язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импортига тендерлар ўтказиш тартиби (ЎзР ВМ 26.09.1997 й. 454-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 сентябрдаги

454-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари

импортига тендерлар ўтказиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ КОИДАЛАР


1.1. Мазкур тартиб давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат заҳираси учун озиқ-овқат товарлари импортига тендерларни ташкил этиш принципларини ва уни ўтказиш механизмини, тендер қатнашчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва Тендерлар ўтказишни мувофиклаштирувчи республика комиссияси томонидан царорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.


1.2. Вазирлар Махкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарори билан тасдиқланган Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда "Комиссия" деб аталади) тендер ташкилотчиси ҳисобланади.


1.3. Бюджет ресурсларидан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш ва давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат харид қилиш тендерлар ўтказишнинг максади ҳисобланади.


1.4. Тендерлар қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитларини ва ошкораликни, баҳолашнцнг холислигини ҳамда талаблар бирлигини яратиш тендерлар ўтказишни ташкил этишнинг асосий принциплари ҳисобланади.



II. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


2.1. Комиссия мажлислари озик-овқат товарларини импорт қилувчиларни аниқлаш учун заруратга кўра вақти-вақти билан, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади.


2.2. Комиссия озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва уларни етказиб беришга ихтисослаштирилган хорижий компаниялар бўйича умумлаштирилган ахборотларни кўриб чиқади.


2.3. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва уларни баҳолаш тўғрисидаги ахборот бахолаш тартиботига расмий алоқаси бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия аъзоэтари мазкур ахборот ошкор қилинганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.


2.4. Тендер савдоларини ўтказишни амалда ташкил этувчи асосий агентлик бўлиб (маҳсулот етказиб берувчиларни танлаш, тушган таклифларни эксперт бахолаш, бинолар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишларини ташкил этиш, тендер комиссиясининг ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқалар) Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбектендерконсалтинг" тендерлар ўтказувчи агентлик хисобланади.


2.5. "Ўзбектендерконсалтинг" ўз ёзишмаларини ўзи олиб боради, тендер таклифларини жўнатади, йиғади ва Ўзбекистон Республикаси конунчилиги ҳамда мазкур Тартиб асосида иш кўради.



III. ТЕНДЕРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


3.1. Ўтказилиш шаклларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ (қатнашчилар сони чекланган) бўлиши мумкин. Тендерларни ўтказиш шакли тўғрисидаги қарорни Комиссия қабул қилади.

Махсус истеъмолчилар, давлат таъминоти муассасалари ва давлат заҳираси учун харид қилинадиган маҳсулотларга энг қулай нархларни шакллантириш мақсадида уларни импорт бўйича харид қилиш фақат Комиссия томонидан эълон қилинадиган ёпиқ тендер асосида амалга оширилади.


3.2. Очиқ тендерларда тендерда қатнашиш учун талаб этиладиган шартларни бажарган хўжалик юритувчи субъектлар қатнашиши мумкин.

Комиссия қарорига кўра, очик тендерлар тендерда қатнашиш тўғрисида ариза юборган талабгорларни олдиндан танлаган ҳолда ўтказилиши мумкин.


3.3. Ёпиқ тендерларда мазкур Тартибнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган, Комиссиядан расмий таклиф олган хўжалик юритувчи субъектлар қатнашиши мумкин.



IV. ТЕНДЕРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ

ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ


Тендерни ташкил этиш ва уни ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

- тендернинг мавзусини белгилаш;

- тендерларнинг эҳтимол тутилган қатнашчиларини белгилаш ва тендерда қатнашиш учун уларга таклифномалар юбориш;

- тендерда қатнашиш учун талабгорларни олдиндан танлаш мақсадида йўриқнома материаллари тузиш;

- тендер ҳужжатларини (ихтисослаштирилган техник ва тижорат консультантларини жалб қилган ҳолда) тайёрлаш;

- олдиндан танлаш;

- тендер катнашчиларидан тендер таклифларини кабул қилиш;

- тушган тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш;

- тендер ғолиби билан битим имзолаш.



V. ТЕНДЕРНИНГ МАВЗУСИ


Хўжалик юритувчи субъектларга давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат импорт қилиш ҳуқуқини бериш тендернинг мавзуси ҳисобланади.



VI. ТЕНДЕРЛАР ҲАКИДА ЭЪЛОНЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА

УЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


6.1. "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги тендер ўтказиш бошлангунга қадар камида 30 кун олдин тендер тўғрисидаги ахборотни талабгорларга етказади. Ахборот талабгорларга:

- оммавий ахборот воситаларида эълонлар бериш орқали етказилади. Эълон "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги томонидан берилади;

- аниқ талабгорларга расмий таклифномалар почта, телефакс орқали ёки бошқа шаклда юборилади. Бунда талабгор таклифноманинг асл нусхасини олиши керақ


6.2. Тендерлар ҳақидаги ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

- тендер ташкилотчисининг номи;

- тендернинг мавзуси;

- мўлжалланаетган товарни етказиб бериш шартлари ва муддатлари;

- тендерда қатнашиш учун талабгорларни олдиндан танлаш муддатлари;

- тендер ҳужжатларини олиш мумкин оулган "Узоектендерконсалтинг" агентлигининг манзили, телефони ва телефакси;

- тендер ҳужжатининг қиймати;

- тендер таклифини беришда тендер катнашчиси учун депозит суммаси;

- тендер комиссияси томонидан таклифларни қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).



VП. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ШАРТЛАР


7.1. Тендер ҳужжати қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тендерлар қатнашчисининг йўриқномаси;

- тендернинг техник кисми;

- тендернинг тижоратга оид қисми;

- битим (контракт) шакли.


7.2. Тендер қатнашчиси йўриқномаси қуйидагилардан иборат бўлади:

- тендерлар ўтказилишига оид тушунтиришлар олиш мумкин бўлган "Ўзбектендерконсалтинг" вакили билан боғланиш учун манзил;

- Комиссия номига юбориладиган тендер таклифлари кусхалари тўгрисидаги кўрсатма;

- тендер таклифини расмийлаштириш тартиби ва унга виза қўйишга нисбатан қўйиладиган талаблар;

- қатнашчи томонидан Комиссияга тендер таклифи тақдим этилгандан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби;

- нархлар ва валюталар тақдим этишга оид кўрсатмалар;

- Комиссияга таклифлар бериш тартибига нисбатан кўйиладиган талаблар;

- келишилган давр мобайнида тендерлар қатнашчиси таклифининг кайтариб олинмаслигини кафолатловчи пул депозитининг микдори, уни тўлаш ва қайтариш тартиби;

- тендер ҳужжатлари талабларига асосланган таклиф билан бир каторда тендер катнашчилари томонидан мукобил таклифлар тақдим этиш мумкинлиги тўғрисида ахборотнома;

- тендер қатнашчисининг асосланган илтимоси бўлганда тендерларни ёпишни бошқа кунга кўчириш мумкинлигига кўрсатма;

- ўтказиладиган тендерлар доирасида тузиладиган ҳар қандай хужжатнинг махфийлигига ишора;

- таклифлар бўлган конвертларни очиш тартиби тавсифи ва комиссия томонидан тендерлар ғолибини аниклаш муддати.


7.3. Тендер хужжатининг тижорат қисми ўз ичига қуйидагиларни олади:

- товарнинг баҳоси ва уни аниқлаш тартиби;

- товарларни етказиб бериш шартлари;

- тўлов шартлари ва тўловлар жадвали;

- битишувларни молиявий таъминлаш манбалари.



VШ. ТАЛАБГОРЛАРНИ ОЛДИНДАН ТАНЛАШ


8.1. Тендерларда қатнашиш учун талабгорларни олдиндан танлаш тўғрисидаги Низом Комиссия томонидан тасдиқланади.


8.2. Талабгорларни олдиндан танлаш мазкур Тартибнинг 8.1-бандида кўрсатилган қоидага мувофиқ "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги томонидан ўтказилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.


8.3. Олдиндан танлашда қатнашиш учун телефакс орқали буюртманомалар қабул қилишга йўл қўйилади, кейинчалик олдиндан танлаш ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин буюртманоманинг асл нусхаси тақдим этилади. Олдиндан танлаш қатнашчилари учун йўриқнома, зарур бўлганда, буюртмачига "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги томонидан почта ёки телефакс орқали юборилади.


8.4. Қуйидаги:

- қайта ташкил этиш, тугатиш ва банкрот ҳолатида бўлган;

- олдиндан танлашдан ўтиш учун зарур ҳужжатларни, жумладан молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича банк кафолатларини белгиланган муддатда тақдим этмаган;

- молиявий, ишлаб чиқарищ ёки тижорат кўрсаткичлари бўйича Комиссия талабларига жавоб бермайдиган талабгорлар тендерларга қўйилмайдилар.


8.5. Тендерларда қатнаштиришни рад этиш ҳақидаги қарор Комиссия томонидан қабул қилинади.



IX. ТЕНДЕРЛАР ҚАТНАШЧИЛАРИДАН ТЕНДЕР

ТАКЛИФЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ


9.1. Тендер таклифлари тўлдирилган тендер хужжатидан ташқари тендер қатнашчиси тўғрисидаги ахборот билан бирга қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши керак:

- тўлдирилган тендер буюртманомаси;

- тендер қатнашчисининг реквизитлари (манзил, телефон, телекс, телефакс, банк);

- рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг нусхаси;

- тендер қатнашчисининг тўлов қобилиятига эга эканлиги тўғрисида ваколатли банкнинг хулосаси;

- тендер қатнашчиси номидан иш кўришга вакил қилинган ва юридик ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг фамилиялари.


9.2. Тендер таклифига банк кафолати ёки тендер қатнашчиси томонидан суммаси Комиссия томонидан белгиланадиган муқаррар ва қайтариб олинмайдиган пул депозити тўлаганлигини тасдикловчи бошқа ҳужжат илова қилинади.


9.3. Тендер қатнашчиларининг ҳуқукларини камситувчи ҳар қандай ҳуқуқни бузишлар (тендерда қатнашиш учун берилган буюртманомаларни яшириш, якун чиқаришда уларни ҳисобга олмаслик ва бошқалар) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади. Бундай ҳолларда тендер натижалари ҳақикий эмас деб эътироф этилади.



X. ТЕНДЕР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


10.1. Комиссия эълони оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган сана ёки тендер қатнашчиси почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс орқали ёки бошқа хил шаклда расман хабардор қилинган (таклиф этилган) сана тендерлар иш бошлаган сана ҳисобланади.


10.2. Ўтказиладиган тендерлар доирасида тендер таклифларини тайёрлаш муддати Комиссия томонидан белгиланади ва тендер очилганлиги тўғрисидаги эълонда кўрсатилади.

Комиссия тендернинг барча қатнашчиларига тарқатиладиган тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


10.3. Комиссия ўз иш тартибини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Мазкур масала бўйича қарор Комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


10.4. Ҳар бир аниқ ҳолда Комиссия тендерда қатнашиш учун талабгор томонидан депозит тўлаш тартибини, унинг миқдори ва шаклини белгилайди.


10.5. Тендер таклифлари фақат муҳрланган икки қават конвертда қабул қилинади. Ташкилотчининг номи ва манзили кўрсатилган устки конвертда тендер қатнашчиси томонидан депозит киритил-ганлигини тасдикловчи ҳужжат бўлади. Ички конвертда тендер таклифи, савдоси эълон қилинган товарнинг номи ва таклифларни қабул қклиш учун белгиланган сана кўрсатилади.


10.6. Конвертларни очиш тартиби, уларни кўриб чиқиш ва махфийлик чораларига риоя қилган ҳолда сақлаш тартиби Комиссия томонидан қабул қилинади.


10.7. Тендер таклифлари буюртма хат билан Комиссияга юборилади ёки тилхат билан "Ўзбектендерконсалтинг" агентлигига топширилади. Устки конверт олиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.


10.8. Комиссия тендерни ёпиш санасини, конвертларни очиш соати ва жойини белгилайди. Конвертлар Комиссия мажлисида очилади. Тендер ёпилгандан сўнг олинган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан тендер қатнашчиларига қайтарилади. Тендер қатнашчиси тендер ёпилгандан сўнг унга ўзгартириш киритса ёки ўзининг тендер таклифини қайтариб олса гаров депозити тендер қатнашчисига қайтарилмайди. Тендер қатнашчиси ўз тендер таклифини тендер ёпилишидан кечи билан 5 кун олдин қайтариб олишга ҳаклидир.


10.9. Тендер таклифларини кўриб чиқиш муддати конвертлар очилган пайтдан бошлаб Комиссия томонидан белгиланади. Таклифларни кўриб чиқишда уларнинг тендер ҳужжатлари талабларига тўғри келиши аниқланади, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги текширилади.


10.10. Тендер якунларини чиқаришда тендер қатнашчилари еки уларнинг ишончли шахслари қатнашишлари мумкин.

Баҳолаш натижасида Комиссия тендер таклифлари тендер ҳужжатлари мезонларига мувофиқ бўлган талабгорларни дара-жаларга ажратади ва тендер таклифи энг устун бўлган тендер ролибини аниқлайди.


10.11. Тендер ғолиби тендер тугагандан сўнг Комиссия белгилаган муддат мобайнида ўтказилган тендер натижалари тўғрисидаги баённомани имзолаши керақ

Агар тендер ғолиби белгиланган муддатда баённомани имзоламаса ёки қабул қилиб бўлмайдиган шартлар қўйса, у тўлаган депозит қайтариб берилмайди ва унинг ҳукуқлари тендер комиссиясининг кўшимча қарори билан аниқланадиган қатнашчига бе-рилади. Агар бу қатнашчи хам баённомани имзолашдан бош тортса, тендер натижалари бекор қилинади.


10.12. Тендер ўтказилгандан кейин тендер ташкилотчиси қатнашчиларга (ғолибдан ташкари) уларнинг депозитларини қайтариб беради. Депозит тендер ғолиби эълон қилинган пайтдан бошлаб белгиланган муддатда, харажатларни чегириб қолган ҳолда, 11 банк кунидан кечиктирмай қайтарилади. Тендер ғолибининг депозити тендер ғолиби томонидан битим (контракт) шартлари зарур даражада бажарилишининг кафолати сифатида бундай битим шартлари бажарилиши тамом бўлгунча тендер ташкилотчиси ихтиёрида колиши мумкин.


10.13. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш чикимлари, шунингдек эксперт ташкилотларнинг хизматларига ҳак; тендер қатнашчилари тендер ҳужжатлари сотиб олиш учун тўлаган маблағлардан тўланади.


10.14. Тендерда катнашиш, тендер якунлари бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан ҳуқукларнинг бошқа юридик шахсларга берилишига йўл қўйилмайди.


10.15. Қуйидаги ҳолларда, агар:

- тендерни ёпиш муддати тамом бўлгунгача битта ҳам тендер таклифи тушмаса;

- тақдим этилган барча тендер таклифларида зарур ҳужжатлар туркуми мавжуд бўлмаса;

- такдим этилган тендер ҳужжатлари товарларни импорт килиш бўйича барча талабларга жавоб бермаса Комиссия тендерлар ўтказилмади деб эълон килиши мумкин.


10.16. Агар тақдим этилган барча тендер таклифлари тендер ҳужжатларига мувофиқ келмаса, тендер бўлиб ўтган, лекин салбий натижага эга бўлган ҳисобланади.



XI. ТЕНДЕР ТАКЛИФЛАРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


11.1. Тендер таклифлари Комиссия томог.идан белгиланган муддатда баҳоланади. Тендер қатнашчилари еки уларнинг вакил-лари тендер таклифларини баҳолаш пайтида катнашиш ҳукуқига эга эмаслар. Баҳолаш даврида Комиссия талабгорларни тушунти-ришлар бериш учун чақириш, улардан кўшимча маълумотяар ва тасдиқномалар сўраб олиш хукуқига эга.


11.2. Комиссия тендер таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат ташкилотларининг вакилларини жалб килиши мумкин.


11.3. Тендер қатнашчиларининг тақдим этилган таклифлари билан танишгандан сўнг Комиссиянинг ҳар бир аъзоси асосланган ёзма хулоса ёзади.


11.4. Тендер Fолиби тўғрисидаги расмий қарор Комиссия томонидан қабул қилинади. Ушбу масала бўйича қарор Комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


11.5. Тендер таклифлари кўриб чикилганлиги ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартибига расман алоқаси бўлмаган шахсларга маълум килинмайди. Комиссия аъзолари ва жалб қилинган экспертлар ушбу ахборот ошкор қилинганлиги учун жавоб берадилар.


11.6. Арифметик ёхуд бошка хато мавжуд бўлганда Комиссия тендер таклифларини рад этишга ёки тендер таклифларини тендерда кейин кўриб чиқиш шартларини белгилашга ҳақлидир, бу ҳақда тендер қатнашчиси хабардор қилинади.


11.7. Тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш тендер ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади. Таедим этилган тендер таклифларининг қўшимча техниқ ташкилий ва тижорат афзалликлари, шунингдек тендер қатнашчисининг ном чиқарганлиги хам эътиборга олиниши мумкин.


11.8. Комиссиянинг тендер ғолиби тўғрисидаги карори баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада:

- тендер ғолибининг номи;

- Комиссия таркиби;

- овоз бериш натижалари ва Комиссия аъзоларининг расмий ху-лосалари;

- тендер қатнашчилари тендер таклифлари йиғма жадвали;

- тендер ғолиби билан битим (контрактни имзолаш муддати кўр-сатилади.

Баённома Комиссия раиси томонидан тасдиқланиши керак.


11.9. Тендер ўтказилмаган деб ҳисобланса ёки салбий натижага эга бўлса, Комиссия тендерни такрор ўтказиши мумкин.


11.10. Тендерни ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.