда хусусийлаштириш асосида шарт-шароитлар яратади, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини ва инвестициялаш шароитларини яратиш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш, банк ва бошқа молия институтларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, мелиоратив ва ирригация тармоқларини ривожлантириш, ер ресурсларининг сифатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

давлат бошқаруви усулларини такомиллаштиради, шу жумладан электрон ҳукумат принциплари асосида такомиллаштиради, бозор принципларига асосланган хўжалик бошқаруви ва корпоратив бошқарувнинг замонавий принциплари ва усуллари жорий этилишини рағбатлантиради;

давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини, идораларини ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

таълим тизимини ривожлантиришни, унинг сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлайди, узлуксиз таълимдан кенг кўламда фойдаланиш учун шароитлар яратади, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини бажариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий этиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, маданий қадриятлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлашга, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этишига кўмаклашади;

иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимлари фаолият кўрсатишини таъминлайди, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга кўмаклашади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чоралар кўради;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика аҳамиятига ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, йирик авариялар ва ҳалокатларнинг, шунингдек табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш юзасидан чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, давлат чегараларини қўриқлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартномалар тузади, уларни ижро этиш чораларини кўради;

ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади";


3) 8-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитиши мумкин";

учинчи - олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Парламент сўровига, Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг

ва Сенати аъзосининг сўровига жавоб


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ёки унга бўйсунувчи давлат ёхуд хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли бўлган парламент сўрови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенати аъзосининг шундай сўрови юборилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳукумати аъзоси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб бериши шарт".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги 841-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган 556-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 330-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) 10-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун лицензиялаш тартибини белгилайди";

саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги 990-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 518-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 132-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2012 йил, N 12, 331-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


1) 6-модданинг олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади";


2) 65-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонунни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги 1050-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 9-10, 134-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2012 йил, N 12, 331-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


1) 9-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади";


2) 49-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонунни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар) қуйидаги мазмундаги 229-3-модда билан тўлдирилсин:


"229-3-модда. Белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган

ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни

қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш


Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар) 345-моддаси бешинчи қисмидаги "229-2" рақами "229-3" рақами билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 56-1-модда билан тўлдирилсин:


"56-1-модда. Жамоат жойларида тамаки

маҳсулотини истеъмол қилиш


Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, -

энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


2) 99-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 122-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"122-модда. Тамаки маҳсулотини транспортда

белгиланмаган жойларда истеъмол қилиш


Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, -

энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, -

энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


4) 187-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"187-модда. Жамоат жойларида алкоголь

маҳсулотини истеъмол қилиш


Иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, -

энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


5) 248-модданинг:

биринчи қисмидаги "ушбу Кодекс 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар "ушбу Кодекснинг 56-1-моддасида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми:

1-бандидаги "ушбу Кодекснинг 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар "ушбу Кодекснинг 56-1-моддасида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "ушбу Кодекснинг 113-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар "ушбу Кодекснинг 56-1-моддасида, 113-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) ушбу Кодекснинг 56-1, 122, 123-моддаларида, 127-моддасида (мақсадсиз овозли сигнал беришга доир қисмида), 161-моддасида (фуқароларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 191, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи қисмида, 224-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - милиция участкаси бошлиқлари, милиция профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 496-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 330, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "ломбардлар ва кредит бюролари" деган сўзлар "ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 4-модданинг тўртинчи хатбошиси "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг" деган сўзлардан кейин "валюта биржасининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 17-модданинг саккизинчи хатбошиси "ломбардлар" деган сўздан кейин "валюта биржаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 40-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"валюта биржасини лицензиялашни амалга оширади ва унинг фаолиятини тартибга солади";

тўртинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 24-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар қимматли қоғозлар фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкалари мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади";


2) 53-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда, тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Акциядор жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар жамият томонидан тўланмаган тақдирда, жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади";


3) 58-модданинг тўртинчи қисми "жамиятнинг йиллик ҳисоботи" деган сўзлардан кейин "жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 59-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш";


5) 75-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш";


6) 79-модда еттинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади";


7) 102-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўн кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жамият Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин эълон қилиши шарт";


8) 106-модданинг иккинчи қисмидаги "листингига" деган сўз "биржа котировкаси варағига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги 279-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда) 20-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа молия ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъектининг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин ижобий аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт".


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги 400-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 108-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда) 6-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ахборот олишга доир сўров оғзаки, ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда ифодаланиши мумкин";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ёзма сўровда мурожаат этувчининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат этувчининг сўровга ахборот тизими орқали электрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир";

учинчи - олтинчи қисмлар тегишинча тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисм "Ёзма сўровлар" деган сўзлардан кейин "шу жумладан, электрон ҳужжат тарзида юбориладиган сўровлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисмдаги "ўттиз" деган сўз "ўн беш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги 412-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 118-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 423-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) 13-моддасининг иккинчи қисмидаги "олти"деган сўз "икки"деган сўз билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги 472-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 230-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда, N 12, 657-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) 7-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона органлари аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ўзга ахборотни бошқа органлар ва ташкилотлар билан алмашишни, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда алмашишни ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун ҳужжатларида ва битимларда белгиланган тартибда амалга оширади".


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда, N 12, 415-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 474-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда биринчи қисмининг 8-бандидаги "шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган" деган сўзлар "шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия органлари, банклар солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, ўтказилаётган текширувлар тўғрисида ўзаро келишув бўйича аниқланадиган тартибда бир-бирини хабардор қилади, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда хабардор қилади, шунингдек ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа ахборотни алмашишни амалга оширади".

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги 613-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 95-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг ўн биринчи хатбошисидаги "бу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 9-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, қарорлар Марказий сайлов комиссияси раиси томонидан имзоланади.

Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари улар қабул қилинган пайтдан эътиборан кучга киради ва Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ўша куннинг ўзида, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда, бошқа манбаларда эълон қилиниши лозим".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги 818-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-348-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 94-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "давлат-акциядорлик компанияси" деган сўзлар "ташкилоти" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 9-модда:

номидаги "давлат-акциядорлик компаниясининг" деган сўзлар "ташкилотининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги "давлат-акциядорлик компанияси" деган сўзлар "ташкилоти" деган сўз билан алмаштирилсин.


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда) 34-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига:

битимлар тузиш, фойдани тақсимлаш, ижроия органи раҳбарини ва унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш) масалалари бўйича ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар бериш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида қабул қилинган, зарар кўрилишига олиб келган қарорлар учун уларнинг бошқарув органлари аъзоларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш тақиқланади";

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги 71-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 142-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 9, 245-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 14-модда:

биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин";

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир";


2) 16-модда:

бешинчи қисми "шаклда" деган сўздан кейин "шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисми "шаклда" деган сўздан кейин "шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 22-модданинг еттинчи қисми "оммавий ахборот воситаларида" деган сўзлардан кейин "шунингдек лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 23-модданинг бешинчи қисми "оммавий ахборот воситаларида" деган сўзлардан кейин "шунингдек лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 24-модданинг тўртинчи қисми "оммавий ахборот воситаларида" деган сўзлардан кейин "шунингдек лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ижро варақаси, суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 54-модда:

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати тегишли қимматли қоғозлар ўзида биржа котировкаси варағига киритилган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ котировка қилинадиган фонд биржасига қимматли қоғозлар котировкаларига доир сўров бериш орқали суд ижрочиси томонидан аниқланади";

еттинчи қисмидаги "фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган бўлса" деган сўзлар "фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилмаган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги 358-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 9, 415-модда; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 635-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 12, 467-модда; 2012 йил, N 4, 107-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) 10-моддасининг учинчи қисмидаги "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси, "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси" деган сўзлар "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти, "Кафолат суғурта компанияси" акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги 432-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 213-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Парламент сўрови, сенатор сўрови


Сенат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.

Сенат аъзоси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига, сенатор сўровига жавобни Сенат Регламентида белгиланган тартибда ва муддатларда беради";


2) 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенатнинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Сенат Кенгаши тузилади".


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 215-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Парламент сўрови, Қонунчилик

палатаси депутати сўрови


Қонунчилик палатаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.

Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига, Қонунчилик палатаси депутати сўровига жавобни Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланган тартибда ва муддатларда беради";


2) 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади";


3) 25-1-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш";


4) 28-модданинг:

биринчи қисмидаги "Қонунчилик палатаси Спикери" деган сўзлар "Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида" деган сўзлар "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги 439-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 2-модда) 9-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳар ким ахборот олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали оғзаки, ёзма шаклдаги, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклдаги сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ёзма сўровда мурожаат этувчининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат этувчининг сўровга ахборот тизими орқали электрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир";

учинчи - тўққизинчи қисмлар тегишинча тўртинчи - ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёзма сўровга, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида юборилган сўровга имкон қадар қисқа муддатда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай жавоб берилиши керак";

олтинчи қисмдаги "учинчи ва тўртинчи" деган сўзлар "тўртинчи ва бешинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Давлат статистикаси тўғрисида"ги 441-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 219-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 415-модда; 2010 йил, N 9, 333-модда; 2012 йил, N 1, 1-модда) 9-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат статистикаси органлари Давлат статистикаси ишлари дастурини бажаришда давлат статистикаси органларига кўмаклашиши шарт бўлган бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар билан статистика ишларини ҳамкорликда бажаради, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда бажаради".


27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунларга мувофиқ амалга оширади";


2) 2-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг

асосий принциплари


Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

сиёсий хилма-хиллик ва кўппартиявийлик;

масалаларни эркин муҳокама қилиш ва жамоа бўлиб ҳал этиш;

очиқлик ва ошкоралик;

жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш";


3) 3-модданинг:

тўртинчи қисмидаги "ва саноқ комиссияси" деган сўзлар "саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан муваққат назорат гуруҳи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини сайлашдан бошланади.

Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан камида уч нафар депутатдан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тузилади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши ўз мажлисида Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни депутатлар орасидан кўрсатиш масаласини кўриб чиқади. Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши мажлисида Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партиянинг вакили раислик қилади.

Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган ҳисобланади.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасида тузилган фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг сонидан келиб чиққан ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Қонунчилик палатасида тузилган фракция ва депутатлар гуруҳи ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эгадир.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция ва депутатлар гуруҳи, қоида тариқасида, ўз фракциясининг, депутатлар гуруҳининг раҳбари номзодини киритади.

Фракциядан ёки депутатлар гуруҳидан тақдим этилган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, фракция, депутатлар гуруҳи ўз фракцияси, депутатлар гуруҳи аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди";


5) 5-модданинг учинчи қисмидаги "Қонунчилик палатаси Спикери" деган сўзлар "уларнинг номзодлари кўрсатилган фракциялар ёки депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 6-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қонунчилик палатасининг Кенгаши:

Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;

қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;

Қонунчилик палатасига келиб тушган қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул бўлган қўмитани (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) белгилайди;

қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш ёки уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида масъул қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади;

Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишини ташкил этишга кўмаклашади;

Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.

Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади";

учинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


7) 7-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасида бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин";

тўртинчи қисмидаги "ўнтадан" деган сўз "ўн биттадан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "сайловда сайловчиларнинг қанча овозини олганлигини инобатга олган ҳолда" деган сўзлар "сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) қуйидаги мазмундаги 7-1-модда билан тўлдирилсин:


"7-1-модда. Қонунчилик палатасининг қўмиталари

ҳузурида эксперт гуруҳларини тузиш


Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва муҳокама қилишга, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлашга ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.

Эксперт гуруҳлари давлат органларининг, илмий ва таълим муассасаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда илмий иш тажрибасига, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва (ёки) амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари орасидан тузилади.

Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади";


9) 8-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг комиссиялари (парламент комиссиялари) ташкил этилиши мумкин.

Зарур бўлган ҳолларда комиссиялар ишига давлат органларининг ва бошқа органларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб этилиши мумкин";


10) 9-1-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш";


11) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасининг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) ташаббусига кўра номма-ном ўтказилиши мумкин, унинг натижалари Қонунчилик палатаси мажлисининг стенограммасига илова қилинади";


12) 12-модда:

иккинчи қисмининг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати, ушбу концепцияда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети; тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо; қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари; қонун лойиҳасининг асосий қоидалари; бўлғуси қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари прогнози белгилаб берилган бўлиши керак";

5-бандидаги "(бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасига илгари палата томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган тегишли қонун лойиҳасига доир масалага дахлдор бўлган қонун лойиҳаси келиб тушган ҳолларда, Қонунчилик палатаси янги киритилган қонун лойиҳасини қайтариш тўғрисидаги ёхуд уни илгари биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан бирлаштириш ҳақидаги масалани масъул қўмитанинг хулосаси асосида ҳал этишга ҳақли";


13) 13-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Кенгаши Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ахборотини эшитиб, масъул қўмитани белгилайди, қонун лойиҳаси ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) топширади. Бунда Қонунчилик палатаси Кенгаши фракциялар (депутатлар гуруҳлари) томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди";

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан алмаштирилсин:

"Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


14) 14-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин";


15) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади.

Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Бунда масъул қўмитадан бўлган маърузачи биринчи ва кейинги ўқишларда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.

Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.

Қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили Қонунчилик палатаси мажлисида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида сўзга чиқиши мумкин.

Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини мажбурий тартибда белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳаларининг муқобил таҳрирлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади.

Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матни, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, зарур бўлган ҳолларда эса, Қонунчилик палатасининг қарорига кўра оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Масъул қўмита келиб тушган фикрлар ва таклифларни қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида умумлаштиради. Қонун лойиҳасининг маромига етказилган матни фракцияларга (депутатлар гуруҳларига), шунингдек қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уларнинг ушбу қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини олиш учун юборилади.

Масъул қўмита маромига етказилган қонун лойиҳаси бўйича фикрлар ва таклифларни олганидан сўнг уларнинг муҳокамасини қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари иштирокида ташкил этади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларга дахлдор қонун лойиҳалари муҳокамаларига фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши шарт.

Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади.

Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади.

Муҳокама натижалари бўйича Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан тўлалигича овозга қўйилади.

Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни кейинги ўқишлар тартиб-таомилини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бундан ушбу Қонун 15-1, 17 ва 18-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади";


16) қуйидаги мазмундаги 15-1-модда билан тўлдирилсин:


"15-1-модда. Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик

палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби


Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши лозим.

Масъул қўмита Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан хулоса беради.

Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш масаласи белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.

Сенат томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда келишув комиссиясини тузиш;

қонунни Қонунчилик палатаси томонидан аввалги қабул қилинган таҳририда қабул қилиш;

қонунни Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқишидан олиб ташлаш.

Агар Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади";


17) 16-модданинг:

учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан алмаштирилсин:

"Келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркиби унинг мажлисида тасдиқланади. Бунда келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркибига ўзини мухолифат деб эълон қилган фракцияларнинг вакиллари киритилиши шарт";

бешинчи - ўн учинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


18) 17-модданинг:

номидаги "Қонунни" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Президенти қайтарган қонунни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "Сенат томонидан рад этилган ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "Сенат томонидан рад этилган ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


19) 19-модданинг еттинчи қисмидаги "ҳисобга олиниши шарт" деган сўзлар "мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг

давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг

бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг

асосий йўналишларини қабул қилиш";


21) 20-модданинг:

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"20-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари

ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари

лойиҳасини кўриб чиқиш


Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига киритилади";

иккинчи қисмидаги "масъул қўмитага" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "ҳисобга олиниши шарт" деган сўзлар "мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 22-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида эшитилади.

Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар (депутатлар гуруҳлари) вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган маърузалари эшитилганидан сўнг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади";

бешинчи - ўн иккинчи қисмлари тегишинча еттинчи - ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


23) VII бўлим қуйидаги мазмундаги 26-1-модда билан тўлдирилсин:


"26-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари

юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.

Ҳар йилги маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади, қарор Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


24) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга юборилади.

Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни белгиланган тартибда қабул қилмаса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомилидан ўтмаган ҳисобланади";


25) 31-модда қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига тақдим этади.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади";


26) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.

Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф палата қўмиталари, фракциялар (депутатлар гуруҳлари), шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилади.

Қонунчилик палатасининг парламент сўрови тўғрисидаги қарори лойиҳаси сўров ташаббускорлари томонидан Қонунчилик палатасининг Спикерига масалани Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун юборилади.

Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак.

Қонунчилик палатаси парламент сўровини юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Қонунчилик палатасининг мажлисида палата белгилаган муддатда беради.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим.

Парламент сўровига ёзма жавоб Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан депутатларга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.

Парламент сўровига жавоб Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади";


27) қуйидаги мазмундаги 32-1-модда билан тўлдирилсин:


"32-1-модда. Депутат сўрови


Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутати сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас";


28) 33-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"33-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат

ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб

масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади";


29) қуйидаги мазмундаги 33-1 - 33-4-моддалар билан тўлдирилсин:


"33-1-модда. Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига

доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўзининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш масаласи фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади, қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига олдиндан юборилади.

Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.


33-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг)

фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш


Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисобот дастлабки тарзда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади.

Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) маърузаси билан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг ва депутатлар гуруҳларининг вакиллари сўзга чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Сенатга юборилади.


33-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб

палатасининг ҳисоботини эшитиш


Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари, шунингдек Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига ўз таклифлари ҳамда фикрларини юборади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фракциялар ва депутатлар гуруҳлари тақдим этган таклифлар ҳамда фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек фракциялар ва депутатлар гуруҳлари вакилларининг чиқишларини эшитади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ва Сенатга юборилади.


33-4-модда. Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан

назорат ваколатларининг амалга оширилиши


Қонунчилик палатасининг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатасининг депутатлари давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.

Қонунчилик палатасининг қўмиталари ёки Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан сўралаётган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.

Қонунчилик палатаси қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмитаси қарор қабул қилади, қарор тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади.

Қонунчилик палатаси қўмиталари вақти-вақти билан қонунларнинг ва Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади ҳамда янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади";


30) қуйидаги мазмундаги VIII-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"VIII-1. Қонунчилик палатаси депутатининг сайловчилар,

сиёсий партия билан ишларини ташкил этиш тартиби


33-5-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг

сайловчилар, сиёсий партия билан ишлари


Қонунчилик палатаси депутати ўз округи сайловчилари, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқа боғлаб туради, Қонунчилик палатасида уларнинг манфаатларини ифода этади. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур ҳаракат билан алоқа боғлаб туради ва Қонунчилик палатасида унинг манфаатларини ифода этади.

Фракциялар ҳар йили Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишлари учун мўлжалланган вақтни белгилайди.

Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш чоғида Қонунчилик палатаси депутати:

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, фракциянинг фаолияти, унинг мамлакатни социал-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларига доир нуқтаи назари тўғрисида сайловчиларга ахборот беради;

янги қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини сайловчиларга етказади;

қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ҳуқуқнинг қўлланилиш самарадорлигини ва қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш заруратини аниқлаш мақсадида ўрганади;

фракция томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.


33-6-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг

сайлов округидаги ишларини ташкил этиш


Қонунчилик палатасининг Кенгаши Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишларини ташкил этиш юзасидан фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар кўради.

Қонунчилик палатаси депутати сайлов округига чиқишидан олдин фракция ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминланади.

Қонунларнинг ижроси, давлат дастурларини ҳамда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларини амалга ошириш юзасидан аниқ масалаларни ишлаб чиқиш учун фракциялар зарур бўлган ҳолларда ўз депутатларининг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишларини ташкил этади.

Фракциялар депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари якунларини умумлаштиради, зарур бўлган ҳолларда долзарб масалаларни Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритади.


33-7-модда. Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов

округидаги ишларини ташкил этишга маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари томонидан кўмаклашиш


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Қонунчилик палатаси депутатини сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлайди. Ижро этувчи ҳокимият органлари бинолар ажратилишини ташкил этади, фуқароларни депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган, депутат томонидан фуқаролар қабул қилинадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади, қабулларда ва учрашувларда иштирок этиш учун ўз масъул вакилларини депутатнинг таклифига кўра юборади, шунингдек депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўради.


33-8-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатларини кўриб чиқиш


Жисмоний ва юридик шахсларнинг Қонунчилик палатасига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда Қонунчилик палатасида жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини ўтказиш Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қонунга ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади".


28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати фаолиятининг ҳуқуқий асослари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунларга мувофиқ амалга оширади";


2) 2-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2-модда. Сенат фаолиятининг асосий принциплари


Сенат фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

умумдавлат ва минтақавий манфаатларни уйғунлаштириш;

масалаларни эркин муҳокама қилиш ва жамоа бўлиб ҳал этиш;

очиқлик ва ошкоралик;

жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш";


3) 3-модданинг:

учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенатнинг мажлислари ишини ташкил этиш учун ушбу мажлисларда мажлиснинг котибияти, саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан назорат гуруҳи сайланади.

Сенатнинг биринчи мажлиси Сенат шакллантирилганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. Мазкур мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси очади ва Сенат Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади";

бешинчи қисми:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 6-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенатнинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Сенат Кенгаши тузилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Сенат Кенгаши:

Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;

қонунда назарда тутилган ҳолларда Сенатнинг ваколатларига тааллуқли қарорларни Сенатнинг мажлислари оралиғида қабул қилади, ушбу қарорлар кейинчалик Сенатнинг мажлисида тасдиқланади;

қўмиталарнинг ишини мувофиқлаштириб боради;

Сенатнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.

Кенгаш ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади";

учинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


5) 7-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенатда бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, ташқи сиёсат масалалари қўмитаси, фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси тузилиши шарт. Сенатда бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин";


6) қуйидаги мазмундаги 7-1-модда билан тўлдирилсин:


"7-1-модда. Сенатнинг қўмиталари ҳузурида

эксперт гуруҳларини тузиш


Қонунларни муҳокама қилишга, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлашга ва ўтказишга кўмаклашиш мақсадида Сенатнинг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳлари тузилади.

Эксперт гуруҳлари давлат органларининг, илмий ва таълим муассасаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда илмий иш тажрибасига, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва (ёки) амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари орасидан тузилади.

Сенатнинг қўмиталари ҳузурида эксперт гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади";


7) 8-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг комиссиялари (парламент комиссиялари) ташкил этилиши мумкин.

Зарур бўлган ҳолларда комиссиялар ишига давлат органларининг ва бошқа органларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб этилиши мумкин";


8) 11-модданинг тўртинчи қисмидаги "14-моддасида" деган сўзлар "13 ва 14-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 12-модданинг:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн иккинчи қисмлари тегишинча учинчи - ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;


10) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг

давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг

бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг

асосий йўналишларини қабул қилиш";


11) 16-модданинг:

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"16-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари

ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари

лойиҳасини кўриб чиқиш


Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Сенатга юборилади";

иккинчи қисмидаги "масъул қўмита" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 18-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида эшитилади.

Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури эшитилганидан сўнг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади";

учинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча бешинчи - ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;


13) VII бўлим қуйидаги мазмундаги 25-1-модда билан тўлдирилсин:


"25-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари

юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Сенатга тақдим этилади.

Ҳар йилги маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенатнинг қарори қабул қилинади, қарор Қонунчилик палатасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


14) 27-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун Сенатга шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Сенат томонидан маъқулланган қонун имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади";


15) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда киритилган таклифига биноан туманларни, шаҳарларни, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларни қайта номлаш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани Қонунчилик палатаси томонидан мазкур масала бўйича ижобий қарор қабул қилинганидан ва Сенатга тегишли материаллар келиб тушганидан кейин кўриб чиқади.

Туманларни, шаҳарларни, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларни қайта номлаш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда эълон қилиниши лозим";


16) 31-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.

Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф Сенат қўмиталари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Сенат кўриб чиқиши учун киритилади.

Сенатнинг парламент сўрови тўғрисидаги қарори лойиҳаси сўров ташаббускорлари томонидан Сенат Раисига масалани Сенатнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш учун юборилади.

Сенатнинг қарори лойиҳасига парламент сўрови лойиҳаси, шунингдек бошқа зарур материаллар илова қилинади. Парламент сўрови лойиҳасида сўровга жавоб беришнинг шакли (оғзаки ёки ёзма) ҳақидаги таклифлар бўлиши керак.

Сенат парламент сўровини юбориш тўғрисида Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Сенатнинг мажлисида Сенат белгилаган муддатда беради.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим.

Парламент сўровига ёзма жавоб Сенатнинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан сенаторларга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.

Парламент сўровига жавоб Сенатнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Сенат парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади";


17) қуйидаги мазмундаги 31-1-модда билан тўлдирилсин:


"31-1-модда. Сенатор сўрови


Сенатор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари сенатор сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган сенатор сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас";


18) 32-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"32-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим

долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш


Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади";


19) қуйидаги мазмундаги 32-1 - 32-4-моддалар билан тўлдирилсин:


"32-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг,

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботлари Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботлари дастлабки тарзда Сенат қўмиталари томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади.


32-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг)

фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш


Сенат ҳар йили ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисобот дастлабки тарзда Сенат қўмиталари томонидан кўриб чиқилади.

Сенат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) маърузаси билан бошланади, маърузадан сўнг Сенат қўмиталарининг вакиллари сўзга чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ва Қонунчилик палатасига юборилади.


32-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб

палатасининг ҳисоботини эшитиш


Сенат ҳар йили ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини мазкур масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга келиб тушганидан кейин эшитади ва муҳокама қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси сенаторлар тақдим этган таклифлар ва фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Сенатнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек Сенатнинг бошқа қўмиталари вакилларининг чиқишларини эшитади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ва Қонунчилик палатасига юборилади.


32-4-модда. Сенат қўмиталари томонидан назорат

ваколатларининг амалга оширилиши


Сенатнинг қўмиталари, шунингдек сенаторлар давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.

Сенатнинг қўмиталари ёки сенаторлар томонидан сўралаётган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.

Сенат қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Сенат ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмитаси қарор қабул қилади, қарор тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади.

Сенат қўмиталари вақти-вақти билан қонунларнинг ва Сенат қарорларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади ҳамда янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади".


29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги 617-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 86-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 6-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партияларга, уларнинг ташкилотларига биттадан ортиқ банкда банк ҳисобварақларига, шунингдек чет эл банкларида ҳисобварақларга эга бўлиш тақиқланади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сиёсий партиялар битта банкда қуйидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига эга бўлиши мумкин:

асосий ҳисобварақ - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш учун;

иккита иккиламчи ҳисобварақ:

а) аъзолик бадаллари, хайриялар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағларни ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан келиб тушадиган маблағларни ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун";


2) 10-модда:

иккинчи қисмидаги "ҳисоб-китоб варақларига" деган сўзлар "банк ҳисобварақларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партия томонидан молия йили мобайнида фойдаланилмаган давлат маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилмайди ва бу маблағлардан келгуси йилларда уларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади".


30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги 704-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 7-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "парламент сўрови" деган сўзлар "сўров" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 9-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутат ўз округи сайловчилари, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқа боғлаб туради, Қонунчилик палатасида уларнинг манфаатларини ифода этади. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар мазкур ҳаракат билан алоқа боғлаб туради ва Қонунчилик палатасида унинг манфаатларини ифода этади.

Депутат вақти-вақти билан, аммо йилига камида бир марта сайловчиларга ўз фаолияти ҳақида ахборот беради.

Сиёсий партиялар фракциялари ҳар йили Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишлари учун мўлжалланган вақтни белгилайди.

Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш чоғида депутат:

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти, сиёсий партия фракциясининг фаолияти, унинг мамлакатни социал-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантиришнинг энг муҳим масалаларига доир нуқтаи назари тўғрисида сайловчиларга ахборот беради;

янги қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини сайловчиларга етказади;

қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини ҳуқуқнинг қўлланилиш самарадорлигини ва қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш заруратини аниқлаш мақсадида ўрганади;

сиёсий партия фракцияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.

Сайловчиларнинг ишончини оқлай олмаган депутат қонунда белгиланган тартибда чақириб олиниши мумкин";


3) қуйидаги мазмундаги 9-1, 9-2 ва 9-3-моддалар билан тўлдирилсин:


"9-1-модда. Депутатнинг сайлов округидаги

ишларини ташкил этиш


Қонунчилик палатасининг Кенгаши депутатнинг сайлов округидаги ишларини ташкил этиш юзасидан сиёсий партиялар фракцияларининг фикрлари ва таклифларини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар кўради.

Депутат сайлов округига чиқишидан олдин сиёсий партия фракцияси ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминланади.

Қонунларнинг ижроси, давлат дастурларини ҳамда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларини амалга ошириш юзасидан аниқ масалаларни ишлаб чиқиш учун сиёсий партиялар фракциялари зарур бўлган ҳолларда ўз депутатларининг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишларини ташкил этади.

Сиёсий партиялар фракциялари депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари якунларини умумлаштиради, зарур бўлган ҳолларда долзарб масалаларни Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритади.


9-2-модда. Депутатнинг сайлов округидаги ишларини

ташкил этишга маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари томонидан кўмаклашиш


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари депутатни сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлайди. Ижро этувчи ҳокимият органлари бинолар ажратилишини ташкил этади, фуқароларни депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган, депутат томонидан фуқаролар қабул қилинадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади, қабулларда ва учрашувларда иштирок этиш учун ўз масъул вакилларини депутатнинг таклифига кўра юборади, шунингдек депутатнинг жойлардаги ишига кўмаклашиш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўради.


9-3-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатларини кўриб чиқиш


Жисмоний ва юридик шахсларнинг Қонунчилик палатасига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда Қонунчилик палатасида жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини ўтказиш депутатлар томонидан қонунга ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади";


4) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Депутат ва сенатор сўрови


Депутат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан, сенатор эса тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат, сенатор сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган депутат, сенатор сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас".


31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 161-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 2-модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш";


2) 4-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди сиёсий партиянинг ўз устави билан ваколатли бўлган орган томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловлар якунлари тўғрисидаги ахбороти ва сайланган депутатлар рўйхати матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилади";

иккинчи - ўнинчи қисмлар тегишинча тўртинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда, N 12, 349-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 179-модда қуйидаги мазмундаги 34-банд билан тўлдирилсин:

"34) акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари";


2) 308-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига";


3) 330-модданинг 14-бандидаги "давлат-акциядорлик суғурта компанияси" деган сўзлар "акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 337-модда қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади".


33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 20 декабрда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-341-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 332-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 13-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "ёзма сўровига" деган сўзлар "ёзма, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида юборилган сўровига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 14-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш тўғрисидаги аризада тадбиркорлик субъектининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш тўғрисидаги аризада тадбиркорлик субъектининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг ўз аризаси бўйича қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарни ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигидир";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 18-модданинг учинчи қисми "шаклда" деган сўздан кейин "шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 20-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва тадбиркорлик субъекти мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Тадбиркорлик субъекти рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма ёки электрон хабар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак";

бешинчи қисми "шаклда" деган сўздан кейин "шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 25-модданинг тўртинчи қисми "оммавий ахборот воситаларида" деган сўзлардан кейин "шунингдек ваколатли органнинг расмий веб-сайтида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 29-модда биринчи қисмининг йигирма бешинчи хатбошиси "ва бюджет ҳисоботини қабул қилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 30-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси "ва бюджет ҳисоботини қабул қилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 39-модданинг матнидаги "давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган, белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларни" деган сўзлар "давлат активларини хусусийлаштиришдан ва ушбу Кодекснинг 55-моддасида назарда тутилган бошқа манбалардан тушадиган, белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 70-модда биринчи қисми 3-бандининг бешинчи хатбошиси "кадастр" деган сўздан кейин "шунингдек геология қидирув" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 71-модда биринчи қисми 4-бандининг учинчи хатбошиси "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши" деган сўзлардан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 76-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 89-модда учинчи қисмининг русча матнидаги "предшествующие" деган сўз "предстоящие" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 90-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


9) 91-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган тасарруфдаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича - бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан";

тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10) 92-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тегишли молия органларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган тасарруфдаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджет маблағларини тақсимловчиларга - жорий йилнинг 1 июнигача";


11) 99-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларига мувофиқ халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ҳамда харажатлари ҳажмлари уч иш куни ичида қабул қилинади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қарорларига мувофиқ туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ҳамда харажатлари ҳажмларини тасдиқлаш бўйича уч иш куни ичида қарорлар қабул қилади";


12) 100-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари:

туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини, шунингдек уларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бериладиган субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар ҳамда дотациялар ҳажмларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари эътиборига - уч иш куни ичида;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини - бир ҳафталик муддатда етказади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тасдиқланганидан кейин туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмларини бир ҳафталик муддатда етказади";


13) 102-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари икки нусхада, бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича уч нусхада тузилади";


14) 105-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "даромадлар ва жамланма" деган сўзлар "жамланма даромадлар ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 112-модда:

учинчи қисми "тасдиқланган" деган сўздан кейин "жамланма харажатлар сметалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтказилган вақтинчалик харажатлар сметалари асосида тегишли бюджетларнинг молия йилининг биринчи чораги учун вақтинчалик харажатлари ёйилмаси тузилади";


16) 119-модданинг иккинчи қисмидаги "уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиғининг ушбу бюджетлар учун жорий молия йилига тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдорларидан ошган суммаси сифатида аниқланади" деган сўзлар "уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиғининг (давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларнинг йил бошидаги қолдиқлари суммаси бундан мустасно) ушбу бюджетлар учун жорий молия йилига тасдиқланган айланма касса маблағлари миқдоридан ошган суммаси сифатида аниқланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 121-модданинг учинчи қисмидаги "харидлар амалга оширилишидан камида ўн кун олдин жойлаштирилиши керак" деган сўзлар "харидлар амалга оширилишидан камида ўн кун олдин, бироқ жорий молия йилининг 10 декабридан кечиктирмасдан жойлаштирилиши керак" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 123-модданинг иккинчи қисмидаги "юридик мажбуриятларни қабул қилишга доир буюртмалар асосида" деган сўзлар "юридик мажбуриятларни қабул қилишга доир буюртмалар асосида, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича эса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари асосида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 128-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


20) 150-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар сони ҳисобга олинаётганда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун бюджет ташкилотининг тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни бир моддадан бошқа моддага кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ҳисобга олинмайди";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


21) 25-бобнинг номидаги "йиллик ҳисоботни" деган сўзлар "ҳисоботларни" деган сўз билан алмаштирилсин;


22) 168-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"168-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг,

шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг

ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб

чиқиш ҳамда тасдиқлаш


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан ҳисобот даври учун тақдим этилган тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ўз партиялар гуруҳларида ва доимий комиссияларида (қўмиталарида) дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тегишли бюджетлар ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан сўнг тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига тақдим этади.

Тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан белгиланади.

Тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади";


23) 170-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "республика бюджетидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 187-модданинг:

иккинчи хатбошисидаги "йўналтириш" деган сўз "молия йили давомида йўналтириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "риоя этмаслик" деган сўз "риоя этмасдан молия йили давомида тўловларни амалга ошириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 188-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Смета-штат интизомини бузиш қуйидагилар натижасида Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини молия йили давомида сарфлашдир:

нотўғри маълумотлар асосида ва нормативларга нисбатан ошириб кўрсатилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни харажатлар сметасига киритиш;

ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига риоя этмаслик;

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этмаслик;

тарификация рўйхатларини тузишнинг белгиланган тартиби ва нормативларига риоя этмаслик".


35-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 12, 14-моддалари, 15-моддаси 2-банди, 20, 25, 26 ва 33-моддалари "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 13-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 15-моддаси 1-банди, 34-моддаси 1 - 18, 20 - 25-бандлари 2016 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 16-моддаси, 21-моддаси 1-банди, 34-моддаси 19-банди 2016 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2015 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 645-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2015 йил, 12-сон, 452-модда