Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 августдаги

240-сон қарорига

5-ИЛОВА



Уруш ва меҳнат фахрийлари учун

республика пансионати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини (кейинги ўринларда пансионат деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.

2. Пансионат Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган қариндошлар ёки бошқа шахсларга эга бўлмаган ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийлари (кейинги ўринларда васийликка олинганлар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси ҳисобланади.

3. Пансионат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга амал қилади.

4. Пансионат Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Пансионатни тугатишда васийликка олинганларнинг Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланган тартибда "Саховат" интернат уйларига ўтказилиши таъминланади.

5. Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги пансионатнинг муассиси ҳисобланади.

Пансионатнинг устави Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан тасдиқланади.

6. Пансионат фаолиятини мувофиқлаштириш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.

7. Пансионатдаги ўринлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилинган ҳолда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишиб, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.

8. Пансионат давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкларга эга бўлади.

Пансионат туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилади.



II. ПАНСИОНАТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар пансионат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

васийликка олинганларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш;

васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;

васийликка олинганларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлаш.


10. Қуйидагилар пансионатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

васийликка олинганларни таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;

васийликка олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳар йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлинганда уларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, кресло-аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;

васийликка олинганларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.

Пансионат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин.


III. ЁЛҒИЗ УРУШ ВА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИНИ

ПАНСИОНАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийлари қабул қилинади.

Бўш жойлар мавжуд бўлган тақдирда пансионатга ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳам қабул қилиниши мумкин.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

12. Қуйидагилар пансионатга юборишга қарши кўрсаткичлар ҳисобланади:

тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;

беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар.

13. Қуйидагилар пансионатга қабул қилишга қарши умумий кўрсаткичлар ҳисобланади:

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари.

Пансионатга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма топилган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.


14. Пансионатга қабул қилиш, шунингдек ундан кўчириш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тегишли комиссиясининг қарорига мувофиқ пансионатнинг директори буйруғи асосида амалга оширилади.

Пансионатга расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимига юкланади.

15. Пансионатда расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

пансионатда расмийлаштириладиган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган ариза;

пансионатга расмийлаштириладиганнинг паспорти нусхаси;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;

туман (шаҳар) ҳокимининг ёлғиз шахс сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори нусхаси;

пенсионер гувоҳномасининг нусхаси, мавжуд бўлганда;

пансионатга расмийлаштирилаётганнинг (6 см х 4 см ўлчамли) 2 та фотосурати;

хизмат кўрсатганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Пансионатга расмийлаштирилаётган ногирон бўлган тақдирда, белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.


16. Пансионатга қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юритилади, унга ушбу Низомнинг 15-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.

Васийликка олинганларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари пансионат директорида сақланади.


17. Пансионатда яшовчиларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларни парвариш қилиш ва ижтимоий-меҳнат реабилитацияси тадбирларини амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳишига мувофиқ алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.



IV. ПАНСИОНАТНИНГ ВАСИЙЛИККА ОЛИНГАНЛАРИ


18. Пансионатда васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.


19. Пансионатдаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:

инсон шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муносабатда бўлиш;

узоқ қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар олиш, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;

бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, ашёвий таъминлашнинг бошқа буюмларини ва тасдиқланган меъёрлар бўйича юмшоқ анжомлар олиш.

Эҳтиёж бўлганда васийликка олинганлар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.

Васийликка олинганларга пенсия ва нафақалар тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


20. Васийликка олинганлар соғлиқни сақлаш органлари мансабдор шахсларининг, пансионат раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.

21. Васийликка олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пансионатнинг штатдаги тиббиёт ходимлари томонидан, зарур ҳолларда эса, тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.

Васийликка олинганнинг соғлиғи ҳолати ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг қариндошларини, танишлари ва дўстларини зудлик билан хабардор қилади.


22. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар пансионатнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг хайрия эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади.


23. Васийликка олинганнинг пансионат ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат пансионат раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.

Васийликка олинган ўзбошимчалик билан пансионат ташқарисига чиққан тақдирда, маъмурият зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органларига, соғлиқни сақлаш органларига хабар қилади.

24. Қариндошлари, танишлари ва дўстлари васийликка олинганлар билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.


25. Васийликка олинганларни овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

26. Пансионат йилнинг ҳар чорагида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

27. Васийликка олинганни пансионатдан чиқариш:

тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларининг рухсати билан;

тураржой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парвариш қилиш имкониятига эга бўлган қариндошларнинг илтимосига кўра, шунингдек навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади.

28. Пансионатдан чиқаришда васийликка олинганга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

пансионатда бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

хизмат кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланади.

29. Пансионат директори васийликка олинганларни пансионатга қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.



V. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК КУЗАТУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


30. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамни амалга ошириш мақсадида пансионатда тиббий-психологик комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади. Комиссия пансионатнинг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби пансионат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Комиссия таркибига комиссияни бошқарадиган пансионатнинг директори, пансионат директорининг тиббий бўлим бўйича ўринбосари, врач-психиатр киритилади.


31. Комиссия:

васийликка олинганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилади;

ташхис, психологик-профилактик, коррекция, маслаҳат ва реабилитация ишларини амалга оширади.



VI. ПАНСИОНАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


32. Ходимларни ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


33. Тиббий хизмат кўрсатиш пансионатнинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. Пансионатда даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.

34. Пансионатда психологик таъминот Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

35. Пансионат маъмурияти пансионат мутахассис ходимларининг касб маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.


36. Пансионатнинг ходимлари қуйидагиларга мажбур:

ушбу Низом меъёрларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилиш, касб одоб-ахлоқига қатъий амал қилиш;

васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;

ўз касб малакасини мунтазам ошириб бориш.

Пансионатнинг ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

пансионатни бошқаришда ушбу Низомда белгиланган тартибда қатнашиш;

касб шаънини ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш.


37. Пансионат ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари, шунингдек ушбу Низом билан белгиланади.



VII. ПАНСИОНАТНИ БОШҚАРИШ


38. Пансионатни бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва пансионат жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.


39. Пансионатнинг маъмурияти пансионатда яшайдиган васийликка олинганлар томонидан жамоатчилик асосида ҳамда пансионат директори томонидан тасдиқланадиган амалдаги низомлар асосида ташкил этиладиган маданий-маиший комиссия, жамоатчилик кенгаши ёрдамида маиший ва маданий хизматларни ташкил қилади.


40. Пансионатда васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:

ҳудудни ҳимоя қилиш;

васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;

унинг ҳудудидан ташқарига эркин чиқишни чеклаш;

васийликка олинганларни, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам - бутун сутка давомида назорат қилиш.


41. Пансионатга бевосита раҳбарликни тегишли олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги томонидан амалга оширилади.

42. Директор пансионатда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради.


43. Пансионат директори:

пансионат номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ифодалайди;

пансионат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

қонун ҳужжатларида ва пансионат уставида белгиланган тартибда пансионат мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида пансионатнинг барча ходимлари ва васийликка олинганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

пансионатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва пансионат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича тегишли органларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

тегишли буйруқ чиқариш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.



VIII. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


44. Пансионатнинг биноси техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.

45. Пансионат фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


46. Пансионат белгиланган тартибда тегишли молия органларида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


47. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда пансионатга ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади.

48. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.

49. Пансионат қонун ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.


50. Пансионатнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 348-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 8-сон, 71-модда























































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск