язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 й. 34-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2016 й.

N 34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер

участкалари майдонларини мақбуллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил

15 декабрдаги 362-сон қарори)



Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарорини ижро этиш юзасидан, фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 10 февралдаги

34-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й, 10-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Туман ҳокими аризаларни туман фермерлари кенгашига юборади.

Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермерлари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига юборилади, Комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади.

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, шунингдек туман фермерлари кенгашининг раиси ва бошқа шахслар киритилади.

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермерлари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига юборилади.

Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва уч кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига юборади. Бунда туман ҳокимининг қарорига туман фермерлари кенгашининг хулосаси, ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори илова қилинади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандда:

учинчи хатбошидаги "тегишли хулосани олиш учун Комиссияга" сўзлари "туман фермерлари кенгашига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермерлари кенгаши хулосаси аризалар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади";


б) 5-бандда:

биринчи жумладаги "ва тегишли хулоса чиқаради" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия қарор қабул қилади, ушбу қарор протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермерлари кенгашининг қарори билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Ушбу қарор туман (шаҳар) ҳокимига юборилади";


в) 6-банддаги "Комиссиянинг ижобий хулосаси" сўзлари "халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 17-банддан "туман фермерлари кенгаши билан келишилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 18 - 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермерлари кенгашига юборади.

Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермерлари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.

19. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради.

20. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.

21. Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади.

Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан хўжалик судига даъво аризасини юборади.

22. Ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан даъво аризаси қондирилиши хўжалик суди томонидан рад этилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига, туман фермерлари кенгашига, Комиссияга ва тегишли органларга (ташкилотларга) билдиришнома юборади ва киритилган материалларни қайтаради";


е) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер

участкаси майдонини мақбуллаштириш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддати




1-босқич

     

Фермер хўжалиги раҳбари томонидан унга ижарага берилган ер участкаси майдонини камайтиришни назарда тутувчи ихтиёрийлик асосида мақбуллаштириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ариза тақдим этилиши.

         


Фермер хўжалиги раҳбари


Қарор қабул қилинган кунда













2-босқич

     

Фермер хўжалиги раҳбарининг аризаси асосида ҳужжатларни туман фермерлари кенгашига тақдим этиш.

       


Туман (шаҳар) ҳокими


Ариза тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда









3-босқич

     

Туман фермерлари кенгаши аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермерлари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.

         


Туман фермерлари кенгаши


Ариза тақдим этилгандан сўнг икки кун муддатда









4-босқич

     

Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида фермер хўжалигининг ер участкаси майдонини ихтиёрий мақбуллаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Бунда Комиссия фермер хўжалигига бириктирилган ер участкасини яхлит кўриб чиқади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссиянинг қарори протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермерлари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

         


Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси


Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг бир ҳафта муддатда











5-босқич

     

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига юборилади.

        


Халқ депутатлари туман Кенгаши


Сессия ўтказилгандан кейин уч кун муддатда









6-босқич

      

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий хулосаси асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

         


Туман (шаҳар) ҳокими


Ижобий хулоса тақдим қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда









7-босқич

       

Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиш учун ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига (Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясига) юбориш.

       


Туман (шаҳар) ҳокими


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда













8-босқич

     

Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорни тасдиқлаш (рад этиш).

     


      

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси (Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси)

     


Ўн кун муддатда










          

Туман (шаҳар) ҳокимининг ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси (Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси) томонидан тасдиқланган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими билан фермер хўжалиги раҳбари ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасига ўзгартиришлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

       







9-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими


Қарор тасдиқлангандан сўнг бир ҳафта муддатда




      

Туман (шаҳар) ҳокимининг  ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси (Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси) томонидан рад этилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими фермер хўжалиги раҳбарининг ихтиёрийлик асосида мақбуллаштириш юзасидан берган аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

       
















";

ж) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Фермер хўжалиги томонидан шартнома

интизоми бузилишининг, шунингдек хўжалик

фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган

ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер участкаси

майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддати



1-босқич

Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми ва қонунчилик нормалари бузилиши, шунингдек хўжалик фаолиятининг самарасиз юритилиши ҳолатларини аниқлаш.



Низомнинг 14-бандида кўрсатилган тегишли органлар


Иш режасига мувофиқ













2-босқич

       

Қонунчилик нормалари бузилиши ҳолатларини тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинган ҳолда далолатнома тузилади ва у мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатиб ўтилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади.

       


Фермер хўжалиги раҳбари ва Низомнинг 14-бандида кўрсатилган тегишли органлар


Қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган кунда











3-босқич

      

Далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) далолатномани ҳамда зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда тегишли тақдимномани туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар.

        


Низомнинг 14-бандида кўрсатилган тегишли органлар


Бир кун муддатда











4-босқич

       

Туман (шаҳар) ҳокими барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермерлари кенгашига тақдим этади.

     


Туман (шаҳар) ҳокими


Далолатнома киритилган кундан бошлаб уч кун муддатда









5-босқич

     

Туман фермерлари кенгаши ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.

Туман фермерлари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.

        


Туман фермерлари кенгаши


Икки кун мобайнида











6-босқич

       

Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдириш-нома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради.

       


Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси


Уч кун мобайнида



           

Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.

         


Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси


Ҳужжатларни тақдим этгандан кейин бир ҳафта муддатда













7-босқич

          

Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.

      


Халқ депутатлари туман Кенгаши


Сессия ўтказилгандан кейин уч кун мобайнида










     

Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги хулосаси асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлар кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер майдонини мақбуллаштириш юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига таклиф юборади.

          


8-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими


    

Хулоса тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда

      













9-босқич

      

Фермер хўжалиги раҳбари томонидан шартномани бекор қилиш таклифи қабул қилинган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими фермер хўжалиги ер участкасини захирага олиб қўйиш ва уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

      



Туман (шаҳар) ҳокими


Розилик олингандан сўнг уч кун муддатда













       

Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлари кенгашининг хулосасини, далолатномани, бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан хўжалик судига даъво аризаси юборади.

     



Туман (шаҳар) ҳокими


30 кунлик муддат тугагач











       

Ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан даъво аризасини қондириш хўжалик суди томонидан рад этилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) тақдимномасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

        


10-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими


Уч кун муддатда









      

Даъво аризаси хўжалик суди томонидан қондирилган ва суд қарори қонуний кучга кирган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими ер участкасини захирага олиб қўйиш ва фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

        


Туман (шаҳар) ҳокими


Бир ҳафта муддатда










      

Тугатилган фермер хўжалигининг ер участкаси олиб қўйилади ва кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа талабгорларга танлов асосида берилади.

    


      

Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси

       


Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кучга кирган кунда

11-босқич








".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 15 февраль, 6-сон, 57-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 2-сон, 9-модда