язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш/ 1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари (ЎзР ВМ 19.03.1998 й. 120-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 19 мартдаги

120-сон қарорига

ИЛОВА



1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини

амалга ошириш чора-тадбирлари


Тадбирлир номи


Бажариш

муддати


Ҳужжатнинг

тури


Бажариш учун

масъуллар


I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР

ЕРГА, МУЛККА, ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТГА ВА ДАРОМАДЛАРГА

ЭГАЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Солиқ кодексига, "Кооперация тўғрисида"ги қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тайёрлаш


1998 йил, май-нюнь

Таклифлар

Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


2.

Ер кодекси ва қуйидаги қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш:

"Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"; "Фермер хўжалиги тўғрисида"; "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"


1998 йил, март

Умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича пухта ишлаш

Ишчи гуруҳ

3.

Қишлоқ хўжалигини ва унинг айрим тармоқларини ривожлантпришга давлатнинг иқтисодий таъсир кўрсатиши принциплари ва механизмларини ишлаб чиқиш (давлат харидлари тизими, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва бошқа чора-тадбирлар)


1998 йил, июль

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси

МУЛКИЙ ПАЙЛАР АСОСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ШИРКАТЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР

4.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати)нинг Намунавий  уставини ишлаб чиқиш


1998 йил, март

Намунавий устав лойиҳаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


5.

Қуйидагиларни тайёрлаш:






- қишлоқ хўжалиги корхонасини қишлоқ хўжалиги ширкатига айлантириш бўйича комиссия тўғрисидаги намунавий низом


1998 йил,

март

Намунавий

низом

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси



- қишлоқ хўжалиги ширкати устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом


1998 йил, март

Намунавий низом

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси



- қишлоқ хўжалиги ширкати бўлинмаси фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом


1998 йил, март

Намунавий низом

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси



- мулкий пайларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом


1998 йил, март

Намунавмй низом

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигн, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


6.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг иқтисодий ва қиймат жиҳатдан баҳосини сифатли аниқлаш усулини такомиллаштириш


1998 йил, май

Услубий кўрсатмалар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси, ФТДҚ, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги


7.

Агросервис хизмати кўрсатиш, тайёрлов, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни сотиш корхоналарини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги ширкатларини шакллантиришга оид тавсияларни тайёрлаш


1998 йил, март

Услубий тавсиялар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси


ХЎЖАЛИК ИЧКИ МУНОСАБАТЛАРИ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун оила ва жамоа пудрати шартномалари тузиш асосида оилаларга ёки бир гуруҳ шахсларга ер бериш тартиби тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш


1998 йил, март

Тавсия

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


9.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва хизматлар кўрсатиш учун оила (жамоа) пудрати намунавий шартномасини ишлаб чиқиш


1998 йил, март

Намунавий шартнома

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


10.

Қишлоқ хўжалиги корхонасида молия-ҳисоб-китоб маркази ва ҳисобга олишнинг чек тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш


1998 йил, март

Низом

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ УЛГУРЖИ

БОЗОРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР

11.

Ҳар бир вилоятда маҳсулот (пахта ва ғалладан ташқари) харид қилиш ва сотиш бўйича биттадан улгуржи бозор ташкил этиш


1998 йил, I чорак

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


12.

Улгуржи бозорларда маркетинг хизматини ташкил этиш, транспорт, почта, банк хизматларини ва суғурта қилишни ривожлантириш


1998 йил охиригача

Тадбир

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИ

АХБОРОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ

13.

Жойларда тижорат асосида ҳуқуқий, иқтисодий ва маркетинг ахборотини тўплаш ва тарқатиш бўйича ахборот хизматларини ташкил этиш


1998 йил охиригача

Тадбирлар

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар


14.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг жаҳон тажрибасини, замонавнй технологияларни, янги юқори маҳсулли навларни ва зотларни, республика бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига нархлар даражасини даврий матбуотда кенг ёритиш


Мунтазам равишда

Тадбирлар

Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, вазирликлар ва идоралар


II. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

15.

Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер бериш тартибини ишлаб чиқиш


1998 йил, май

Тартиб

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


16.

Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантиришни қайта рўйхатдан ўтказиш ва ерларни ижарага олиш шартномаларини тузиш тартибини ишлаб чиқиш


1998 йил, июнь

Тартиб

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги


17.

Узоқ муддатли кредит улушининг умумий ҳажмини 40 фоизгача кўпайтирган ҳолда юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларига кредит бериш механизмини такомиллаштириш


1998 йил, март

Таклиф

Марказий банк, тижорат банклари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд


18.

Фермер хўжаликлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг соддалаштирилган шаклларини ишлаб чиқиш


1998 йил, апрель

Таклифлар

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


19.

Мева-сабзавот йўналишидаги жамоа қишлоқ хўжалиги корхоналарини мустақил фермер хўжаликларига айлантириш


1998 йил, апрель

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси


20.

Маҳсулот харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, сервис хизмати кўрсатиш, моддий-техника таъминоти, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун омихта ем ишлаб чиқариш бўйича хусусий ва ширкат корхоналар ташкил этиш


1998 йил давомида

Тадбирлар

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнес-фонд, тижорат банклари


III. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

21.

Деҳқон хўжаликлари даромадларидан Пенсия жамғармаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ажратмалар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш


1998 йил, май

Низом

Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


22.

Деҳқон хўжаликларини тузиш, фаолиятини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш


1998 йил, июнь

Тартиб

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги


IV. ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИНИ РНВОЖЛАНТИРИШ

ЕРДАН ОМИЛКОРЛИК БИЛАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ

23.

Деҳқончилик тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ҳар йили ўғитларнинг оптимал меъёрларини солиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш


1998 йил, июнь

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Молия вазирлиги


24.

Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш


1998 йил, IV чорак

Низом, Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги


25.

Барча даражада ердан фойдаланишни тартибга солиш бўйича тадбирлар тайёрлаш, хўжаликлар чегараларини аниқлаш, режа-картография ҳужжатларини тузиш ва уларга тузатиш киритиш


1999 йил

Тадбирлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

26.

Мамлакат минтақалари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини ихтисослаштириш ва оқилона жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш


ҳар йили, августда

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси

27.

Ноанъанавий экинлар (стевия, папайя, махсар ва бошқалар)ни етиштириш бўйича таклифлар тайёрлаш


1998 йил, май

Таклифлар

ФТДҚ, Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК

28.

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш. "Селекция ютуқлари тўғрисида", "Уруғчилик тўғрисида"ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


1998 йил, сентябрь

Таклиф

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги

29.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини бошқаришни такомиллаштириш элита-уруғчилик хўжаликларини, таркибига қайта ишлаш корхоналарини киритган ҳолда супер-элита, элита ва репродукция уруғлиги етиштириш бўйича ихтисослаштирилган уруғчилик корпорациялари, фирмалари ва бирлашмаларини ташкил этиш бўйича таклифлар


1998 йил, март

Таклиф

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Давлат мулки қўмитаси, вилоят ҳокимликлари


30.

Уруғлик пахтани қайта ишловчи пахта заводларини қисқартириш бўйича таклифлар. Ушбу заводларнинг уруғлик лабораторияларини чигитни сертификатлаш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш


1998 йил, июнь

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, вилоят ҳокимликлари


31.

Бошқа экинларни такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш


1998 йил, март

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


32.

Уруғчилик корпорациялари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликлар фойдасининг бир қисмини ажратиш ҳисобига селекция муассасалари, уруғлик етиштирувчилар фаолиятини, селекционерлар ва уруғчилар меҳнатини рағбатлантириш бўйича низомни ишлаб чиқиш


1998 йил, октябрь

Низом, Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Адлия вазирлиги


ПАХТАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

33.

1998-2000 йилларда минтақалар бўйича пахтанинг районлаштирилган истиқболли навларини жойлаштириш бўйича таклифлар


Ҳар йили, август

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари


34.

Пахта етиштиришнинг, шу жумладан, плёнка остида чигит экишнинг истиқболли технологияларини жорий этиш


1998 йил, март

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, Молия вазирлиги, вилоят ҳокимликлари


35.

Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини ташкил этиш

1998 йил, март

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавстандарт"


ҒАЛЛАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

36.

1998-2000 йилларда мамлакат минтақалари бўйича бошоқли дон ва дуккакли дон экинларининг серҳосил ва тезпишар навларини жойлаштириш бўйича таклифлар


Ҳар йили, апрель-май

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси


37.

Сувли ерларда бошоқли дон, дуккакли дон ва такрорий экинларни, шунингдек лалми ерларда дон ва ноанъанавий экинларни етиштиришнинг илғор технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар


1998 йил, апрель

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

38.

Шолини кўчат қилиб экиш технологиясини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш


1998 йил, апрель

Таклифлар, тавсиялар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

V. ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

39.

Республикада наслчилик ишларини такомиллаштириш ва қорамоллар давлат-наслчилик заводларини ташкил этиш бўйича таклифлар


1998 йил, апрель

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ўзбалиқ" давлат корпорацияси, Молия вазирлиги


40.

Наслчилик заводларига бир бош шартли қорамол ҳисобига 1 гектардан сувли ер ва лалмикор зоналарда 2 гектардан ер ажратиш


1998 йил, март

Тадбирлар

Макроиқтисоднёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимликлари


41.

Моллари 250 бошгача бўлган чорвачилик фермаларини хусусий мулк қилиб сотиш (наслчилик фермаларидан ташқари)


1998 йил охиригача

Тадбирлар

Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


42.

Чорвачилнк фермаларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун жойларда зооветеринария шохобчаларини ташкил этиш бўйича таклифлар


1998 йил охиригача

Тадбирлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


43.

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун омихта ем тайёрлашни кўпайтириш ва унинг снфатини яхшилаш бўйича таклифлар


1998 йил, апрель

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ўзбалиқ" давлат корпорацияси


44.

Парранда гўшти ва балиқ маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича тадбирлар


1998 йил, май

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ўзбалиқ" давлат корпорацияси


45.

Юқумли. касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемиологияга қарши тадбирлар ўтказиш


Мунтазам равишда

Тадбирлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги

VI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ТАЪМИНОТИ ВА СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ

46.

"Камминз" (АҚШ) фирмаси билан биргаликда 90-130 от кучига эга бўлган тежамли замонавий дизель двигателларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1998 йил,

I ярим йиллик

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


47.

"Кейс" (АҚШ) фирмаси билан биргаликда чопиқ (4 ғилдиракли) ва пахтачиликка ихтисослаштирилган (3 ва 4 ғилдиракли) замонавий тракторлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1998 йил,

I ярим йиллик

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


48.

"Кейс" горизонтал-шпинделли аппарати ва "ТСМ" АЖ шассисидан фойдаланиш йўли билан комбинацияланган пахта териш машиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1998 йил, II ярим йиллик

Тадбирлар

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


49.

"Лемкен" (Германия) фирмаси билан биргаликда 2 ярусли плуглар ва устунига пружина қўйилган чизель-культиватор ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1998 йил, II ярим йиллик

Тадбирлар

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


50.

"Дегания" (Исроил) ва "Агримондо" (Италия) фирмалари билан биргаликда кенг қамровли пневмо-штангали пуркагич ҳамда боғ ва узумзорлар учун чанглатгичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


1998 йил, I ярим йиллик

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


51.

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" давлат-акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш


1998 йил мобайнида

Таъсис ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўз-қишлоқхўжаликтаъминоттузатиш", Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги


52.

Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш бўйича факторинг операциялари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш

1998 йил, апрель

Низом

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Пахта-банк", Адлия вазирлиги


53.

Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари


1998 йил, март

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш", Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг"


54.

Давлат синовлари сифатини ошириш чора-тадбирлари


1998 йил, март

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш", "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги


VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КИМЁЛАШТИРИШ ВА

ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

55.

Агрокимё картограммаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва унинг муддатлари бўйича таклифлар тайёрлаш


1998 йил, март

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси


56.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимиини ишлаб чиқиш


1998 мил, март

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси


57.

Ватанимизда ишлаб чиқариш ва четидан харид қилиш ҳисобига қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, дефолиантлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг бошқа воситалари билан таъминлаш бўйича таклифлар


Келгуси йил ҳосили учун ҳар йили август ойида

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


58.

Сервис хизматларини кенгайтириш учун туман кимёлаштириш хизматлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш


1998 йил, март

Таклифлар

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси

59.

Хўжаликларда кимёлаштириш пунктларини ташкил этиш ва уларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклифлар


1998 йил, март

Таклифлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


VIII. ЕРЛАРНИНГ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАТИВ

ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

60.

1998-2000 йилларда ирригация-мелиорация ишларини ўтказиш


Ҳар йили

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувқурилиш" концерни


61.

Ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш усуллари билан сувни тежаш технологияларини жорий этиш


Ҳар йили

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувқурилиш" концерни


IX. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МОЛИЯ-КРЕДИТ МУНОСАБАТЛАРИНИ,

ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

62.

Давлат харидининг тасдиқланган ҳажмидан ортиқча пахта толаси ҳамда пахта хом ашёсидан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулотлар учун ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш


1998 йил, май

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, "Ўздавпахтасаноатсотиш", "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


63.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳамда хусусий тадбиркорликни маблағ билан таъминлаш ва уларнинг нақд пулсиз ҳисоб-китобларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш


1998 йил, апрель

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, тижорат банклари, "Ўзагросуғурта" компанияси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


64.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини ва мол-мулкини суғурта қилиш ҳамда тайёрловчилар билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш


1998 йил, апрель

Таклифлар

"Ўзагросуғурта" компанияси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


X. ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

65.

Қишлоқ ижтимоий инфратузилмаси устувор тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари:






2010 йилгача бўлган даврда сув таъминоти ва газлаштиришни ривожлантириш схемасини янги норматив база ва технология асосида аниқлаштириш;

2010 йилгача бўлган даврда қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва газ билан таъминлашни ривожлантириш миллий дастурини тайёрлаш;


1999 йил, декабрь

1999 йил, декабрь

Схема

Дастур лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамаси қарори

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



Вазирлар Маҳкамасининг "Идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокммияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида" 1997 йил 26 сентябрдаги 453-сон қарори қоидаларини, халқаро молия институтлари маблағларини ва хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш дастурини инвестициялаш механизми такомиллаштириш


1998 йил, апрель

Таклифлар

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

66.

Бозор инфратузилмасини шакллантириш:

1998-2000 йилларда қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига бозор инфратузилмаси хизматлари прогнозини аниқлаш; қишлоқда бозор инфратузилмаси хизматлари мониторингини баҳолаш ва ташкил этиш мезонлари, бозор тузилмалари ва тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлиги тизимини ишлаб чиқиш


1998 йил, апрель

Прогноз ва услубий ҳужжатлар

Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Давлат мулки қўмитаси

67.

1998-2000 йилларда қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш даражасини оширишнинг миллий, минтақавий ва тармоқ дастурларини тайёрлаш


1998 йил, апрель

Дастур, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


XI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ИЛМИЙ ТАЪМИНЛАШ КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

68.

Ғўзанинг тезпишар ва серҳосил, кўп ва сифатли тола олинадиган навларини, бошоқли дон экинларининг юқори сифатли дон олинадиган навларини ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратиш



1998 йилги тадқиқотлар дастурлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси

69.

Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатнинг барча вилоятлари учун деҳқончиликнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш


1998-1999 йиллар

Деҳқончиликнинг илмий асосланган тизими бўйича тавсиялар


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

70.

Қуйидаги қисқа муддатли инновация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:


1998 йил, май


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


ғўза навларини жойлаштириш бўйича; ҳосил йиғим-теримини октябрда тугаллаш мақсадида ғўзанинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш бўйича комплекс ишлаб чиқариш эксперименти ўтказиш бўйича



Ғўза навларини жойлаштириш бўйича таклифлар Методика


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

71.

Кўп укладли бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг фаолият кўрсатишини, деҳқончилик тизимидаги ўзгаришларни, маркетинг ва тадбиркорликни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари учун ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш


1998 йил, май

Ўқув дастури

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

72.

Институт ва коллежларда фермерларни ҳамда оммавий касб ходимларини қайта тайёрлаш дастурларнни тайёрлаш


1998 йил апрель

Кадрларни қайта тайёрлаш дастури

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги