Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

2004-2006 йилларда Фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси (ЎзР Президентининг 27.10.2003 й. ПФ-3342-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2003 йил 27 октябрдаги

ПФ-3342-сон Фармонига

ИЛОВА



2004-2006 йилларда Фермер

хўжаликларини ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда "Концепция" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. КОНЦЕПЦИЯНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


1 Мазкур Концепция истиқболда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг асосий субъекти бўлиб қоладиган фермер хўжаликларини 2004-2006 йиллар даврида устувор ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг энг самарали шакли сифатида Фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепциясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қишлоқда ижара муносабатларини ривожлантириш асосида ер майдонларидан фойдаланишни тартибга солиш, шунингдек ер ва сув ресурсларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини рағбатлантирувчи ва масъулиятни оширувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотишда, моддий-техника ресурсларини олишда фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ҳамда уларга кўрсатиладиган лизинг хизматларини кенгайтириш асосида фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

фермер хўжаликларининг кредитларни бемалол олишини кенгайтириш ҳамда уларни бериш тартибини соддалаштиришни ҳисобга олган ҳолда фермерларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришини молиялаш ва кредитлашни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;

қишлоқда маҳсулот тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш бўйича инфратузилмани кенг кўламда ривожлантириш;

фермерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалик фани, техникаси ва агротехнологияларнинг энг янги ютуқлари бўйича фермерлар кенг фойдалана оладиган замонавий ахборот тизимини барпо этиш;

қишлоқ хўжалик ширкатлари фермер хўжаликларига айлантирилиши натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштиришни таъминлаш.



II. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ

ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


3. Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши қуйидаги принципиал қоидалардан келиб чиқиб амалга оширилади:

фермер хўжаликлари, қоидага кўра, тугатилаётган зарар кўриб ишловчи паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари негизида ташкил этилади;

фермер хўжалиги юридик шахс сифатида, асосан хусусий корхона шаклида ташкил қилинади;

ер участкалари фермерларга танлов асосида ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан узоқ муддатли (эллик йилгача) ижарага берилади. Бунда фермер хўжаликларига бириктириладиган ер майдонларининг энг кам ўлчами бўйича мавжуд чеклашлар сақлаб қолинади;

фермер хўжаликларига берилган ер участкалари ширкат хўжаликлари балансидан чиқарилади;

фермер хўжаликларини шакллантириш учун ерларни ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан белгиланади;

фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши, олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш, гаровга қўйиш объекти бўлиши, шунингдек қўшимча ижарага берилиши мумкин эмас;

фермер хўжалиги ер участкасидан ижара шартномасида белгиланган мақсад ва шартларга мувофиқ мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаши шарт. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалик майдонларидан бошқа мақсадда фойдаланиш, шунингдек шартномада кўрсатилган экинлар ўрнига бошқа экин экиш - ижара шартномасини қўпол бузиш деб ҳисобланади ҳамда амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган барча чоралар қўлланилади;

етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб беришга ҳамда моддий-техника ресурслари ва хизматлар олишга шартномалар фақат фермер хўжаликларининг ўзлари томонидан тайёрлов, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар билан тўғридан-тўғри тузилади;

қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан пахта ва ғаллани етиштиришга кетадиган барча харажатлар фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қопланади;

фермер хўжаликлари электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар етказиб берадиган ва фермер хўжаликларига бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт;

фермерлар билан ёлланма ходимлар, шу жумладан, оила аъзолари ўртасидаги меҳнат муносабатлари амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёллаш шартномаларига асосланади;

фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида кооперациялашиш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимёвий, маслаҳат ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш турлари бўйича жамиятлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмаларга кириш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Фермер хўжаликлари танлов асосида фақат қайта ташкил этилаётган зарур кўриб ишлаган ва истиқболсиз хўжаликлар ерлари ҳисобигагина эмас, балки заҳирадаги ерлар, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари ҳисобига ҳам ташкил этилиши мумкин.



III. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


5. 2004-2006 йилларда Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун маҳаллий хусусиятларни чуқур таҳлил этиш асосида умуман республика бўйича ҳамда вилоятлар ва туманлар бўйича Концепцияни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури ишлаб чиқилмоқда, Дастур ер-сув муносабатлари ва молия-кредит механизми, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва фермер хўжаликларидаги кадрлар малакасини ошириш масалаларини қамраб олади. Ушбу Дастур энг муҳим йўналишлар бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини кўзда тутади.


6. Ер-сув муносабатларини такомиллаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар:

фермер хўжаликлари билан ширкатлар ўртасида ер участкаларини ижарага бериш тўғрисида тузилган шартномаларни қайтадан расмийлаштириб, бунда қўшимча ҳужжатларни талаб қилмаган ҳамда тўлов ва йиғимлар ундирилмаган ҳолда туман ҳокимликлари билан ижара шартномалари тузишни назарда тутиш;

ер ва сув ресурсларидан мақсадли, оқилона ва унумли фойдаланганлик, тупроқ унумдорлигини оширганлик ва ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаганлик учун фермерларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тизимини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг иқтисодий баҳосини ҳисобга олган ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг янги тартибини ҳамда ўз маблағлари ҳисобига янги ерларни ўзлаштирганлик учун рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.


7. Молия-кредит механизмини такомиллаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар:

фермер хўжаликларининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришга кетадиган барча харажатларни, шу жумладан, электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини етказиб берадиган, шунингдек хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан ҳисоб-китобларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қоплашларини таъминлаш;

2004-2005 йиллар мобайнида кредитларни расмийлаштириш ва ажратиш тартибини соддалаштирган ҳолда барча фермер хўжаликларини тўғридан-тўғри кредитлаштиришга ўтказиш. Қисқа муддатда кредитлар олиш ва ер участкасига ижара ҳуқуқи билан эгалик қилиш учун - жорий йилда кутилаётган ҳосилни гаровга қўйиш, узоқ муддатли кредитлар олиш учун - ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қиймат баҳосини белгилаш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда;

кредит уюшмалари ташкил этиш йўли билан фермер хўжаликларини банк томонидан кредитлашга муқобил тарзда молиялаш ва кредитлаш шаклларини ривожлантириш;

Оролбўйи минтақасида, шунингдек ерлари кучли шўрланган ва сув таъминоти кам бўлган минтақаларда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари учун қўшимча имтиёзлар бериш;

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш соҳасига инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар жалб этиш тадбирларини ишлаб чиқиш.


8. Фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда сервис ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги чора-тадбирлар:

моддий-техника ресурсларини марказлаштирилган тартибда тақсимлашни тугатиш ва бозор тузилмалари орқали эркин сотишни ташкил қилиш асосида фермер хўжаликлари учун шундай ресурсларни бемалол олиш имкониятини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;

қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини, улар учун қулай иқтисодий шарт-шароитлар яратган ҳолда бутун чоралар билан ривожлантириш. 2004-2006 йилларда қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантиришга оид махсус дастурни амалга ошириш;

фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қишлоқ хўжалик техникаси ва машина-ускуналарини етказиб бериш бўйича лизинг хизматларини кенгайтариш;

минтақаларда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминловчи ҳуқуқий институтлар тизимини шакллантириш, консалтинг ва ахборот-маркетинг хизматлари тармоқларини кенгайтириш.


9. Маҳсулот тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш соҳасидаги чора-тадбирлар:

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳажми оширилишини иқтисодий рағбатлантириш, шунингдек уларни экспорт қилиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, хизматлар ва моддий-техника ресурсларининг ташқи ҳамда ички бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича ахборот-маркетинг хизмати тизимини такомиллаштириш;

фермер хўжаликлари билан тайёрлов, қайта ишлаш ва қишлоққа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги тўғридан-тўғри шартномавий муносабатлар тизимини такомиллаштириш;

фермер хўжаликлари заруратга қараб ихтиёрийлик асосида кооперациялашишлари, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва ўз маҳсулотини сотиш бўйича жамиятлар, уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга киришлари мумкин.


10. Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги чора-тадбирлар:

фермерлар билан ёлланма ходимлар (жумладан оила аъзолари) ўртасидаги меҳнат муносабатларини меҳнат шартномалари асосида шакллантириш;

фермерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича доимий ишлайдиган бизнес-мактабларни, шунингдек уларнинг ривожланган хорижий мамлакатларда тажриба орттиришларини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалик ширкатларини фермер хўжаликларига айлантириш жараёнида бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш мақсадида қўшимча иш ўринлари ташкил этиладиган хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш;

ноқишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишлаб чиқаришларни ташкил қилувчи фермерларни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

фермер хўжаликлари ташкил этиш учун аҳоли зич жойлашган туманлардаги шахсларни меҳнат ресурслари тақчил бўлган минтақаларга жалб этиш борасида қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.



IV. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


11. Концепцияни амалга ошириш 2007 йилга бориб фермер хўжаликларига бириктирилган ер майдонларининг умумий қишлоқ хўжалиги ерларидаги салмоғини 17,5 фоиздан 63,3 фоизгача ва суғориладиган майдонлардаги салмоғини 72,1 фоизгача кўпайтириш имконини беради.


12. 2007 йилга қадар фермер хўжаликларининг республика бўйича қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улушини 25 фоизгача етказиш мўлжалланмоқда. Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми уч йил мобайнида 2 баравар кўпаяди.


13. Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш бўйича инфратузилма объектлари тармоғи кенгайтирилади. Уларнинг сони 2007 йилга бориб 8,2 мингтадан ошиб кетади.

2003 йилга нисбатан муқобил машина-трактор парклари сони 4,1 баравар, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси 4,6 баравар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сотиш объектлари тармоғи 4,4 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш тармоқлари 1,8 баравар, ёқилғи-мойлаш материаллари сотиш тармоқлари 4,6 баравар, ахборот билан таъминлаш ва консалтинг тармоқлари 1,9 баравар, кичик банклар 3,1 баравар, наслдор моллар сотиш ва зооветеринария хизматлари кўрсатиш тармоқлари 1,2 баравар кўпаяди.


14. Фермер хўжаликларини ривожлантариш натижасида 2004-2006 йиллар даврида қишлоқ хўжалигидан қарийб 77 минг киши бўшаб қолади, уларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.





















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск