язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари/ 2001 й./ Адлия вазирининг 15.09.2001 й. 159-мҳ-сон "Чет эл валютасидаги тушумдан тўланадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

15.09.2001 й.

N 159-мҳ




Чет эл валютасидаги тушумдан тўланадиган

солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 15 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 25 февралда 30-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Чет эл валютасидаги тушумдан тўланадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома” давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М. Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                     А.А. Полвон-зода