ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар / Ҳисоботни ташкил этиш ва юритиш /

Молия вазирининг 22.02.2016 й. 6-сон "Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.03.2016 й. 2564-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.2016 й.

N 2564-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.02.2016 й.

N 6


БУЙРУҒИ



Суғурталовчилар томонидан йиллик

молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 17 февралдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 2564, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчилар томонидан йиллик

молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартириш


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Акциядорлик жамияти бўлган суғурталовчи Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин эълон қилади.".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Суғурталовчи йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий аудиторлик текшируви якунланганидан кейин ўн беш кун ичида, лекин суғурталовчининг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин, ўзининг расмий веб-сайтида ва молиявий-иқтисодий йўналишдаги республика босма нашрларида эълон қилади. Бунда суғурталовчи томонидан, акциядорлик жамияти бўлган суғурталовчи бундан мустасно, босма нашрларда йиллик молиявий ҳисоботнинг фақат қуйидаги шакллари (қисқартирилган шаклда бўлиши мумкин) суғурталовчининг расмий веб-сайтида эълон қилинган йиллик молиявий ҳисоботига ҳавола мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда эълон қилинади:

"Бухгалтерия баланси" - 1-сонли шакл - суғурта;

"Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" - 2-сонли шакл - суғурта.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 96-модда






































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск