язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари/ 2001 й./ Адлия вазирининг 07.11.2001 й. 188-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасида қурилиши тугалланмаган объектларни аукционда ва танлов бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги банк тизимини ривожлантириш мажмуавий дастурини амалга оширишга йўналтириладиган маблағларнинг ҳисоби ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик низомни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

07.11.2001 й.

N 188-мҳ




Ўзбекистон Республикасида қурилиши

тугалланмаган объектларни аукционда ва танлов

бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги банк тизимини

ривожлантириш мажмуавий дастурини амалга

оширишга йўналтириладиган маблағларнинг

ҳисоби ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги

вақтинчалик низомни давлат реестридан

чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 7 ноябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 5 майда 48-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикасида қурилиши тугалланмаган объектларни аукционда ва танлов бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги банк тизимини ривожлантириш мажмуавий дастурини амалга оширишга йўналтириладиган маблағларнинг ҳисоби ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Вақтинчалик Низом давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлига маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М. Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                      А.А. Полвон-зода