Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.10.2013 й. 2518-сон билан рўйхатга олинган 26.09.2013 й. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 179а-сон, Молия вазирлигининг 96-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 49-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 18 октябрда 2518-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги, Молия вазирлиги

ва Иқтисодиёт вазирлигининг

2013 йил 26 сентябрдаги

179а, 96, 49-сонли қарорига

ИЛОВА



Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори

ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини

рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ, пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари - мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари;


комиссия - рағбатлантириш учун тақдим этилган фермер хўжаликларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда уларга хулоса бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан ташкил этиладиган доимий комиссия;


хулоса - комиссия томонидан бериладиган ва фермер хўжалигининг юқори ҳосилдорликка эришганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


сертификат - юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларининг унда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва тегишли туман Фермерлари кенгаши томонидан бериладиган бир йил давомида амал қиладиган ҳужжат;


имтиёз - бир йил давомида пахта хом ашёсини етиштириш бўйича юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларига фойдаланиш учун тақдим этиладиган бир марталик рағбатлантириш.


2. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликларини аниқлаш ва уларга имтиёзларни тақдим этиш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема асосида амалга оширилади.



II БОБ. РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИГАН ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) ҳар йили 10 январга қадар пахта тозалаш корхоналарининг пахта хом ашёсини қабул қилиш варақалари (ПК-17-шакл) ҳамда туман (шаҳар) статистика бўлимларининг "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида"ги давлат статистика ҳисоботи (1-FX shakli) маълумотлари асосида шакллантирилади.

4. Рўйхат шакллантирилгандан сўнг, пахта тозалаш корхонаси томонидан икки иш куни ичида контрактация шартномалари ҳамда имзо ва муҳр билан тасдиқланган пахта хом ашёсини қабул қилиш варақаларининг (ПК-17-шакл) нусхалари Рўйхатга илова қилинган ҳолда комиссияга тақдим этилади.


5. Рўйхатнинг ҳаққонийлиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун пахта тозалаш корхонаси ҳамда тегишли туман (шаҳар) статистика бўлими раҳбарлари масъул ҳисобланади.



III БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ҲАМДА СЕРТИФИКАТ БЕРИШ


6. Комиссияга келишув асосида туман Фермерлари кенгаши раиси раҳбарлик қилади ҳамда комиссия таркибига, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри, туман (шаҳар) статистика бўлимлари, тижорат банклари ва пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари киритилади.


7. Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги ҳужжатлар (туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан берилган фермер хўжалигининг пахта экин майдонлари ҳажми тўғрисидаги маълумотнома ва тегишли пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган далолатнома) уч иш куни ичида комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.


8. Ҳисобот йилида пахта хом ашёсини етиштиришда камида 20 гектар майдонда 40 ц/га дан ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари ҳисобланади.


9. Ўрганиш натижалари асосида комиссия томонидан юқори ҳосилдорликка эришган ҳар бир фермер хўжалиги бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тайёрланиб, имзоланади.


10. Туман Фермерлари кенгаши томонидан уч иш куни ичида комиссия хулосасига асосан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштирилади. Сертификат фермер хўжалиги бошлиғи ёки у вакил қилган шахсга сертификатни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда берилади.


11. Берилган хулоса ва сертификатлар фермерлар кенгашлари томонидан алоҳида китобга қайд этиб борилади. Мазкур китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва муҳрланган ҳолда туман Фермерлари кенгашида сақланади.


12. Сертификат мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳар бир имтиёздан бир мартадан фойдаланиш ҳуқуқини беради.


13. Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари бир йил давомида қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин:

а) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари масъул ҳисобланади;

б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун "Ўзнефтмаҳсулот" АК тизимидаги нефть унитар корхоналари ҳамда "Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман ва туманлараро филиаллари масъул ҳисобланади;

в) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 2 балл, юқори ҳосилдорликка эришилган майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 10 балл тақдим этилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи доимий туман (шаҳар) комиссияси масъул ҳисобланади;

г) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;

д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан ("GM O`zbekiston" АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш. Бунда фермер хўжаликлари томонидан тегишли сертификатга асосан "Ўзавтосаноат" АК тизимидаги корхоналарга мурожаат этилгандан кейин бир ой муддатда шартномалар тузишни якунлаш ҳамда "Ўзпахтасаноат" АЖ тизимидаги корхоналар томонидан фермер хўжаликларининг пахта якуний ҳисоб-китоб маблағларидан тўлиқ тўлаб берилади. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзавтосаноат" АК тизимидаги дилер корхоналар автотранспорт воситасини шартномавий муддатларда етказиб бериш учун масъул ҳисобланади;

е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун туман (шаҳар) ҳокимлиги ва "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ масъул ҳисобланади;

ж) суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган танловда барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари имтиёзга эга бўладилар. Мазкур имтиёзнинг тақдим этилиши учун суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида тендер ўтказувчи тегишли комиссиялар масъул ҳисобланадилар.


14. Фермер хўжалиги сертификат олган кундан бошлаб бир йил давомида имтиёзларни олиш учун масъул бўлган ташкилот ва идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Имтиёзларнинг тақдим этилиши учун масъул бўлган ташкилот ва идоралар фермер хўжаликлари уларга мурожаат этган кундан бошлаб уч ой давомида имтиёзларни тақдим этадилар. Имтиёзлар учун тўловлар фермер хўжалигининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



IV БОБ. ИМТИЁЗЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


15. Туман Фермерлари кенгаши томонидан ҳар йили 25 январга қадар Рўйхат ҳамда берилган хулоса ва сертификатлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгашига ҳисобот тақдим қилинади.

16. Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгаши томонидан ҳисоботлар фермер хўжаликлари кесимида умумлаштирилиб, ҳар йили 30 январга қадар Ўзбекистон Фермерлари кенгашига тегишли ахборот тақдим қилинади.

17. Тақдим этилган ҳисоботлар Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан умумлаштирилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


18. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тўғрисида тизимли мониторинг юритади ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг 5-санасигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.


19. Имтиёзларнинг тақдим қилиниши ҳолати тегишли фермерлар кенгашлари томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Имтиёзларни тақдим этишда белгиланган тартибнинг бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, тегишли фермерлар кенгашлари томонидан Ўзбекистон Фермерлари кенгашига тезкор маълумот тақдим қилинади. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳам, ўз навбатида, имтиёзларни тақдим этишда белгиланган тартибнинг бузилганлиги ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.


20. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тақдим этилиши ва ижроси аҳволи адлия органлари томонидан мунтазам равишда ўрганиб борилади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Имтиёзларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва уларнинг ижроси учун тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


23. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Марказий банк, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзавтосаноат" АК, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Юқори ҳосилдорликка эришган хўжаликларни

аниқлаш ва уларга имтиёзларни тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

     

Амалга ошириладиган тадбирлар

       


Масъуллар


Муддат

1-босқич

       

Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати пахта хом ашёсини қабул қилиш варақалари (ПК-17-шакл) ва "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида"ги давлат статистика ҳисоботи (1-FX shakli) маълумотлари асосида шакллантирилади

     

-

Пахта тозалаш корхонаси, тегишли давлат статистика бўлими


ҳар йилнинг

10 январига қадар






2-босқич

       

Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати шакллантирилгандан сўнг, икки иш куни ичида контрактация шартномалари ва пахта хом ашёсини қабул қилиш варақаларининг (ПК-17-шакл) нусхалари имзо ва муҳр билан тасдиқланиб, Рўйхатга илова қилинган ҳолда комиссияга тақдим этилади

         



икки иш куни мобайнида







3-босқич

         

Юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар уч иш куни ичида ўрганиб чиқилади. Ўрганиш натижаларига кўра, юқори ҳосилдорликка эришган ҳар бир фермер хўжалиги бўйича хулоса тайёрланиб, имзоланади

         

-

Комиссия


уч иш куни мобайнида







4-босқич

      

Комиссия хулосасига асосан сертификат уч иш куни ичида расмийлаштирилади. Сертификат фермер хўжалиги бошлиғи ёки у вакил қилган шахсга сертификатни олганлиги тўғрисида имзо қўйдирган ҳолда берилади

     

-

Туман Фермерлари кенгаши


уч иш куни мобайнида







5-босқич

         

Рағбатлантириладиган фермер хўжаликлари рўйхати ҳамда берилган хулоса ва сертификатлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгашига ҳисобот тақдим қилинади

      

-

Туман Фермерлари кенгаши


ҳар йилнинг 25 январига қадар







6-босқич

      

Олинган ҳисоботлар умумлаштирилиб, Ўзбекистон Фермерлари кенгашига тегишли ахборот тақдим қилинади

      

-

ҚҚР ва ҳудудий Фермерлар кенгаши


ҳар йилнинг 30 январига қадар







7-босқич

    

Йил якунлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳудудий Фермерлар кенгашига тегишли маълумот тақдим қилинади

        

-

Имтиёзларни тақдим этиш учун масъул бўлган ташкилот ва идоралар


ҳар йилнинг 15 февралига қадар







8-босқич

       

Олинган ахборотлар умумлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш

      

-

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши


ҳар ойнинг

5-санасига қадар

       





Низомга

2-ИЛОВА


        



(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман (шаҳар) номи)

                    


фермер хўжалиги томонидан пахта хом

ашёси етиштириш бўйича эришилган юқори

ҳосилдорликни тасдиқлаш тўғрисида

Х У Л О С А

____-сон

20___ йил "__" __________

___________ туман (шаҳар)


20___ йил ҳосилидан давлатга пахта хом ашёси сотиш бўйича ____________ фермер хўжалиги билан 20___ йил ____________ куни тузилган ___-сонли контрактация шартномасида ___ гектар ер майдонида ___ тонна маҳсулот топшириш белгиланган.

Пахта тозалаш корхонаси томонидан 20___ йилда берилган _____________ _________________________________________________-сонли маҳсулотни қабул қилиш варақаларига (ПК-17-шакл) ва "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида"ги давлат статистика ҳисоботига (1-FX shakli) асосан фермер хўжалиги томонидан 20___ йил ___ _________ куни ҳолатига __________ тонна маҳсулот топширилди ва ҳар бир гектардан ўртача ______ центнердан ҳосилдорликка эришилди.

        

               

____________ тумани Фермерлари кенгаши раиси



(Ф.И.О., имзоси)

____________ тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи



(Ф.И.О., имзоси)

____________ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи



(Ф.И.О., имзоси)

____________ тумани статистика бўлими бошлиғи



(Ф.И.О., имзоси)

____________ пахта тозалаш корхонаси раҳбари



(Ф.И.О., имзоси)

20__ йил "__" ______________

       





Низомга

3-ИЛОВА


(кенгаш белгиси)


ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ

_____________ туман Фермерлари кенгаши


Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори

ҳосилдорликка эришган фермер хўжалигига

имтиёзларни тақдим этиш ҳақида

С Е Р Т И Ф И К А Т

         

20___ йил "___" ___________


-сон

___________ туман (шаҳар)

Ушбу ҳужжат _____________ туман (шаҳар) комиссиясининг 20__ йил "___" _________ даги _____-сонли хулосасига асосан _______________ фермер хўжалигига пахта хом ашёсини етиштиришда 20__ йил ҳосилидан _____ гектар ер майдонидан ____ центнер ҳосилдорликка эришганлиги учун берилди.

Мазкур сертификат орқали _______________ фермер хўжалигига қуйидаги бир марталик имтиёзлар тақдим этилади:

а) фермер хўжалигининг пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;

б) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ажратилган ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун таъминотчи ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мазкур ер майдонининг ҳар бир гектарига экилган экин тури учун амалдаги технологик карталарда тавсия этилган меъёрлар бўйича дизель ёқилғиси ва минерал ўғитларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нархларда (таъминотчи устамаси билан) олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган ҳолда тегишли шохобчалар орқали харид қилиш;

в) туман (шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича ўтказиладиган танловларда фермер хўжалигига 10 баллгача тақдим этиш. Бунда фермер хўжалиги томонидан ҳисобот даврида камида 20 гектар бўлган майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 2 балл, юқори ҳосилдорликка эришилган майдон ҳар 10 гектарга кўпайганда қўшимча 1 баллдан, 100 гектар ва ундан ортиқ майдонда юқори ҳосилдорликка эришилганда 10 балл тақдим этилади;

г) қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш;

д) фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларидан ("GM O`zbekiston" АЖ маҳсулоти) хоҳлаган битта моделини фермер хўжалигининг асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан навбатсиз харид қилиш;

е) қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини навбатсиз харид қилиш;

ж) суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган танловда барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари имтиёзга эга бўладилар.


Сертификат фермер хўжалигининг гувоҳномаси тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади.


Амал қилиш муддати 1 йил

__________ туман Фермерлари

кенгаши раиси




           

(имзо/муҳр)


(Ф.И.О.)

          




Серия N 0000




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 569-модда



















































Время: 0.0030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск