ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2015 й. ПҚ-2425-сон “Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2015 й.

N ПҚ-2425



ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ БИЛАН МОЛИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКДА

ВИЛОЯТЛАРНИНГ КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ

МАРКАЗЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш соҳасида Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, молиявий ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битимлар доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "KfW" (ФРГ) банкининг вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш бўйича иккита дастур - "Соғлиқни сақлаш. "Сурхондарёда ҳудудий тиббиёт марказини реконструкция қилиш" компоненти" учун 3,5 млн. евро миқдорида, ундан 3,0 млн. евро узоқ муддатли кредит ва 0,5 млн. евро грант маблағлари, шунингдек "Соғлиқни сақлаш. "Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро ва Навоий вилоятларида кўп тармоқли ҳудудий тиббиёт марказларини реконструкция қилиш" компоненти" учун 10.0 млн. евро миқдорида, ундан 2,0 млн. евро узоқ муддатли кредит ва 8.0 млн. евро грант маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилиши;

"KfW" банкининг жами 5,0 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 40 йил муддатга, йиллик 0,75 фоиз ставкасида берилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан "KfW" (ФРГ) банки ўртасида учинчи Дастур - "Соғлиқни сақлаш. "Вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш, II босқич" компоненти"ни амалга ошириш учун 9,0 млн. евро миқдорида молиялаштириш (грант бериш) тўғрисида 2015 йил 20 февралда Шартнома имзоланган, унда Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш, шунингдек Тошкент шаҳридаги тиббиёт академиясининг 3-сонли клиникаси негизида магнит-резонанс томографияси референс-марказини ташкил этиш кўзда тутилган.


2. Немис томонининг:

вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш бўйича Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда амалга оширилаётган барча учта дастурни бирлаштириб, бир вақтда амалга ошириш ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан учинчи дастур тадбирларини амалга оширишда аввалги икки дастур бўйича тендер савдоларида ютиб чиққан "GITEC Consult GmbН" (ФРГ) консалтинг компанияси билан тўғридан-тўғри (тендер савдолари ўтказмасдан) шартнома тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "KfW" банкининг кредит ва грант маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва барча учта дастурни самарали амалга оширишга масъул ижрочи орган ҳисобланади;

"KfW" банкининг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан товарлар, иш ва хизматлар харид қилишни молиялаштириш ҳақида имзоланган шартномаларнинг шартлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига биноан умумий харид ҳажми ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "O`zmedeksport" давлат корхонаси вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш дастурларини амалга ошириш доирасида тендер комиссиясининг ишчи органи ва тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади.


4. "KfW" банкининг кредит ва грант маблағларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган уч дастур - "Соғлиқни сақлаш. "Сурхондарёда ҳудудий тиббиёт марказини реконструкция қилиш" компоненти", "Соғлиқни сақлаш. "Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳудудий тиббиёт марказларини реконструкция қилиш" компоненти" ва "Соғлиқни сақлаш. "Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш, II босқич" компоненти" Дастурлари бўйича тадбирларни молиялаштириш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш дастурларини амалга ошириш доирасида "KfW" банкининг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан харид қилинаётган товарлар, иш ва хизматлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан, давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўланадиган мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан учинчи дастур - "Соғлиқни сақлаш. Вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш, II босқич" компоненти" дастури доирасида "KfW" банки томонидан ажратиладиган грантни топшириш тўғрисида шартнома тузсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Сурхондарё, Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоят ҳокимликлари билан биргаликда вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш дастурлари доирасида харид қилинадиган товарлар етказиб берилишидан олдин, сотиб олинадиган тиббиёт ускуналарини ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тегишли биноларни тайёрлаб қўйишни таъминласин;

вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш дастурлари доирасида товарларни харид қилиш бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини, соғлиқни сақлаш муассасаларини жорий таъминоти учун назарда тутилган тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширсин;

вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш дастурларини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида, соғлиқни сақлаш муассасаларини жорий таъминоти учун назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланадиган 3 кишидан иборат Дастурларни амалга ошириш бўлимини ташкил этсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти вилоятларнинг кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш дастурлари доирасида келаётган товарларни аэропорт ва темир йўл станцияларида сақлаб туришнинг бутун даври мобайнида юклаш-тушириш, сақлаш ишларининг тўлов ундирилмаган ҳолда ўтказилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига кўра, ушбу дастурларни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларининг расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига кўра, мазкур дастурларни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик кириш визалари бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга қўйиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 30 октябрдаги

ПҚ-2425-сон қарорига

ИЛОВА



"KfW" банкининг кредит ва грант маблағларидан фойдаланган

ҳолда амалга оширилаётган - "Соғлиқни сақлаш. Сурхондарёда

ҳудудий тиббиёт марказини реконструкция қилиш" компоненти",

"Соғлиқни сақлаш. "Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон,

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳудудий тиббиёт марказларини

реконструкция қилиш" компоненти" ва "Соғлиқни сақлаш. "Вилоят

кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш, II босқич"

компоненти" дастурлари бўйича тадбирларни молиялаштириш

РЕЖАСИ


млн еврода

Т/р

Тадбирлар номи


Жами*


шу жумладан:


кредит


грант


1.

Тошкент тиббиёт академияси 3-сонли клиникаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё вилоятларининг кўп тармоқли вилоят тиббиёт марказларини жиҳозлаш


18,40

5,00

13,40

2.

Консалтинг хизматлари


1,10

-

1,10

3.

Бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган чора-тадбирлар (дастурларни амалга ошириш, халқаро клиника билан ҳамкорлик шартномасини тузиш орқали магнит-резонанс томографиясидан фойдаланиш бўйича шифокорларни малакасини ошириш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш бўйича ходимларни тайёрлаш, касалхона чиқиндиларини йўқотишда экологик хавфсизлик стратегиясини қўллаб-қувватлаш, ҳудудий конференциялар ўтказиш ва бошқалар)


2,50

-

2,50

4.

Кўзда тутилмаган харажатлар захираси


0,50

-

0,50

5.

Дастурларни амалга ошириш муддати


2016 йил - 2018 йил 30 июнь

ЖАМИ


22,50

5,00

17,50

             

*) Кредит ва фандан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида уларнинг барча лойиҳа муассасаларини молиялаштиришга йўналтириш имкониятини назарда тутиш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 559-модда














































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск