Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2002 й. 106-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2002 й.

N 106



ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ

КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕРЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 январдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган "Қарияларни қадрлаш йили" давлат дастурининг 3.9-бандини бажариш ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали ушбу марказларда рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш йўли билан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйига бориб ижтимоий ёрдам кўрсатишга жалб этиш топширилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг орқали жалб этиладиган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш (шу жумладан ижтимоий суғуртага ажратмалар) билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ишсиз фуқароларни ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, унда бир нафар ходим ҳисобига хизмат кўрсатиш нормативларини белгилаш, жалб этиладиган ишсиз фуқароларни уларнинг муайян контингентга хизмат кўрсатишга яроқлилиги ва хоҳишини ҳисобга олган ҳолда комиссион йўл билан танлаш, ушбу ишларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби, шунингдек ижтимоий хизмат кўрсатишнинг тўлиқлиги ва сифатини самарали назорат қилиш механизми назарда тутилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида" 2000 йил 29 июлдаги 288-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 29 мартдаги

106-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳақ тўланадиган жамоат

ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарорига

киритиладиган қўшимчалар


Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) билан тасдиқланган низомда:


- V қисм қуйидаги 26-банд билан тўлдирилсин:

"26. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


- 26-банд 27-банд деб ҳисоблансин;

- "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг намунавий рўйхати"даги (Низомга 2-илова) "Иш мазмуни"нинг 4-банди "ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 3, 18-модда.











































Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск