Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.02.2012 й. 2324-сон билан рўйхатга олинган Маданият ва спорт ишлари вазирининг 23.12.2011 й. 1165-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 6 февралда 2324-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Маданият ва спорт

ишлари вазирининг

2011 йил 23 декабрдаги

1165-сон буйруғига

ИЛОВА



Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками

тоифалари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) мувофиқ спорт ҳакамлик фаолияти ва ҳакамларга тоифаларни бериш тартибини аниқлайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритиб келаётган ташкилотлар ҳамда спорт ҳакамлик фаолиятини олиб бораётган жисмоний шахслар учун қўлланилади.


2. Спорт турлари бўйича фаолиятни олиб бориш фақат тегишли тайёргарликка эга бўлган ҳакамларга рухсат этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ва унинг ҳудудий бўлинмалари;


спорт ҳаками - спорт мусобақаси ташкилотчиси томонидан вакил қилинган, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлайдиган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;


ҳакам тоифаси - спорт тури бўйича ҳакамнинг малакавий даражаси.



II. ҲАКАМЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Спорт турлари бўйича ҳакамлар фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

халқаро спорт ташкилотлари қоидалари, мусобақа низомлари (регламент) ва бошқа ҳужжатлари асосида юқори даражада мусобақаларни ташкил қилиш ва уларда ҳакамлик қилиш;

Ўзбекистон аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида спортни оммалаштириш;

спорт турлари бўйича ҳакамлар малакасини ошириш;

ҳакамлик фаолиятига ёш мутахассисларни жалб қилиш.



III. СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ҲАКАМЛАР

ТОИФАСИНИ БЕРИШ


5. Спорт турлари бўйича ҳакамларга қуйидаги тоифалар берилади:

"Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам";

"Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам";

"Олий тоифали спорт бўйича ҳакам";

"I тоифали спорт бўйича ҳакам";

"Спорт бўйича ҳакам".


6. "Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам" тоифаси спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт ташкилотлари томонидан берилади.


7. "Миллий тоифадаги спорт бўйича ҳакам" тоифаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади. Техник ва амалий спорт турлари бўйича "Миллий тоифадаги спорт бўйича ҳакам" тоифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.


8. "Олий тоифали спорт бўйича ҳакам" тоифаси Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади. Техник ва амалий спорт турлари бўйича "I тоифали спорт бўйича ҳакам" тоифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.


9. "I тоифали спорт бўйича ҳакам" ва "Спорт бўйича ҳакам" тоифаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган спорт ташкилотлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан тасдиқланади.


10. Спорт турлари бўйича тоифаларни олиш учун даъвогарлар ҳужжатлари ваколатли органнинг малака комиссияларида кўриб чиқилади.



IV. СПОРТ БЎЙИЧА ҲАКАМЛАРГА ТОИФАЛАР

БЕРИШ ТАЛАБЛАРИНИ ТУЗИШ


11. Спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талаблари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ўтказилиш даврийлигини инобатга олган ҳолда тузилади ва унинг ҳайъат йиғилишида тўрт йилга тасдиқланади.


12. Спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талаблари спорт турлари гуруҳлари бўйича алфавит тартибда жойлаштирилади.


13. Талаблар ва уларни бажариш шартлари қуйидаги ташкилотлар тақдимномасига асосан шакллантирилади:

ихтисослаштирилган таълим муассасалари (олимпия резерви коллежлари, олий спорт маҳорати мактаблари ва бошқалар);

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар, жамғармалар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт клублари ва асосий мақсади жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдан иборат бўлган бошқа жамоат бирлашмалари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби, "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши (олий спорт маҳорати мактаби таркибига киритилган спорт турлари бундан мустасно).


14. Спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талабларига ўзгартишлар ёки қўшимчалар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ташкилотлар тақдимномасига асосан киритилади.



V. СПОРТ БЎЙИЧА ҲАКАМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Спорт бўйича ҳакам қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мусобақаларда ҳакамлик қилиш;

ҳакамлик тоифасига ўрнатилган кўкрак нишонини тақиб юриш;

ёш ҳакамларнинг малака ва билимини оширишда қатнашиш;

ҳакамлик тоифасини оширишга даъвогар бўлиш.


16. Спорт тури бўйича ҳакамнинг мажбуриятлари:

мусобақа қоидаларини билиш ва уларнинг талабларига қатъий риоя қилиш;

мусобақаларни юқори даражада ўтказишга кўмаклашиш ва мусобақа ўтказиш даврида юзага келган масалаларга холисона ҳамда ўз вақтида баҳо бериш ва ечимини топиш;

юқори маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна бўлиб кўрсатиш ҳамда қўполлик, тартибсизлик, иштирокчилар (спортчилар, мураббийлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан мусобақа ва ахлоқ этикаси қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш;

ҳакамлик тоифасини, жисмоний тайёргарлигини ошириш;

бошқа ҳакамларнинг билим ва тажрибаларини оширишда кўмаклашиш;

спорт турини тарғибот қилишда фаол қатнашиш;

ҳакамлик тоифасидан маҳрум этилганда ёки у пасайтирилганда, ҳакамлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини уларни берган ташкилотга ўз вақтида қайтариб бериш.



VI. ҲАКАМЛИК ТОИФАЛАРИНИ БЕРИШ

БЎЙИЧА МАЛАКА КОМИССИЯСИ


17. Ҳакамлик тоифаларини бериш бўйича ваколатли орган ҳузурида малака комиссияси тузилади. Комиссия аъзолари ваколатли орган қарори билан бир йил муддатга тайинланадилар. Комиссия 7 нафар аъзодан иборат бўлади ва унинг таркибига ваколатли органнинг тегишли бошқармалари, республика спорт федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар)нинг, спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбарлари ёки вакиллари киритилади.


18. Комиссия раиси ва аъзолари ўз хоҳишига кўра ёки зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоидабузилишлари учун комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин.


19. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг 2/3 қисми қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори унинг учун мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.


20. Комиссия мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда раис томонидан чақирилади.


21. Комиссия қарори баённомалаштирилиши, комиссия аъзолари томонидан имзоланиши ва ваколатли органга тақдим этилиши керак.



VII. ТАҚДИРЛАШ ВА ЖАРИМАЛАР


22. Мусобақаларда фаол иштирок этганлиги ва холисона ҳакамлик қилганлиги учун ҳакамлар:

мусобақаларни ўтказаётган ташкилотлар томонидан сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши;

йилнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатига киритилиши;

кейинги ҳакамлик тоифасини олишга тавсия этилиши мумкин.


23. Спорт бўйича ҳакам ҳакамлик мажбуриятларини сифатсиз бажарганда ёки уларга риоя қилмаган ҳолларда унга нисбатан қуйидаги жарималар қўлланилади:

огоҳлантириш;

мусобақа ҳакамлигидан четлаштириш;

ҳакамлик тоифасини пасайтириш;

ҳакамлик тоифасидан маҳрум этиш.


24. Спорт бўйича ҳакам томонидан ҳакамлик мажбуриятлари сифатсиз бажарилганда ёки уларга риоя қилинмаганда, ушбу ҳолатлар ҳакамлар ҳайъатларида ва спорт федерацияларида кўриб чиқилади.


25. Жарималар ҳар бир ҳакамлар учун юритиладиган шахсий ҳакам маълумотномасига киритилади.


26. Спорт бўйича ҳакам тегишли тоифадан маҳрум этилганидан кейин унга тоифа қайтадан берилиши мумкин. Бунда, спорт бўйича ҳакамлик тоифаси ўрнатилган тартибда тасдиқланган спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талаблари такроран бажарилганидан сўнг берилади.



VIII. ҲАКАМНИНГ ГУВОҲНОМАСИ ВА КЎКРАК НИШОНИ


27. Барча ҳакамлик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари намуналари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.


28. Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.



IX. СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ҲАКАМЛАРНИНГ ҲИСОБИ


29. Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ҳакамлар тоифаларини бериш тўғрисидаги буйруқлар ва қарорлар асосида ҳакамларнинг маълумотномаларини расмийлаштирадилар ҳамда белгиланган тартибда уларни рўйхатга оладилар.


30. Ҳакамлар маълумотномасида бажарилган талаблар, берилган тоифалар ҳамда жарималар белгилаб борилади.


31. Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни камида тўрт йил мобайнида сақлаши лозим:

ҳакамлик тоифаларини бериш учун тақдимномалар;

ҳакамлик тоифаларини бериш тўғрисидаги тегишли қарор ҳамда буйруқлар;

ҳакамларга гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари топширилганлиги тўғрисидаги қайдлов ҳужжатлари.


32. Ҳакамларга "Миллий тоифадаги спорт бўйича ҳакам" тоифаларини бериш тўғрисидаги тегишли қарорлар ҳамда буйруқларнинг сақланиш муддати беш йилни ташкил қилади.


33. "Халқаро тоифадаги спорт бўйича ҳакам" унвони ёки тоифани олган ҳакам Маданият ва спорт ишлари вазирлиги рўйхатидан ўтказилиши шарт.



X. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Мазкур Низомда кўрсатилган талабларнинг бузилишига йўл қўйган шахслар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


35. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 66-модда








































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск