ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Бозор муносабатлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 й. 55-сон "2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2016 й.

N 55



2016-2020 ЙИЛЛАРДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Хизматлар соҳаси корхоналари фаолиятини балансли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хизматларнинг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришдаги устувор йўналишлар ва вазифалар ҳисоблансин:

хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш, унинг республика иқтисодиётидаги улушини 48,7 фоизгача етказиш;

2020 йилга бориб қишлоқ жойларда хизматларни 1,8 бараварга ўстириш;

муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, тармоқларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига хизматлар соҳасини, таркибий ўзгартиришларни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

рақобат муҳитини шакллантириш, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

турли инновация хизматларини, янги алоқа воситаларини кенгайтириш;

аҳолининг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш техник имкониятларини таъминлаш, улар асосида сифатли хизматлар кўрсатиш, телефон алоқаси ва телевидениенинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтиш, 2020 йилга бориб алоқа ва ахборотлаштиришнинг республика иқтисодиётидаги улушини 2,5 фоизгача етказиш;

энг янги электрон, тўлов технологияларини жорий этган ҳолда молия хизматларини ривожлантириш;

соғлиқни сақлаш соҳасида юқори технологияли хизматларни янада ривожлантириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган 2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ жойларида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

2016-2020 йиллар даврида хизматлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари комплекси 3-иловага* мувофиқ;

2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг прогноз ҳажмлари 4-иловага* мувофиқ.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг шаҳарлар, туманлар бўйича ҳудудий дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.

Хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

хизматлар соҳаси тузилмасини янада такомиллаштириш, хизматларнинг замонавий турларини жадал ривожлантириш ва бозорни улар билан тўлдириш;

сервис инфратузилмасини ривожлантириш;

қишлоқ аҳоли пунктларида хизматлар соҳаси ташкилотларини биринчи навбатда ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда соҳага оид касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларни хизматлар соҳасига кенг жалб этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Дастурнинг мақсадли параметрлари бажарилиши тўғрисидаги статистик ахборотни, шу жумладан қишлоқ жойлар бўйича кўрсаткичларни ҳар чоракда тақдим этсин.


5. Тармоқ классификациясининг белгиланган халқаро стандартларига ўтилиши, ялпи ички маҳсулот таркибини ҳисоблашнинг жаҳонда умумий қабул қилинган методикасининг жорий этилиши, 2012-2016 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадли параметрларидаги ўзгаришлар муносабати билан Дастурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида" 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4, 5-бандларида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши қўллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 89-модда





































Время: 0.2288
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск