язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари/ 2002 й./ Адлия вазирининг 10.06.2002 й. 87-мҳ-сон "Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига табиий газдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг тегишли қисмини тўхтатиш тўғрисида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

10.06.2002 й.

N 87-мҳ




Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик

ва ўрта бизнес субъектларига табиий газдан

фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби

тўғрисидаги низомнинг тегишли қисмини

тўхтатиш тўғрисида



Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Низомнинг 18-бандига ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлига ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2002 йил 29 апрелдаги 012-1/504, 58 ва 1-сонли қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами N 1142 2002 йил 21 май) "Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига табиий газдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорининг 7-бандига зид келганлиги сабабли тўхтатилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳукуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ушбу Низомнинг ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига (тут ипак қурти боқиш, хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ва озиқ-овқат пишириш учун) газдан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш қисми амалда қўлланилсин.


3. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлига ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу буйруқни барча манфаатдор шахсларга етказиши, ҳамда улар бўйича барча тушунтиришларнинг нусхасини Адлия вазирлигига тақдим этиб боришни таъминлаши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Идоравий меъёрий хужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М. Икромов) ушбу буйруқни барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                     А.А. Полвон-зода