язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари/ 2001 й./ Адлия вазирининг 24.10.2001 й. 177-мҳ-сон "Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган бинолар иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш учун Ўзбекистон Республикасининг шаҳарлари ҳамда шаҳарчаларидаги кўп қаватли турар жойларни тиклаш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичларини 1-тўпламини давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

24.10.2001 й.

N 177-мҳ




Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган

бинолар иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш учун

Ўзбекистон Республикасининг шаҳарлари ҳамда

шаҳарчаларидаги кўп қаватли турар жойларни

тиклаш қийматининг йириклаштирилган

кўрсаткичларини 1-тўпламини давлат

реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 22 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меьёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 6 декабрда 287-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган бинолар иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш учун Ўзбекистон Республикасининг шаҳарлари ҳамда шаҳарчаларидаги кўп қаватли турар жойларни тиклаш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичларини 1-тўплами" давлат  реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М. Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                      А.А. Полвон-зода