ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Фермер хўжаликлари /

Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолатларда ер ижара шартномасини бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.03.2007 й. 1663-сон билан рўйхатга олинган КСХВ 20.02.2007 й. 40-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 14 мартда 1663-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2007 йил 20 февралдаги

40-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилган

ҳолатларда ер ижара шартномасини

бекор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ, боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолатларда ер ижара шартномасини бекор қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Боғ ва узумзорлардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади.


2. Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилганлик учун ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:

ердан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун боғ ва узумзорлар бузиб ташланганда;

эскирган майдонларда янги боғ ва узумзорлар ташкил этилмаганда;

қулай табиий - иқлим шароити мавжуд бўлишига қарамасдан, ижарага олувчининг айби билан боғ ва узумзорларнинг ҳосилдорлик даражаси кейинги уч йил мобайнида белгиланган нормативдан (кадастр баҳосига кўра) пасайтириб юборилганда;

боғ ва узумзорлар олинган пайтдан бошлаб бир йил ичида улардан фойдаланишга киришилмаганда.


3. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш шартнома тарафларининг келишувига асосан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, туман ҳокимининг ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризасига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.


4. Ерни ижарага олувчи ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, шунингдек бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида тузилган далолатнома ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризаси киритиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


5. Ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризасини судга киритиш масаласи ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси (кейинги ўринларда "Комиссия" деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.



II. ЕР УЧАСТКАСИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ, БОҒ ВА

УЗУМЗОРЛАРНИ ҚАЙТА КИМОШДИ

САВДОСИГА ҚЎЙИШ


6. Суднинг ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича киритилган даъво аризани қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори, туман ҳокими томонидан фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасининг боғ ва узумзорларга тегишли қисмини, агар фермер хўжалиги фақат боғ ва узумчиликка ихтисослашган бўлса, бутун шартномани бекор қилишга асос бўлади.


7. Ер ижара шартномаси бекор қилинган боғ ва узумзорларни қайта кимошди савдосига қўйиш туман ҳокимининг қарорига асосан амалга оширилади.


8. Боғ ва узумзорларни кимошди савдосига қўйиш ва сотиш Комиссия томонидан "Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг боғ ва узумзорларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом"га (2006 йил 21 январь, рўйхат рақами 1542) мувофиқ амалга оширилади.


9. Комиссия кимошди савдосига қўйилаётган боғ ва узумзорларнинг нархини уларнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, ташкил этилган йили, нави, кейинги уч йилликдаги ҳосилдорлиги, етиштириладиган маҳсулотларнинг харидоргирлиги ва бошқа кўрсаткичларига қараб қайта баҳолайди.

Қайта баҳоланган нарх кимошди савдосини ўтказиш учун бошланғич нарх сифатида белгиланади.


10. Комиссия боғ ва узумзорларни баҳолаш ва кимошди савдоларини ташкил этиш учун тегишли ташкилотларни жалб этиши мумкин.


11. Боғ ва узумзорларни кимошди савдосида сотишдан тушган маблағлар ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризасини судга киритган идораларнинг харажатларини, боғ ва узумзорларни баҳоловчи ва кимошди савдоларини ўтказувчи шахсларнинг хизмат ҳақи тўловларини, ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжалигининг кредитор қарзларини қоплашга сарфланади. Маблағларнинг қолган қисми собиқ боғ ва узумзорлар эгаси ихтиёрига берилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 11-сон, 104-модда.








































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск