язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари/ 2002 й./ Адлия вазирининг 17.12.2002 й. 169-мҳ-сон "Банк хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш бўйича намунавий низом" ва 2002 йил 8 августда 718-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Банк хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш бўйича намунавий низомга 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

17.12.2002 й.

N 169-мҳ




"Банк хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни

рағбатлантириш бўйича намунавий низом" ва 2002 йил

8 августда 718-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган

"Банк хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни

рағбатлантириш бўйича намунавий низомга 1-сонли

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги

қарорни давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақцим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2002 йил 14 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 майда 718-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Банк хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш бўйича намунавий Низом" ва 2002 йил 8 августда 718-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Банк хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш бўйича намунавий Низомга 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарор давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур ҳужжатлар давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий хужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М.Икромов) ушбу хужжатлар давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.М.Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари Ахборотномаси" - "Бюллетень нормативннх актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                   А.А. Полвон-зода