Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2014 й. 327-сон “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2014 й.

N 327



ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК

ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом бола йили" Давлат дастурига мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Марказ:

юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида ўқув-тренировка жараёнини илмий-методик таъминлашни, олий спорт маҳорати мактабларининг, олимпия захиралари коллежларининг, республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг (кейинги ўринларда спорт-таълим муассасалари деб аталади) раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ихтисослаштирилган илмий-методик ва таълим муассасаси;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги қайта ташкил этилаётган Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Марказнинг энг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисоблансин:

спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан сабоқ беришнинг инновация методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган чуқур илмий-тадқиқотлар ўтказиш, юқори классга эга бўлган спорт резервини ва спортчиларни тайёрлашни таъминлайдиган профессионал тренер кадрлар тайёрлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

республика спорт-таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ҳар беш йилда бир марта замонавий даражада амалга ошириш, бунда халқаро илғор тажрибадан фойдаланиш, шунингдек юқори классга эга бўлган чет эл ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини таълим жараёнига контракт асосида жалб этиш;

тренер-ўқитувчиларни, айниқса терма жамоалар ва уларнинг резерви тренерларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнига спортчиларни тайёрлаш соҳасида тингловчиларнинг профессионал билимларини такомиллаштиришга, шунингдек уларда талантли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда улардан республикамизнинг халқаро спорт ареналарида муносиб қатнашишини таъминлашга қодир бўлган профессионал спортчилар тайёрлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳамда самарали ўқитиш дастурлари ва методларини жорий этиш;

спорт бўйича мутахассислар тайёрловчи спорт-таълим муассасаларининг барча турлари фаолиятига методик раҳбарликни таъминлаш, тренер кадрларнинг профессионал кўникмалари ва лаёқатини динамик ривожлантириш сифати ва баҳосини тизимли равишда таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш.


3. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

спорт-таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ва тренер-ўқитувчилари таркибини ҳамда марказнинг жорий таъминоти ҳамда олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини белгиланган даврийликни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда мақсадли бадаллари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Марказни замонавий талабларга жавоб берадиган бинолар ва иншоотларга жойлаштириш, зарурат бўлганда, уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш, Марказни замонавий ускуналар ва мебеллар, шу жумладан, илмий-тадқиқот ва ўқув-лаборатория анжомлари билан жиҳозлаш, Марказни юқори малакали мутахассислар-амалиётчилар, профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш бўйича;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказ тўғрисидаги, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва бошқарув тузилмасини, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини назарда тутувчи Низомни келишиш учун киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказнинг фаолияти ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар учун "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

битта махсус автотранспорт сақлашга лимит ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 2 декабрдаги

327-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш маркази

ТУЗИЛМАСИ







Директор

1(1) нафар











































































Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва мониторинги шўъбаси

3 (1) нафар


Директорнинг илмий-методик ишлар бўйича ўринбосари

1 (1) нафар













Молия-иқтисодиёт бўлими

3 (2) нафар





























Ўқув-тренировка жараёнини илмий-ахборотлар билан таъминлаш ҳамда илмий-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш шўъбаси

2 (1) нафар













Кадрлар бўлими

1 (1) нафар























Кафедралар



























Жисмоний тарбияни ўқитишнинг замонавий методикаларини жорий этиш ва халқаро тажрибани ўрганиш бўйича тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси

2 (1) нафар



Хўжалик бўлими

1 (1) нафар















































           

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлардан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 14 та штат бирлиги, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 9 нафар.

Марказнинг техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари сони олий таълим муассасалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.

Юкланган вазифаларни бажариш учун Марказга мамлакатимиз ва чет эл мутахассислари-амалиётчиларини, тренерлар ва спортчиларни, илмий жамоалар (гуруҳлар) ташкил этиш учун илмий, таълим ва спорт муассасаларидан олимлар ва ўқитувчиларни контракт асосида жалб этиш ҳуқуқи берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 декабрь, 49-сон, 580-модда































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск