Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикасининг 30.04.1998 й. 611-I-сон "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.04.1998 й.

N 611-I



ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ

КАФОЛАТЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Қонуннинг мақсади ва вазифалари

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестиция  фаолиятини амалга ошираётган чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатларини ва уларни ҳимоя қилиш чораларини белгилайди.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чораларни шакллантириш;

чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестицияларининг айрим тоифалари учун қўшимча кафолатлар бериш шарт-шароитларини ва уларни ҳимоя қилиш чораларини белгилаш.



2-модда. Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг

кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатларини бериш ва уларни ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун, Чет эл инвестициялари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Чет эллик инвесторлар

ҳуқуқларининг кафолатлари

Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амалга оширилиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда фуқаролиги, яшаш жойи, диний эътиқоди, иқтисодий фаолияти қаерда амалга оширилаётганлигига, шунингдек инвесторлар ёки инвестицияларнинг қайси мамлакатга мансублигига қараб чет эллик инвесторларнинг камситилишига йўл қўйилмайди.

Қонун ҳужжатлари, шу жумладан идоравий норматив ҳужжатлар, агар уларнинг ижроси чет эллик инвесторга ёки чет эл инвестицияларига зарар етказса, улар орқага қайтиш  кучига эга эмас.

Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда чет эллик инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал  қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилади. Чет эллик инвестор ўз хоҳишига кўра янги қонун ҳужжатларининг инвестициялаш шарт-шароитларини яхшилайдиган қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эгадир.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш ҳисобланади:

чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар тарзида олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғи миқдорининг (ставкасининг) кўпайтирилиши;

чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўтказиладиган даромадини (фойдасини) ўз мамлакатига қайтариш тартиб-таомилини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг миқдорини камайтирувчи қўшимча талабларнинг жорий этилиши, бундан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор - жисмоний шахс содир этган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағларни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда ваколатли давлат органи томонидан чет эллик инвесторнинг маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шароитида ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;

инвестициялашни амалга ошириш ҳажмларига нисбатан миқдорий чеклашларнинг ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талабларнинг, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш тарзида, жорий этилиши;

чет эллик инвесторнинг корхоналар устав фондларида (устав капиталларида) улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашларнинг жорий этилиши;

чет эллик инвесторларнинг - жисмоний шахсларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш борасида қўшимча тартиб-таомилларнинг, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талабларнинг жорий этилиши.

Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қоидаларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Чет эл  инвестициялари, аввало хусусий инвестициялар бўйича барча шартномалар, улар бажарилишининг қатъий кафолатларини таъминлаш борасида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ваколат берган тегишли органларнинг назорати остида туради.

Давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ўзларининг қонуний ваколатларидан фойдаланиш пайтида чет эллик инвестор қонун ҳужжатларини бузганлигини аниқласалар, улар фақат ваколатлари бўлган ҳамда муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чораларнигина кўришлари мумкин. Давлат бошқаруви органлари ёки давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан чет эллик инвесторнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки фаолиятини чеклаб қўйиш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.

Ушбу модда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига мувофиқ белгиланадиган, Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.


4-модда. Чет эллик инвесторларга бериладиган

қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари

Чет эллик инвесторларни ҳимоя қилишнинг умумий кафолатлари ва чоралари билан бир қаторда қонун ҳужжатларида қўшимча, шу жумладан, шериклар томонидан чет эллик инвесторлар олдидаги ўз мажбуриятларининг сўзсиз бажарилишини таъминловчи кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари назарда тутилиши мумкин.

Чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари ҳар бир муайян ҳолда, яъни:

барқарор иқтисодий ўсишни, мамлакат иқтисодиётида илғор тузилмавий ўзгаришлар рўй беришини таъминловчи устувор тармоқларга инвестициялар киритилаётганда;

юқори замонавий технологияларни жорий этишга ва юқори технологик ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга инвестициялар киритилаётганда;

республиканинг экспорт имконияти мустаҳкамланиши ва кенгайишини, республика жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциялашувини таъминловчи устувор лойиҳаларга инвестициялар киритилаётганда;

амалга оширилиши хом ашё ва материалларни қайта ишлашга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган кичик тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларга инвестициялар киритилаётганда берилиши мумкин.

Чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолат беришни, инвестиция лойиҳаларини молиявий таъминлашда кўмаклашишни, махсус солиқ ва тўлов режими яратилишини, лойиҳалар рўёбга чиқарилишининг давлат мониторинги амалга оширилишини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъминлашни ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин.

Чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида берилиб, уларда, хусусан, чет эл инвестицияларини киритиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг ўрни қопланишини таъминлаш шартлари ҳамда тартиби ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва чет эллик инвестор ўртасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тузиладиган инвестиция шартномаларини, уларда чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятларини мустаҳкамлаган ҳолда, тасдиқлаш назарда тутилади.


5-модда. Давлат мулкига айлантиришдан кафолатлар.

Реквизицияларни амалга ошириш шартлари

Ўзбекистон Республикасидаги чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторларнинг бошқа активлари давлат мулкига айлантирилмайди.

Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторларнинг бошқа активлари реквизиция қилинмайди, табиий офатлар, фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотия ҳоллари бундан мустасно.

Реквизиция тўғрисидаги қарор:

кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқувчи вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган инвестициялар ёки бошқа активларнинг энг кам миқдори чекланадиган;

камситилмайдиган асосда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган;

етказилган зарарга монанд равишда товон тўланадиган реквизиция бўйича, талабларга риоя этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Давлат кўрсатиб ўтилган товон тўловлари ўз вақтида амалга оширилишига кафил бўлади.

Чет эллик инвестор суд ва ҳакамлик тартибида қуйидагилар бўйича, хусусан:

реквизицияни амалга ошириш учун қўлланаётган мақсаднинг қонунийлиги;

реквизиция миқдори;

реквизиция қилинадиган инвестициялар ва бошқа активлар баҳоси;

тўланиши керак бўлган товон тўловларининг мослиги;

реквизицияни амалга ошириш пайтида давлат бошқарув органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари риоя қилган тартиб юзасидан баҳслашишга ҳақли.


6-модда. Маблағлардан фойдаланиш кафолатлари

Чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикасида олган даромадлари чет эллик инвесторнинг хоҳишига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реинвестиция қилиниши ёки бошқа ҳар қандай усулда ишлатилиши мумкин.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек ундан ташқарида ҳар қандай валютада, ҳар қандай банкда ҳисобварақалар очиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;

чет эл валютасида ссудалар олиш ва уни қайтариш.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобварақаларидаги маблағлардан фойдаланишни чеклаш ёхуд маблағларни мажбурий олиш давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан фақат қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.


7-модда. Маблағларни ўтказиш кафолатлари

Чет эллик инвесторларга чет эл валютасидаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикасига ва ундан ташқарига, улар солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни Ўзбекистон Республикаси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаши шарти билан, бирон-бир чеклашсиз эркин ўтказиш кафолатланади. Бундай ўтказишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

чет эл инвестицияларини сақлаб туриш ёхуд кўпайтириш учун бошланғич ва қўшимча суммаларни;

инвестицияларни амалга оширишдан тушган даромадларни;

етказилган зарарни қоплаш учун товон сифатида ушбу Қонунга мувофиқ олинган маблағларни;

шартномаларни ижро этиш тартибида амалга оширилган тўловларни;

чет эл инвестицияларининг ҳаммасини ёки бир қисмини сотишдан келган тушумни;

низони ҳал қилиш, шу жумладан, суд ёки ҳакамликнинг ҳар қандай ҳал қилув қарори туфайли вужудга келувчи тўловларни;

ходимларга тўланадиган иш ҳақини ва бошқа тўловларни;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалардан олинган маблағларни.

Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, давлат чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор  жисмоний шахс содир этган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағларни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда чет эллик инвесторнинг маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шароитида ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туриши мумкин.



8-модда. Инвестиция фаолияти тўхтатилиши

муносабати билан чет эл инвестицияларини

қайтариш кафолатлари

Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тўхтатганидан кейин инвестиция фаолиятини тўхтатиш натижасида олинган ўз активларини, чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ёхуд бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш учун зарар етказмаган ҳолда, пул ёхуд натура шаклида ўз мамлакатига эркин қайтариш ҳуқуқига эга.



9-модда. Очиқ ахборотдан эркин фойдалана олиш

Чет эллик инвесторлар ўзларининг манфаатларига бирон-бир тарзда дахл қилувчи қонун ҳужжатлари, шу жумладан идоравий норматив ҳужжатлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарорларидан эркин фойдалана олишлари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса бундай ҳужжатлар эълон қилиниши шарт.

Давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари чет эллик инвесторларнинг сўровларига кўра уларни қизиқтирган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда беришлари шарт.


10-модда. Низоларни ҳал қилиш

Чет эл инвестициялари билан бевосита ёки билвосита боғлиқ низо (инвестицияга оид низо), тарафлар келишувига кўра, улар ўртасидаги маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилиши мумкин. Агар тарафлар келишилган ҳал қилувга эриша олмасалар, бундай низо Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди томонидан ёхуд ҳакамлик воситасида инвестицияга оид низоларни ҳал этишга доир Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларнинг (битимлар ва конвенцияларнинг) қоидалари ва тартиботига мувофиқ ҳал этилиши лозим.

Инвестицияга оид низога жалб этилган тарафлар ўзаро келишувга кўра бундай низони кўриб чиқувчи органни, шунингдек инвестицияга оид низо бўйича ҳакамлик судловини амалга оширувчи мамлакатни аниқлашлари мумкин.

Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади, шартномада низоларни ҳал қилишнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўзга тартиби назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.



11-модда. Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг

кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

бузганлик учун жавобгарлик

Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, чет эллик инвестор етказилган зарар учун суд тартибида шунга монанд товон олиш ҳуқуқига эга.

Давлат бошқаруви органлари  давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқларини камситувчи норматив ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда, шунингдек улар чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолиятига ғайриқонуний аралашган ҳолларда етказилган зарар шу органлар томонидан суд тартибида қопланади.

Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган давлат бошқаруви органлари ёки давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



12-модда. Ўзаро зид қоидалар

Мазкур Қонуннинг қоидалари билан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ўртасида бирон-бир номувофиқлик бўлган ҳолда, чет эллик инвесторлар учун бирмунча қулай бўлган қоидалар устувор кучга эга бўлади.


13-модда. Қонуннинг илгари амалга оширилган

инвестицияларга нисбатан қўлланиши

Мазкур Қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган чет эл инвестицияларига нисбатан, мазкур Қонуннинг чет эллик инвесторга кўпроқ қулайлик яратиб берадиган қисмигина қўлланилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1998 й., N 5-6, 93-модда



































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск