Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.1998 й. 177-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.1998 й.

N 177


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ НОЧОРЛИГИ ВА

ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

УЧУН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 4 МАРТДАГИ

ПФ-1938-СОН ФАРМОНИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар  Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шартномалар тузиш ва уларни бажаришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш тадбирлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев С.М.), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди (Абдусаломов М.Э.) мазкур тадбирлар ўз вақтида малга оширилиши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар. Тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида 1998 йил 5 июнда, кейинчалик эса - йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди:

шартномалар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги ва хўжалик судларида даъво қўзғашлари, шунингдек шартнома  шартлари бажарилмаганлиги натижасида йўл қўйилган зарарни қоплашлари юзасидан бир ой муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тегишли тақдимномалар киритсинлар;

адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда хўжалик шартномаларини, шу жумладан, контрактация шартномаларини тузиш ва уларни бажариш масалалари юзасидан раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи семинарларни мунтазам равишда ўтказсинлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари учун юридик маслаҳатлар беришни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳудудий бўлинмаларининг амалиётига киритсинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг шартномалар тузилишини ва бажарилишини назорат қилиш ишчи гуруҳи (Султонов Ў.Т.) вазирликлар, идоралар тизимида ва республика ҳудудларида маҳсулот етказиб беришга, энг аввало экспортга маҳсулот етказиб беришга шартномалар тузилиши ва уларнинг бажарилиши амалий назорат қилинишини ҳамда мунтазам таҳлил қилинишини таъминласин, пайдо бўлувчи масалалар ва муаммолар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда қарздорни банкрот деб эътироф этиш, санация тайинлаш тўғрисидаги қарорларни эълон қилиш ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш ҳақидаги қарорларни эълон қилиш учун "Корхоналар санацияси ва банкротлиги масалалари" махсус хабарномаси нашр этилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев С.М.) Олий хўжалик суди ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш юзасидан жойларда амалий ишлар олиб борилишини таъминласин, бунда юридик хизматлар ўрнини мустаҳкамлашни, барча қонун ҳужжатларининг амал қилишини ва хўжалик судлари қарорларининг сўзсиз ижро этилишини назарда тутсин.

6. Штатда белгиланган ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тузилмасида - тегишли бўлимлар ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, янгидан ташкил этилаётган тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди корхоналарга шартномалар, шу жумладан, контрактация шартномалари тузишда уларга мунтазам равишда ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатсинлар, қонунчилик билан белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг ва энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларининг шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарликка тортилишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, хўжалик судлари қарорларининг бажарилиши таъминланишига кўмаклашсинлар.


7. Маҳаллий ҳокимият органларининг ишини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасида штатда белгиланган ходимлар сони доирасида юрист лавозими назарда тутилсин.

Белгилансинки:

кўрсатиб ўтилган лавозимларга юристлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишган ҳолда тегишли ҳокимлар томонидан тайинланади;

туман ва шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли ҳокимга ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига ҳисоб беради.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вазирлик марказий аппаратининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг низомини, тузилмасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 24 апрелдаги

177-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шартномалар тузиш, шу жумладан, қишлоқ

хўжалигида контрактация шартномалари тузиш ва

уларни бажаришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирларнинг номи


Ҳужжат

лойиҳаси


Бажарилиш

муддати


Ижро этувчи

масъуллар


1.

Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига;

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Олий Мажлисга таклифлар киритиш


Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Жорий йилнинг

II чораги

Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги,

Меҳнат вазирлиги, Прокуратура, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлими


2.

Маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) етказиб бериш учун намунавий шартнома ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш


Вазирлар Маҳкамаси қарори


Жорий йилнинг июнь ойи


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот-таҳлил бошқармасининг Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими


3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Жорий йилнинг июнь ойи

Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Агросаноат комплекси котибияти


4.

"Фьючерс контрактлари тузиш тўғрисида" низом лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Жорий йилнинг май ойи

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлими


5.

1998 йил учун маҳсулот (шу жумладан, экспортга) етказиб беришга шартномалар ва контрактация шартномалари тузилиши ва уларнинг бажарилиши аҳволини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш


Вазирлар Маҳкамасига ахборот

Тасдиқланган жадвал бўйича ҳар чоракда

Адлия вазирлиги, Прокуратура, Олий хўжалик суди, Ахборот-таҳлил бошқармасининг Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими


6.

Йўл-йўриқлар кўрсатадиган семинарлар ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида мутахассисларнинг чиқишларини ташкил этиш. Шартномалар тузиш, шу жумладан, контрактация шартномалари тузиш, даъво аризалари, эътирозлар тайёрлаш соҳасида амалдаги қонунчилик юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш


Семинарлар жадвали

Доимо

Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги Ҳуқуқий-маърифат тарғиботи маркази, Олий хўжалик суди, Прокуратура, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ижтимоий комплекс котибияти


7.

Намунавий контрактация шартномаларини, рекламация шаклларини, даъво аризаларини тайёрлаш ва эълон қилиш


Дафтар-маълумотнома

Жорий йилнинг июнь ойи

Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлими


8.

Тузилган шартномаларни текширишдан ўтказиш ва зарурат бўлганда амалдаги қонунчилик қоидаларига мувофиқ уларнинг қайта тузилишини таъминлаш


Шартномалар тузилишини ва бажарилишини назорат қилиш ишчи гуруҳининг протокол қарори


Доимо

Адлия вазирлиги, Прокуратура Олий хўжалик суди, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш ва уларнинг сифати бўйича давлат инспекцияси, Ахборот-таҳлил бошқармасининг Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими


9.

Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича қабул қилинган хўжалик судлари қарорларининг бажарилишини назорат қилишни фаоллаштириш


Чора-тадбирлар мажмуи

Доимо

Олий хўжалик суди, давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Прокуратура, ИИВ, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлими


10.

Вазирликлар ва идоралар марказий аппаратларида уларга қарашли корхоналарда маҳсулотлар етказиб бериш, уларни олиш юзасидан тузилган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини ва эътироз, даъво фаолиятини олиб бориш бўйича хизматлар ташкил этиш


Чора-тадбирлар мажмуи

Жорий йилнинг II чораги

Шартномалар тузилишини ва бажарилишини назорат қилиш ишчи гуруҳи, Адлия вазирлиги, Прокуратура


11.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг масъул ходимларига халқ хўжалиги тармоқлари корхоналарини бириктириб кўйиш, корхоналар томонидан шартномалар тузишда ва уларнинг бажарилишида уларнинг жавобгарлигини белгилаш 


Чора-тадбирлар комплекси

Жорий йилнинг май ойи

Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлими


12.

Шартномалар тузиш, рекламациялар, даъво аризалари ёзиш юзасидан корхоналарга адвокатлар томонидан шартнома асосида бериладиган ҳуқуқий ёрдамни фаоллаштиришга оид тадбирлар ишлаб чиқиш


Чора-тадбирлар мажмуи

Жорий йилнинг II чораги

Адлия вазирлиги, Адвокатлар уюшмаси, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик бўлими


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 4, 17-модда.












































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск