Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

"Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2005 й. 180-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 2 августдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида

белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1. Ушбу Низом "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида инвесторларга ёки уларнинг инвестицияларига берилган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартибини белгилайди.


2. Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестиция киритиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, чет эллик инвестор тегишли ваколатли органни кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилади.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган давлат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи банклар инвестор томонидан кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилинадиган ваколатли органлар ҳисобланади.


3. Кафолатларни қўллаш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадлари (фойдаси)ни репатриация қилиш тартиб-таомилини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - хизмат кўрсатувчи банкка;

инвестицияларни амалга ошириш ҳажмларига сон жиҳатдан чекловлар ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш, республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторларнинг улушли қатнашиши бўйича чекловлар шаклидаги талаблар, шунингдек, чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган тегишли давлат ташкилотларига;

чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-таомиллари жорий этилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва (ёки) Ички ишлар вазирлигига;

чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари берадиган инвестиция шартномаси мавжуд бўлган тақдирда инвестиция шартномасида кўрсатилган инвестиция киритиш шартлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборилади (берилади).

Хабарнома инвестор томонидан инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати қабул қилингандан кейин исталган вақтда юборилиши мумкин. Хабарномада чет эллик инвестор инвестиция киритиш шартлари ёмонлашди деб ҳисоблайдиган ҳолатлар ва кафолат амал қилиши муддати мобайнида ўзи қўллаш ниятида бўлган инвестиция киритиш санасида амал қилган қонун ҳужжати кўрсатилади.


4. Чет эллик инвесторнинг хабарномаси чет эллик инвесторга нисбатан ваколатли орган томонидан инвестиция киритган санасида амал қилган қонун ҳужжати қўлланиши учун асос ҳисобланади. Хабарнома, ваколатли органга юборилиши санасидан қатъи назар, инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати кучга кирган пайтдан бошлаб амал қилади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторнинг хабарномасига розилик билдирмаган тақдирда, "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси чет эллик инвесторга қўлланишининг қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мурожаат олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда тегишли ваколатли органга асосланган хулоса юборади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Чет эллик инвесторга кафолат қўлланиши ноқонунийлиги тўғрисида Адлия вазирлигининг юридик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли орган давлат божи тўламасдан тегишли даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.


6. Ваколатли органнинг чет эллик инвестор хабарномасига розилик билдирмаслиги, юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши чет эллик инвесторга нисбатан кафолат қўлланишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди.


7. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилиниши, уларга қўшимчалар киритилиши ёхуд уларнинг бекор қилинишига татбиқ этилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 232-модда.












































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск