Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.1998 й. 120-сон "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.1998 й.

N 120



1998-2000 ЙИЛЛАРДАГИ ДАВРДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ДАСТУРИНИ  АМАЛГА  ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастури амалга оширилишини таъминлаш, қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш, мулкий пайлар ва оила пудрати жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги ширкатлари ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, селекция ва уруғчилик тизимини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва аграр секторда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги ПФ-1978-сон Фармонига мувофиқ тузилган Дастур бажарилишини назорат қилувчи Республика комиссияси томонидан тайёрланган 1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини амалга ошириш бўйича илова қилинаётган чора-тадбирлар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу чора-тадбирлар дастурини бажариш бўйича бир ой муддатда тадбирлар тайёрласинлар ва тасдиқласинлар.

Тадбирларни тайёрлашда ва амалга оширишда қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилсин:

қишлоқда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг асосий йўналиши сифатида хусусий мулкчилик ва мулк эгаси муносабатларини мустаҳкамлаш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ҳуқуқлари ва иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, деҳқонларда ер эгаси туйғусини қарор топтириш, деҳқоннинг ўз меҳнати натижаларидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш, мулкий пайларни жорий этиш асосида қишлоқда мулкий муносабатларни такомиллаштириш;

етиштирилган ҳосил учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш, мулкий пайлар бўйича фойда ва дивидендларни асосланган равишда тақсимлаш йўли билан деҳқоннинг ўз меҳнати натижаларидан манфаатдорлигини ошириш;

пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги муаммосини ҳал этиш, маҳаллий тупроққлим шароитларига татбиқан навларни тўғри танлаш ва жойлаштириш;

хўжалик юритишнинг асосий мезони сифатида ҳосилдорлик кўпайишини таъминлайдиган агротехника қоидалари ва талабларига риоя этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш, деҳқончилик маданиятини ошириш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда 1998 йил 15 апрелгача Қишлоқ хўжалиги ширкатининг намунавий устави, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан оила (жамоа) пудратининг шартномаси, шунингдек:

қишлоқ хўжалиги корхонасини қишлоқ хўжалиги ширкатига айлантириш бўйича комиссия;

қишлоқ хўжалиги ширкати устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби;

қишлоқ хўжалиги ширкати пай жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби;

қишлоқ хўжалиги ширкати бўлинмас фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

мулкий пайларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги ерларининг иқтисодий ва қиймат жиҳатдан баҳосини сифатли аниқлаш бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи услубий кўрсатмаларни 1998 йил 15 майгача ишлаб чиқсинлар.


5. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари мол-мулкини суғурталаш тизимини, шунингдек тайёрловчилар билан қишлоқ товар ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


6. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998 йил мобайнида:

маҳсулот харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, сервис хизмати кўрсатиш, моддий-техника таъминоти, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун омихта ем ишлаб чиқариш бўйича хусусий ва ширкат корхоналарнинг кенг тармоғи ташкил этилишини;

қишлоқ туманларида қишлоқ товар ишлаб чиқарувчилари учун ҳуқуқий, иқтисодий ва маркетинг ахборотини тўплаш ва тарқатиш бўйича ахборот хизматлари яратилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

қишлоқ хўжалиги институтлари ва коллежларида фермерлар ва оммавий касблар ходимларини қайта тайёрлаш дастурини шу йил 15 майгача ишлаб чиқсинлар;

ишлаб чиқариш фаолиятидаги, деҳқончилик тизимидаги ўзгаришларни, кўп укладли бозор иқтисодиёти шароитларида маркетинг ва тадбиркорликни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари учун ўқув дастурларини шу йил 15 майгача қайта кўриб чиқсинлар.


8. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Давлат матбуот қўмитаси қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури амалга оширилишини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг жаҳон тажрибасини, қишлоқда иқтисодий ва аграр муносабатларни ривожлантиришни, деҳқончилик ва чорвачиликнинг замонавий технологияларини, уруғчилик, селекция ва наслчилик ишлари соҳасидаги ютуқларни кенг ёритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов























Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск