Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спорт иншоотлари (сув ҳавзаси, спорт зали) ичида шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш Қоидалари (АВ томонидан 04.04.2014 й. 2571-сон билан рўйхатга олинган халқ таълими вазирининг 06.03.2014 й. 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 4 апрелда 2571-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими вазирининг

2014 йил 6 мартдаги

56-сонли буйруғига

ИЛОВА



Спорт иншоотлари (сув ҳавзаси, спорт зали) ичида

шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 15-сонли "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, спорт иншоотлари (сув ҳавзаси, спорт зали) ичида шуғулланувчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


спорт иншооти - спорт турлари бўйича оммавий-спорт тадбирларини, ўқув-тренировка машғулотларини ва ўқув-тренировка йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, унга нисбатан қўйилган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ турдаги ихтисослаштирилган спорт иншооти;


спорт мусобақаси - мусобақанинг энг яхши қатнашчисини аниқлаш мақсадида унинг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент)га мувофиқ ўтказиладиган спортнинг ҳар хил турлари (спорт предметлари) бўйича спортчи ёки спортчиларнинг жамоалари ўртасидаги мусобақа;


томошабинлар - спорт мусобақаларини кўриш учун келган шахслар;


шуғулланувчилар - муайян спорт тури билан мунтазам шуғулланадиган, ўз спорт маҳоратини доимий равишда ошириб борадиган ҳамда танланган спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ва ўқув-тренировка йиғинларида қатнашадиган шахслар.



2-БОБ. СПОРТ ИНШООТЛАРИГА КИРИШДА

ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ВА ТОМОШАБИНЛАРНИНГ

ЎЗИНИ ТУТИШИ


2. Шуғулланувчи спорт иншоотига киришда:

спорт иншооти маъмурияти томонидан берилган рухсатнома (абонемент)ни тақдим этиши;

оммавий-спорт тадбирлари, ўқув-тренировка машғулотлари ва ўқув-тренировка йиғинларига ўз вақтида келиши керак.


3. Томошабин спорт иншоотига киришда:

спорт мусобақаси бошлангунга қадар келиши;

чипта, таклифнома ёки тадбирга кириш ҳуқуқини берадиган бошқа рухсатномага асосан спорт иншоотига кириши ва жойлашиши;

спорт мусобақасига жониворларни олиб келмаслиги.


4. Шуғулланувчи спорт иншооти ичида:

санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этиши;

спорт иншооти маъмурияти ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;

спорт иншоотининг мол-мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши зарур.


5. Томошабин спорт иншооти ичида:

санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этиши;

спорт иншооти маъмурияти, шуғулланувчи ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;

спорт иншоотининг мол-мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши зарур.


6. Спорт иншооти ичида томошабинга қуйидагилар тақиқланади:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ёки бошқа маст қилувчи воситаларни спорт иншооти ҳудудида истеъмол қилиш;

ўзи билан ўқотар қурол, тез ўт оладиган, портловчи, заҳарли, пиротехник, ўткир ҳидли моддаларни, санчадиган ёки кесадиган предметлар, чемоданлар, портфеллар, катта ўлчамдаги ўрамлар ва сумкалар, шиша идишлар, шунингдек бошқа томошабинларга ва тадбир ўтказишга халал берувчи бошқа буюмлар олиб келиш;

юз ёки тананинг бошқа қисмларини бўяш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғашга қаратилган, тадбир иштирокчилари ва бошқа томошабинларни ҳақорат қиладиган белги ёки тимсол ва ёзувларни олиб юриш ёки очиқ намойиш этиш;

спорт мусобақаси иштирокчиларининг қадр-қимматини камситувчи ҳайқириқлар ёки ҳаракатлар қилиш;

турли буюмларни спорт мусобақаси иштирокчиларига қараб улоқтириш;

спорт мусобақаси майдонига чиқиш, жамоалар, ҳакамлар жойлашган жойга, допинг назорати хонасига, расмий шахслар учун мўлжалланган хона ёки спорт иншоотининг бошқа махсус хоналарига кириш.



3-БОБ. СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ВАҚТИДА ТОМОШАБИНЛАРНИНГ

ЎЗИНИ ТУТИШИ


7. Спорт иншоотларида спорт мусобақасини ўтказиш вақтида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Одамлар оммавий бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (рўйхат рақами 354, 1997 йил 8 июль) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


8. Спорт мусобақаси ташкилотчилари спорт иншоотларида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларига (рўйхат рақами 2533, 2013 йил 3 декабрь) мувофиқ амалга оширилиши керак.


9. Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг ўзини тутиши Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларига (рўйхат рақами 2430, 2013 йил 22 февраль) мувофиқ амалга оширилади.


10. Спорт иншоотида спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабин:

пластик сурнайлар, дастаси пластикдан бўлган байроқчалар, дастаси йўқ байроқлар, фотоаппаратлар, уяли алоқа воситаларини спорт иншоотига олиб кириш;

ичи кавак (телескопик) дастали байроқларни ва барабанларни олиб келиш (бунда байроқнинг максимал ҳажми - 1 х 2 м, дастасининг максимал узунлиги - 1,2 м бўлиши керак);

фото ва видеосъёмкани амалга ошириш;

спорт мусобақаси вақтида унинг иштирокчиларини фаол ва уюшган ҳолда қўллаб-қувватлаш;

қўллаб-қувватловчи шиор ва чақириқлардан фойдаланиш;

спорт мусобақаси ва унинг натижаси билан боғлиқ ахборот олиш;

спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари билан келишган ҳолда бўш секторлар ва югуриш йўлакчаларига, тўсиқларга баннер-транспарантларни осиб қўйиш ҳуқуқига эга.


11. Спорт иншоотида спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабин:

спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига чипталар, таклифномалар ёки тадбирга кириш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни кўрсатиши ҳамда уларнинг хавфсизлик ва тартибни сақлаш бўйича қонуний талабларини бажариши;

жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига риоя этиши;

спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;

шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда, шунингдек тутун ёки ёнғин содир бўлганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар бериши;

фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатмасига асосан ҳаракат қилиши;

давлат рамзлари ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим.



4-БОБ. СПОРТ ИНШООТЛАРИДА СПОРТ

МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ЁПИЛИШИДА

ТОМОШАБИНЛАРНИНГ ЎЗИНИ

ТУТИШИ


12. Спорт иншоотларида спорт мусобақаси якунига етганидан сўнг томошабинлар спорт иншооти маъмурияти томонидан тасдиқланган схемага асосан чиқиб кетишлари зарур.


13. Спорт иншоотларида спорт мусобақаларининг ёпилишида томошабин:

спорт мусобақаси ташкилотчилари томонидан бериладиган махсус рухсатномасиз ёки спорт иншооти вакилисиз, спорт мусобақаси майдонига чиқиши, шунингдек шуғулланувчиларнинг кийиниш хоналарига, ҳакамларнинг ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш хоналарига кириши;

спорт иншооти ва бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказиши тақиқланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя этмаган ёки унга бўйсунишдан бош тортган шахслар спорт иншоотига қўйилмайди ёки чиптанинг ҳақи тўлаб берилмасдан спорт мусобақасидан четлаштирилади.


15. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


16. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 7 апрель, 14-сон, 161-модда








































Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск