ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2016 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида хавфли юкларни ташиш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2016 й.

N 56



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ХАВФЛИ ЮКЛАРНИ

ТАШИШ ҚОИДАЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Радиоактив чиқиндилар ўз вақтида чиқариб ташланиши ва кўмилишини таъминлаш, шунингдек радиологик тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини тезликда тугатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси республика ҳудуди бўйича автомобиль транспортида радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар ташилаётганлиги, шунингдек радиоактив чиқиндилар кўмилаётганлиги тўғрисидаги ахборот 2-иловага мувофиқ схемага биноан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.

3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 февралдаги

56-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи - йигирманчи хатбошилар қўшилсин:

"радиоактив чиқиндилар - кейинчалик фойдаланишга мўлжалланмаган, таркибида солиштирма активлиги 74 кБк/кг дан ортиқ даражали радионуклидлар мавжуд бўлган ва Хавфли юклар таснифи бўйича 7-даражага тегишли бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги модда;

паст активликдаги радиоактив чиқиндилар - солиштирма активлиги 10-3 кБк/кг дан кам бўлган ва гамма-нурланиш дозаси қуввати юзада 0,1 м масофада 0,001 м Гр/ч дан 0,3 мГр/ч гача бўлган чиқиндилар;

ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар - солиштирма активлиги 10-1 кБк/кг дан 107 кБк/кг гача бўлган ва гамма-нурланиш дозаси қуввати юзада 0,1 м масофада 0,3 мГр/ч дан 10 мГр/ч гача бўлган чиқиндилар;

юқори активликдаги радиоактив чиқиндилар - солиштирма активлиги 10-1 кБк/кг дан ортиқ бўлган ва гамма - нурланиш дозаси қуввати юзада 0,1 м масофада 10 мГр/ч дан ортиқ бўлган чиқиндилар";

ўн еттинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма биринчи - ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 50-банднинг биринчи хатбошида "алоҳида хавфли юкларни" сўзларидан кейин "паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


в) 51-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Алоҳида хавфли юкларни, паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно, фақат ички ишлар органларининг қуролли соқчилари ҳамроҳлигида (юридик шахсларнинг қуролли соқчилари ҳамроҳлигида) ва хавфли юклар Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХБ, Тошкент шаҳар Ишчи ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ишчи ишлар бошқармалари)нинг автомотранспорт воситалари ҳамроҳлигида ташишга йўл қўйилади";


г) 54-банднинг биринчи хатбошида "Хавфли юкларни ташишда" сўзларидан кейин "паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


д) 57-банднинг иккинчи хатбошида "хавфли юкларни ташишга" сўзларидан кейин "паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


е) 89-банднинг биринчи хатбошида "Хавфли юкларни ташишда" сўзларидан кейин "паст ва ўртача активликдаги радиоактив чиқиндилар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 27 февралдаги

56-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар

ташилиши, шунингдек радиоактив чиқиндилар

кўмилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига

ахборот тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

1. РМ, РАЧни берувчи ИНМ айланиши субъекти


2. РМ, РАЧни қабул қилувчи ИНМ айланиши субъекти


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг РМ, РАЧ идентификация қилинганлиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинган ҳолда РМ, РАЧни бериш ва қабул қилишга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига буюртманома беради. 


РМ, РАЧни ташиш зарур бўлганда









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


1. ИНМ субъектларига РМ, РАЧни қабул қилиш ва беришга рухсатнома беради.


2. РМ, РАЧнинг мўлжалланаётган ташилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.


Ўша кунда









3-босқич

1. РМ, РАЧни берувчи ИНМ айланиши субъекти




2. РМ, РАЧни қабул қилувчи ИНМ айланиши субъекти


1. Қабул қилиш-бериш далолатномаси бўйича РМ, РАЧни ИНМ айланиши субъектига ёки "RESPUBLIKA RADIOAKTIV CНIQINDILARINI KO`MISН KORXONASI" давлат корхонасига беради.


2. РМ, РАЧни қабул қилиш-топшириш далолатномасини Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этади.

3. РМ, РАЧ қабул қилинганлиги (кўмилганлиги) тўғрисидаги билдиришномани Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этади.


РМ, РАЧни қабул қилиш-бериш далолатномаси расмийлаштирилгандан кейин 10 кун












4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


РМ, РАЧ қабул қилиниши-берилиши ёки кўмилиши тўғрисидаги ахборотни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


РМ, РАЧни қабул қилиш-бериш далолатномаси расмийлаштирилгандан кейин 10 кун



      

Изоҳ: схемада қуйидаги қисқартиришлар қабул қилинган: ИНМ - ионлаштирувчи нурланиш манбаи; РМ - радиоактив модда; РАЧ - радиоактив чиқиндилар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 90-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 2-сон, 13-модда



































Время: 0.1301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск