Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2007 й. 110-сон "Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2007 й.

N 110


ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ, ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш учун тайёргарлик тартиботларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 1 декабрдаги 247-сон қарорига 1-иловада:

а) 10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш инвестиция лойиҳалари учун умумий белгиланган тартибда амалга оширилади";

б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Лойиҳа Экспертлар кенгаши томонидан маъқуллангандан кейин техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш инвестиция лойиҳалари учун умумий белгиланган тартибда амалга оширилади".


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 7 июндаги

110-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экпертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2006 йил 11 августдаги 170-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 62-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 1 декабрдаги 247-сон қарорининг 4-банди ва қарорга 2-илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарори) 2007 йил 3 январдаги 5-сон қарори 1-бандининг "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 3-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари) 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига 1-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 238-модда.














































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск