ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2016 й. ПҚ-2499-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2016 й.

N ПҚ-2499



АҲОЛИНИНГ ҲОЖАТМАНД ҚАТЛАМЛАРИГА

ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сонли Фармони ижросини бажариш ҳамда ногиронлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

марказий аппарат тузилмасида - ҳудудий молия бош бошқармасида бошқарув ходимлари сони 3 нафардан иборат бўлган, муҳтож оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш шўъбасини;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бўлимлари тузилмасида - бошқарув ходимлари сони 2-3 нафардан иборат бўлган, муҳтож оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш шўъбасини;

туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари тузилмасида - бошқарув ходимлари сони 1 нафар, ишлаб чиқариш ходимларининг сони фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ходимига бириктириладиган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ўрнатилган штат нормативларига мувофиқ муҳтож оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторингини амалга ошириш шўъбаларини ташкил этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидан ўтказилаётган реабилитация марказлари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг кадрлар таркибини тиббиёт муассасаларини оптималлаштириш натижасида бўшаётган тиббиёт ходимлари ҳисобидан мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарорининг 1 - 7-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 86-модда










































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск