ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1996 й. 71-сон "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.1996 й.

N 71



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ПАТРОНАЖ

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 декабрдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Ёш авлодни соғломлаштириш тўғрисидаги дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизими тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоятда ва Тошкент шаҳрида кўчма ижтимоий-тиббий ёрдамни ташкил этиш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан "Соғлом авлод учун" жамғармасининг ҳудудий бўлимларига ҳамда тиббий-ижтимоий марказга 15 та ихтисослаштирилган автоамбуланслар ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва "Соғлом авлод учун" жамғармаси тиббий-ижтимоий ёрдам кўчма бригадаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тиббий-ижтимоий патронаж бўйича давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва кучайтириш учун жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўринбосарлари раислигида комиссиялар тузсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси билан биргаликда тиббий-ижтимоий патронаж ходимларини тайёрлашни ташкил этсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир оид муддатда Ишчилар касабалари ва хизматчилар лавозимлари республика классификаторига янги "тиббий-ижтимоий ходим" ихтисосини белгиланган тартибда киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск