язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари/ 2001 й./ Адлия вазирининг 30.11.2001 й. 205-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат-тижорат Халқ банки ва унинг бўлинмаларига солиқ солиш тўғрисидаги тушунтириш"ни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

30.11.2001 й.

N 205-мҳ




"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат-тижорат

Халқ банки ва унинг бўлинмаларига солиқ солиш

тўғрисидаги тушунтириш"ни давлат реестридан

чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 29 ноябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул килиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 31 мартда 686-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат-тижорат Халқ банки ва унинг бўлинмаларига солиқ солиш тўғрисидаги Тушунтириш" давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М.Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А.Ж. Тошқулов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси" - "Бюллетень нормативных актов министерств, государственннх комитетов и ведомств Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                        А.А. Полвон-зода