ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2016 й. 14-сон "Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.01.2016 й.

N 14



ШИФОКОРЛАРНИ МУНТАЗАМ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА ОЛИЙ

ТИББИЁТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, тиббиёт ташкилотларини чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, шунингдек республика соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳолда йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича муайян мутахассисларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб, олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини тизимли асосда белгилаш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари шифокорларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам аттестациядан ўтказиш тизимини шакллантириш;

аҳоли, айниқса, қишлоқ аҳолисининг малакали тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантирадиган шарт-шароитлар яратиш, шифокорларни ихтисослашув йўналишлари бўйича узлуксиз профессионал ривожлантириш жараёнини жорий қилиш имконини берадиган муҳитни яратиш;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича реал эҳтиёжига мувофиқ олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тартибини янада такомиллаштириш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари шифокорларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий тиббиёт муассасаларига қабул квотасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотларида фаолият юритаётган шифокорларни эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш (кейинги ўринларда шифокорларни аттестациядан ўтказиш деб аталади) мажбурий бўлиб, беш йилда бир марта ўтказилади;

шифокорлар аттестациядан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари (кейинги ўринда аттестация комиссияси деб аталади) томонидан ўтказилади;

тегишли мутахассислик бўйича белгиланган тартибда берилган, амалдаги малака тоифасига эга бўлган шифокорлар аттестациядан ўтказилмайди.


4. Қуйидагилар аттестация комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

шифокорларни шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича мунтазам аттестациядан ўтказиш, шу жумладан, уларнинг профессионал тайёргарлиги ва малакасини баҳолаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотларининг кадрлар таркибини тегишли йўналишлар бўйича мутахассислар билан мустаҳкамлашга доир таклифлар киритиш;

шифокорларнинг тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича малакаси ва профессионал даражасини мунтазам ошириш тизимини яратишга оид таклифлар ишлаб чиқиш.


5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2360-сон қарорига мувофиқ йўналишлар, мутахассисликлар бўйича олий тиббий маълумотга эга кадрларга бўлган эҳтиёж олий тиббиёт таълим муассасаларига йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича қабул қилишнинг кейинчалик битирувчиларни ишга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолдаги баланс ҳисоб-китобларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тиббиёт кадрлари билан таъминланганлик ва истиқболда уларга бўлган реал эҳтиёжни ҳар йили баҳолаш асосида олий тиббиёт таълим муассасаларига бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталарини белгилашга доир таклифлар ишлаб чиқилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда аниқ йўналишлар бўйича мутахассисларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб, олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилашга доир таклифларни ўз вақтида шакллантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 январь, 3-сон, 26-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 5-модда












































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск