ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 16.12.2014 й. 2014-32-сон “Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 08.01.2015 й. 1911-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2015 й.

N 1911-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

16.12.2014 й.

N 2014-32


БУЙРУҒИ



Акциялар эгалари реестри ва корпоратив

облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                          Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



Акциялар эгалари реестри ва корпоратив

облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестрини шакллантириш тартибини ўрнатади.".


2. 1-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"реестрни шакллантириш тўғрисида топшириқнома - белгиланган санага қимматли қоғозлар эгалари реестрини шакллантириш ва бериш тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига берилган кўрсатмани ўз ичига олувчи эмитентнинг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ акциядорларнинг ёзма мурожаати;".


3. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) томонидан чақирилаётган бўлса, жамият акциялари эгаларининг реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома бевосита акциядор (акциядорлар) томонидан Марказий депозитарийда расмийлаштирилади. Бунда Марказий депозитарийга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган акциядор (акциядорлар) томонидан имзоланган топшириқнома;

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида жамиятга ёзма талабнома тақдим этилган сана ҳолатига акциядорнинг (акциядорларнинг) жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилишини тасдиқловчи акциядор (акциядорлар) депо ҳисобварағидан кўчирма;

акциядор (акциядорлар) - жисмоний шахснинг паспорт нусхаси, унинг вакили мурожаат қилган тақдирда вакилнинг паспорт нусхаси, нотариал тасдиқланган ишончномани ёки вакилликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни илова қилган ҳолда;

акциядор (акциядорлар) - юридик шахс вакилининг паспорт нусхаси, мазкур юридик шахс томонидан берилган ва унинг муҳри билан тасдиқланган ишончномани, раҳбарга нисбатан эса - лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорни илова қилган ҳолда;

кузатув кенгашига (ёки жамият уставида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этиш ваколати берилган муайян шахс ёки жамиятнинг бошқарув органига) юборилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги ёзма талабноманинг нусхаси, унинг қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи белги билан;

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги кузатув кенгаши (ёки жамият уставида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этиш ваколати берилган муайян шахс ёки жамиятнинг бошқарув органи) қарори ёхуд хати нусхаси, агар мавжуд бўлса.

Агар реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақираётган икки ва ундан ортиқ акциядор томонидан имзоланса, топшириқномада шакллантирилган реестр бериладиган акциядорнинг ёки унинг вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 24-1-банд билан тўлдирилсин:

"24-1. Овоз берувчи акцияларнинг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) томонидан реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномага илова қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 20-1-бандига мувофиқлигини, шунингдек акциядорда (акциядорларда) керакли миқдорда овоз берувчи акциялар мавжудлигини Марказий депозитарий текширади.".


5. 25-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мазкур Низомнинг 20-1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, шунингдек навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақираётган акциядор (акциядорлар) эмитент овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилмаганда;";

тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. 28-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида акциядорлар умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган санага, йиғилиш акциядор (акциядорлар) томонидан чақирилган ҳолларда, Марказий депозитарийга реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома тақдим этилган санага;

акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини беришга акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санасидан уч иш куни олдин;".


7. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида Марказий депозитарий топшириқнома келиб тушган санадан кейинги иш куни соат 12 дан кечиктирмасдан ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги сўровномани шакллантиради ва тегишли номинал сақловчиларга юборади.".


8. Қуйидаги мазмундаги 45-1-банд билан тўлдирилсин:

"45-1. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома Марказий депозитарий томонидан эмитентнинг барча қимматли қоғозлар номинал сақловчиларидан мазкур эмитент қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг бир иш куни давомида бажарилади.".


9. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш ва унда иштирок этиш учун реестрлар Марказий депозитарий томонидан қуйидагича берилади:

электрон почта орқали электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан;

электрон ташувчи қурилмада электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан;

қоғоз ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан.".


10. 51-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. Акциядорлар умумий йиғилишини чақираётган шахслар томонидан олинган Марказий депозитарий томонидан шакллантирилган реестр акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилганидан сўнг ўн кун ичида, агар умумий йиғилиш ўтказилмаган бўлса, реестр Марказий депозитарийдан олинган санадан ўттиз кундан кечикмасдан эмитентга сақлаш учун тақдим этилади.

Эмитент реестрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда сақлаши шарт.".


12. 62-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"номинал сақловчилардан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатларини, шунингдек акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақираётган акциядорнинг (акциядорларнинг) етарли миқдорда овоз берувчи акцияларга эгалик қилиш тасдиғини талаб этиш ва олишга;".


13. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"73. Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва номинал сақловчилар жамият акциядорлари реестридаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун солидар жавобгар бўлади ҳамда ўзининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли акциядорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва номинал сақловчи ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.".


14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 13-модда















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск