ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2016 й. ЎРҚ-401-сон "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.11.2015 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2015 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.01.2016 й.

N ЎРҚ-401



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА

КОДЕКСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 227-2-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "63-моддасида" деган сўзлар "224-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 227-3-модданинг диспозициясидаги "61-моддасида" деган сўзлар "218-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги 412-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 118-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 423-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) 19-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Энергиядан оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти юридик ва жисмоний шахсларга:

энергиядан фойдаланиш самарадорлигини анча оширадиган махсус асбоб-ускуналар, асбоблар ва материалларни импорт қилишда божхона божлари ва солиқлар бўйича;

ўз ваколатига мувофиқ бошқа масалалар бўйича имтиёзлар беради.

Энергиядан оқилона фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати юридик ва жисмоний шахсларга:

энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги аниқ мақсадга қаратилган миллий, тармоқ ва минтақавий дастурлар ҳамда лойиҳаларни давлат имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича;

тармоқлараро илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш, энергия жиҳатидан самарадор асбоб-ускуналарнинг тажриба туркумларини ишлаб чиқариш бўйича;

ўз ваколатига мувофиқ бошқа масалалар бўйича имтиёзлар беради";

иккинчи - тўртинчи қисмлар тегишинча учинчи - бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги 213-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 82-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 16-моддасининг биринчи қисмидаги "божхона юк декларацияси" деган сўзлар "товарнинг кузатув ҳужжатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Бож тарифи тўғрисида"ги 470-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 228-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Бож тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги 471-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 229-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги 548-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 2, 36-модда);


4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги 548а-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 2, 37-модда);


5) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 681-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 181-модда) XVIII бўлими;


6) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 832-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 229-модда) XXII бўлими;


7) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 175-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 23-модда) I бўлимининг 21-банди;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 220-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 89-модда) XIV бўлими;


9) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 320-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 20-модда) X бўлими;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 405-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 165-модда) XII бўлими;


11) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 8-модда) XV ва XVII бўлимлари;


12) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 482-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 67-модда) XXI ва XXIV бўлимлари;


13) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 568-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 18-модда) XVI бўлими;


14) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 621-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 90-модда) XIII бўлими;


15) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 714-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 18-модда) I бўлимининг 37 ва 40-бандлари;


16) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-28-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда) 4-моддаси;


17) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) 21-моддаси;


18) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 12 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-101-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 7, 322-модда);


19) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва "Бож тарифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-112-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 419-модда);


20) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-138-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда) 6-моддаси;


21) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 109-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-142-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 178-модда);


22) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 апрелда қабул қилинган "Божхона имтиёзларининг қўлланилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-143-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 179-модда) 1-моддаси;


23) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-209-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 4, 136-модда) 3-моддаси;


24) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 337-модда) 7-моддаси;


25) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2011 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-274-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 474-модда) 2-моддаси;


26) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-343-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 334-модда) 2-моддаси;


27) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-345-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 336-модда) 7-моддаси;


28) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда) 25-моддаси;


29) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 10, 263-модда) 18-моддаси;


30) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 1, 2-модда) 13-моддаси;


31) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-381-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 12, 343-модда) 13-моддаси.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Халқ сўзи", 2016 йил 21 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 январь, 3 (I)-сон, 32-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 1-сон, 2-модда
















































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск