язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари/ 2001 й./ Адлия вазирининг 04.08.2001 й. 116-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасида юкларни транспортда ташиш, газ етказиш, алоқа хизмати ва Тожикистон Республикасининг давлат қарзларига хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби"ни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

04.08.2001 й.

N 116-мҳ




"Ўзбекистон Республикасида юкларни транспортда

ташиш, газ етказиш, алоқа хизмати ва Тожикистон

Республикасининг давлат қарзларига хизмат

кўрсатиш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни

амалга ошириш тартиби"ни давлат

реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 6 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 3 апрелда 321-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикасида юкларни транспортда ташиш, газ етказиш, алоқа хизмати ва Тожикистон Республикасининг давлат қарзларига хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш Тартиби давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳакда Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Молия вазирлиги мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйҳатидан ўтказиш бошқармаси (М.М. Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                      А.А. Полвон-зода