ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2009 й. 178-сон "Маҳсулот тақсимотига оид битимларни ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2009 й.

N 178



МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМЛАРНИ

ВА ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ОЛИБ

БОРИШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳсулот тақсимоти ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини ўрганиш бўйича Комиссия ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 5 мартдаги Ф-2945-сон Фармойишини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар (кейинги ўринларда "битим" деб аталади) доирасида кадрлар сиёсатини амалга оширишда:

битим бўйича ишларни бажаришда инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонунларига ва "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид бўлмаган қисми юзасидан операторнинг ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларини танлаш, ёллаш, ишдан бўшатиш, рағбатлантириш бўйича инвестор ўзининг корпоратив сиёсатини қўллаш ҳуқуқига эга;

инвестор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига ва битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг битим бўйича ишларни бажаришга жалб этилишини таъминлайди;

операторда ёки битим бўйича ишларни бажариш учун инвестор томонидан ташкил этиладиган бошқа ташкилотда ишлаш учун инвестор томонидан хизмат сафарига юбориладиган мутахассислар, агар уларга моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ раҳбарлик, ташкилий, фармойиш берувчи, назорат-текшириш функциялари юкланган бўлса, мансабдор шахслар ҳисобланадилар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган моддий ва бошқача жавобгар бўладилар;

хизмат сафарига юборилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган таққосланадиган лавозимлар учун бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи даражасига мувофиқ хизмат сафарига юборувчи инвестор томонидан амалга оширилади. Бўш лавозимлар мавжудлиги ҳисобига пайдо бўладиган тежаш операторнинг бошқа хизмат сафарига юборилган ходимларига тақсимланмайди ёки навбатдаги календарь даврларга ўтказилмайди. Инвестор томонидан хизмат сафарига юборилган айрим ходимларга бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган таққосланадиган лавозимлар бўйича бир йил учун ўртача ойлик иш ҳақи даражаларига нисбатан кўпайишга олиб келган иш ҳақи белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинса, ушбу кўпайтириш миқдори қопланмайди;

оператор томонидан ёки битим бўйича ишларни бажариш учун инвестор томонидан ташкил этиладиган бошқа ташкилот томонидан жалб этиладиган ходимларни моддий ва номоддий рағбатлантиришнинг барча тўловлари бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланадиган бюджетнинг тегишли моддалари доирасида амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" МХК маҳсулот тақсимотига оид битимларни ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги тузилган битимларни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар сифатида инвесторлар билан музокаралар олиб бориш асосида тегишли битимларга ва бошқарувчи қўмита томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 27-сон, 313-модда.




















































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск