ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2001 й. /

Адлия вазирининг 24.10.2001 й. 178-мҳ-сон "Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган бинолар иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш учун Ўзбекистон Республикасининг шаҳарлари, шаҳарчалари ҳамда қишлоқ жойларида якка тартибда қурилган иморатлар ва иншоотларни тиклаш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичларини 2-тўплами"ни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

24.10.2001 й.

N 178-мҳ




"Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган

бинолар иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш учун

Ўзбекистон Республикасининг шаҳарлари, шаҳарчалари

ҳамда қишлоқ жойларида якка тартибда қурилган иморатлар

ва иншоотларни тиклаш қийматининг йириклаштирилган

кўрсаткичларини 2-тўплами"ни давлат реестридан

чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 22 октябрдага хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 6 декабрда 288-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўлган бинолар иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш учун Ўзбекистон Республикасининг шаҳарлари, шаҳарчалари ҳамда қишлоқ жойларида якка тартибда қурилган иморатлар ва иншоотларни тиклаш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичларини 2-тўплами", давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлига маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М.Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                        А.А. Полвон-зода


























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск