ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 24.09.2010 й. 2010-17-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.11.2010 й. 1915-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2010 й.

N 1915-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.09.2010 й.

N 2010-17


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида

амалга ошириладиган операциялар ва битимларини

ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни

сақлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 16 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 11 февралдаги 2009-12-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1915, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 122-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                            К. Толипов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида

амалга ошириладиган операциялар ва битимларини

ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни

сақлаш тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), "Архив иши тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб юритилади) қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди".


2. 1-банднинг учинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"профессионал иштирокчининг идоравий архиви (кейинги ўринларда идоравий архив деб юритилади) - профессионал иштирокчининг архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи таркибий бўлинмаси;

профессионал иштирокчи - қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;

қимматли қоғозлар бозорида операциялар ва битимларни ҳисобга олиш - қимматли қоғозлар бозорида профессионал иштирокчи томонидан амалга ошириладиган операциялар ва битимлари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олишни ташкил этиш ва юритиш".


3. 5 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Профессионал иштирокчининг ҳужжатларини тасдиқланган йиғмажилдлар номенклатурасига мувофиқ ҳисобга олиш қуйидаги махсус журналларда қоғозли ва (ёки) электрон кўринишларда амалга оширилади:";

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


5. 7-банднинг биринчи хатбошидаги "тасдиқланган номенклатурада назарда тутилган ҳужжатларнинг" деган сўзлар "алоҳида қимматли ҳужжатларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 8-банддаги "йиғмажилдлар номенклатурасига" деган сўзлар "йиғмажилдларнинг намунавий номенклатурасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 10 - 12, 27, 28 ва 51-бандлардаги "архивда", "архив", "архивга" деган сўзлар тегишли равишда "идоравий архивда", "идоравий архив", "идоравий архивга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган операциялар ва битимларга доир ҳужжатларни идоравий архивда ҳисобга олиш қуйидаги ҳужжатлар бўйича юритилади:

келиб тушган ва чиқиб кетган ҳужжатларни идоравий архивда ҳисобга олиш учун ҳисобга олиш китобида;

шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар рўйхатида;

доимий сақланадиган йиғмажилдлар рўйхатида;

вақтинчалик сақланадиган йиғмажилдлар рўйхатида;

фонд йиғмажилдида;

фонд варағида.

Келиб тушган ва чиқиб кетган ҳужжатларни идоравий архивда ҳисобга олиш учун ҳисобга олиш китобида:

ҳужжатнинг номи;

ҳужжатнинг рўйхат рақами ва санаси;

ҳужжатнинг профессионал иштирокчидаги рўйхат рақами ва санаси, унинг қаердан келиб тушганлиги ва келиб тушган санаси;

ҳужжатнинг қаерга ва кимга берилганлиги ва идоравий архивдан берилган санаси;

ҳужжатнинг қисқача мазмуни;

ҳужжатнинг варақлари, матнли бетлари ва иловалари сони;

ҳужжат матни ҳолатининг қисқача тавсифи мажбурий тартибда кўрсатилади".


9. III-бобнинг номидаги "архивда" деган сўз "идоравий архивда" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Профессионал иштирокчи депозитар фаолияти тўхтатилган ҳолда қайта ташкил этилган ёки у тугатилган тақдирда қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат архивига топширилиши лозим.

Бунда, электрон шаклдаги қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри архивланиши ва профессионал иштирокчини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин беш иш куни мобайнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига топширилиши лозим".


11. 22-бандда:

биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "архивда", "архивдан" деган сўзлар "идоравий архивда", "идоравий архивдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

рус тилидаги матннинг олтинчи хатбошидаги "страхового" деган сўз "резервного" деган сўз билан алмаштирилсин".


12. 23 - 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Профессионал иштирокчи томонидан мазкур Низомнинг 22 ва 25-бандларида назарда тутилган ишларни амалга оширишнинг имконияти бўлмаганда у архив иши бўйича ихтисослашган ташкилотни ёллаши шарт.

24. Ҳужжатларни сақлашнинг оптимал шароитлари:

профессионал иштирокчи томонидан идоравий архив учун бино ажратиш ёки қуриш ёхуд идоравий архив биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

идоравий архив биносини ўт ўчириш, қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация воситалари билан жиҳозлаш;

идоравий архив биносида оптимал (меъёрий) ҳарорат-намлик, ёруғлик, санитария-гигиена ва қўриқлаш режимларини ташкил этиш учун махсус техник воситаларни қўллаш;

ҳужжатларни сақлаш ва ташишнинг махсус воситаларини (стеллажлар, шкафлар, сейфлар, қутилар ва шу кабилар) ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини (ахборотни муҳофаза этган ҳолда серверлар, магнит манбалари ва шу кабилар) қўллаш билан таъминланади.

25. Идоравий архивга сақланаётган йиғмажилдлар ҳажми ва таркибига мувофиқ алоҳида бино ажратилади.

Идоравий архивларни ташкил этиш учун архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган моддий-техник база, шу жумладан бино (хоналар), зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар бўлиши шарт.

Махфий идоравий архивлар ташкил этилишига йўл қўйилмайди".


13. 26-банддаги "Архивнинг сақлаш хоналари" деган сўзлар "Идоравий архивнинг сақлаш хоналари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Профессионал иштирокчи ҳар беш йилда камида бир марта, шунингдек профессионал иштирокчининг раҳбари ўзгарганда ёки идоравий архивда сақланаётган ҳужжатлар кўчирилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда архив иши бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва уларнинг жисмоний ҳолати юзасидан текшириш ўтказиши шарт".


15. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар мустаҳкам қулфга эга бўлиши ва ишдан ташқари вақтда муҳрланиши (тамғаланиши) лозим бўлган металл шкафлар ва (ёки) сейфларда сақланиши лозим.

Махфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни, ушбу турдаги ҳужжатларнинг сақланиши учун мўлжалланмаган бошқа жойларда сақлаш тақиқланади".


16. 33-банддаги "Иловага мувофиқ тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


17. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Сақланиши лозим бўлган ҳужжатлар уларни идоравий архивга топширилгунига қадар охирги икки йил мобайнида профессионал иштирокчининг бошқарув органи жойлашган жойда иш хоналарида сақланиши керак, ушбу муддат тугаганидан сўнг идоравий архивга топширилади".


18. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Профессионал иштирокчининг идоравий архивда сақланишда турган ҳужжатлари уларнинг тўлиқ сақланишини таъминлайдиган, ҳужжатларни чангдан ва қуёш нури таъсиридан ҳимоялайдиган металл стеллажлар ва қулфланадиган шкафларга жойлаштирилиши керак.

Бунда, профессионал иштирокчининг электрон кўринишдаги архив ҳужжатларини сақлаш ушбу мақсадларда қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологияларининг техник тавсифидан келиб чиқиб ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади".


19. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Идоравий архивдан берилган ҳар бир ҳужжатга ҳужжатнинг номи, ҳужжатнинг рўйхат рақами ва санаси, ҳужжатнинг профессионал иштирокчидаги рўйхат рақами ва санаси, ҳужжат тикилган йиғмажилд индекси, ҳужжатнинг варақлари, матнли бетлари ва иловалари сони, ҳужжатнинг ҳолати ва реквизитларининг қисқача тавсифи, унинг берилган санаси, ҳужжат берилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг қайтарилган санаси кўрсатилган, шунингдек ҳужжатни олиш ва қабул қилишга тилхатлар учун устун назарда тутилган ўринбосар-карта юритилади.

Архив ҳужжатлари ваколатли органлар томонидан талаб қилиб олинган тақдирда орган номи ва ушбу органларнинг манфаатларини ифода этувчи шахслар мазкур ҳужжатга мувофиқ профессионал иштирокчининг архив ҳужжатларини талаб қилаётган ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Агар йиғмажилд ип ўтказиб тикилган ва варақлари рақамланган бўлса, йиғмажилд тўлалигича берилади. Бунда, ип ўтказиб тикилмаган йиғмажилд йиғмажилд ҳужжатларининг ички рўйхатига эга бўлиши лозим.

Йиғмажилддан ажратиб олинган ҳужжатлар берилган тақдирда ўринбосар-картада, шунингдек, йиғмажилд индекси ёки матнли бетлар рақамлари кўрсатилади.

Йиғмажилд вақтинчалик фойдаланиш учун профессионал иштирокчининг ходимларига берилган тақдирда рўйхатга олиш йиғмажилдларни бериш журналида амалга оширилади.

Йиғмажилдлар ваколатли органларга берилган тақдирда йиғмажилдларни вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади (икки нусхада, ёзма сўровнома тақдим этиш шарти билан) ва йиғмажилдларни бериш журналида рўйхатга олинади"


20. 43 - 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Идоравий архивнинг бош вазифалари қуйидагилардан иборат:

идоравий архивни таркиби қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бутлаш;

идоравий архивда сақланаётган ҳужжатларнинг сақланиши, ҳисоби, ишлов бериш сифати, танлаб олиниши ва фойдаланишини таъминлаш;

профессионал иштирокчининг иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш аҳволини текширишни амалга ошириш.

44. Идоравий архив ўзининг бош вазифаларини бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

профессионал иштирокчининг ҳужжатларини сақлашга қабул қилади;

идоравий архивга қабул қилинган ҳужжатларни ҳисобга олади ва сақланишини таъминлайди;

профессионал иштирокчининг раҳбарияти ва ходимларига идоравий архив ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни тўғрисида ахборот беради;

профессионал иштирокчининг раҳбарияти топшириғи бўйича идоравий архивда сақланаётган ҳужжатларнинг инвентаризациясини амалга оширади;

идоравий архивда сақланаётган ҳужжатлардан фойдаланиш ҳисобини юритади.

45. Доимий ва вақтинчалик сақланадиган йиғмажилдлар идоравий архивга топширишдан олдин илова давомига мувофиқ рўйхатга олинади".


21. 52-банддаги "профессионал иштирокчининг архивида" деган сўзлар "идоравий архивда фонд йиғмажилдида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 57-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


23. Илова ушбу ўзгартиришлар иловасига мувофиқ баён этилсин.


24. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" Агентлиги билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА


"Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар

бозорида амалга ошириладиган операциялар

ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг

ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

Профессионал иштирокчининг номи

ЙИҒМАЖИЛДЛАРНИНГ НАМУНАВИЙ

НОМЕНКЛАТУРАСИ

____________ ____________-сон

____________________________

(тузилган жойи)

_________________ йилга


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


______________________________

(профессионал иштирокчининг раҳбари Ф.И.О.)


____________________

(имзо)

М.Ж.

_________________________________________

(бўлим номи)

Йиғма-

жилд

индекси


Йиғмажилд номи


Йиғма-

жилд

(жилдлар)

сони


Йиғмажилд

сақланиш

муддати


Эслатма


1


2

3

4

5

01 - Раҳбарият

01-01

Устав, таъсис этиш тўғрисидаги қарор ва шартнома, профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

01-02

Профессионал иштирокчининг ички ҳужжатлари (ички назорат тўғрисидаги йўриқнома, профессионал иштирокчининг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги йўриқнома ва шу кабилар)



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

01-03

Профессионал иштирокчининг филиаллари ёки ваколатхоналари тўғрисидаги низомлари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

01-04

Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома, эскиз билан)



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

01-05

Профессионал иштирокчи бошқарув органлари йиғилишларининг баённомалари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


01-06

Профессионал иштирокчининг асосий фаолиятга доир буйруқлари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


01-07

Профессионал иштирокчининг маъмурий-хўжалик масалаларига доир буйруқлари



5 йил



01-08

Профессионал иштирокчини тугатишга доир ҳужжатлар (баённомалар, далолатномалар, баланслар, хулосалар, билдиришномалар, суд қарорлари, давлат реестридан кўчирмалар)



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


01-09

Ваколатли давлат органларига тақдим этиладиган, профессионал иштирокчининг асосий фаолиятига доир ҳужжатлари (ҳисоботлар, маълумотномалар, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри ва шу кабилар)



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

01-10

Профессионал иштирокчининг мижозларини лозим даражада текширишга доир ҳужжатлар



5 йил1


1Қимматли қоғозларга доир операция амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тугатилганидан сўнг


01-11

Мулкий суғурта шартномалари



5 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


01-12

Профессионал иштирокчининг сақлашга топширилган, доимий сақланадиган йиғмажилдлари рўйхати



3 йил1


1Тасдиқланмаганлари - ЗЎҚ (зарурати ўтгунга қадар)


01-13

Профессионал иштирокчининг сақлашга топширилган, вақтинчалик сақланадиган йиғмажилдлари рўйхати



3 йил1


1Йиғмажилдлар йўқ қилинганидан сўнг


01-14

Ички ҳужжатларни (буйруқ, низом, йўриқнома, устав ва шу кабиларни) ҳисобга олиш журналлари



Доимий1


1Профессионал иштирокчиларда сақланади


01-15

Келган ва кетган хат-хабарни ҳисобга олиш журналлари



3 йил



01-16

Келиб тушган ва чиқиб кетган ҳужжатларни идоравий архивда ҳисобга олиш учун ҳисобга олиш китоблари



Доимий1


1Профессионал иштирокчиларда сақланади


01-17

Идоравий архивдан берилган ҳужжатларни ҳисобга олиш карточка-ўринбосарлари



3 йил1


1Йиғмажилдни қайтариш шарти билан


01-18

Ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари (аризалар, таржимаи ҳоллар, буйруқлар нусхалари, буйруқлардан кўчирмалар, тавсифномалар, анкеталар)



75 йил ЭТК1


1Имтиёзли даража ва фахрий унвонлар, мукофотларга эга ходимлар шахсий йиғмажилдлари доимий сақланишда қолади


01-19

Малака талабларига риоя этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (малака гувоҳномаси, иш стажи)



Талаб қилиб олингунига қадар1


1Талаб қилиб олинмаганлари камида 50 йил


01-20

Профессионал иштирокчининг шахсий таркибга доир буйруқлари



75 йил



01-21

Шахсий таркибга доир буйруқларга асос бўлувчи ҳужжатлар (аризалар, тушунтириш хатлари ва шу кабилар)



3 йил



01-22

Шахсий йиғмажилдлар таркибига кирмаган меҳнат шартномалари (контрактлар) ва келишувлари



75 йил ЭТК



01-23

Ходимларнинг (шу жумладан вақтинчалик ишлаётган ходимларнинг) шахсий карточкалари



75 йил ЭТК



01-24

Меҳнат дафтарчалари ва уларнинг иловаларини бериш китоблари (журналлари)



50 йил



01-25

Фондлар йиғмажилдлари (фондларга тарихий маълумотномалар, йиғмажилдлар мавжудлиги ва ҳолатини текшириш далолатномалари, ҳужжатларни давлат сақлашига қабул қилиш ва топшириш далолатномалари, профессионал иштирокчи ҳужжатларини йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги, ҳужжатларнинг етишмаслиги ва тузатиб бўлмайдиган шикастланишлари тўғрисидаги далолатномалар)



Доимий1


1Ташкилотда сақланади. Ташкилот тугатилганда давлат сақланишига топширилади.


01-26

Фонд варағи



Доимий



02 - Бухгалтерия ҳужжатлари

02-01

Устав фондининг шаклланишини, профессионал иштирокчининг мажбурий нормативлар тизими талабларига риоя этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (йиллик бухгалтерия баланси, аудитор хулосалари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органга билдиришномалар ва шу кабилар)



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

02-02

Йиллик йиғма бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари (профессионал иштирокчининг бухгалтерия ҳисоботлари, баланслари, уларга тушунтириш хатлари)



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

02-03

Йиллик бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари (профессионал иштирокчининг бухгалтерия ҳисоботлари, баланслари, уларга тушунтириш хатлари)



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


02-04

Чораклик бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари (профессионал иштирокчининг бухгалтерия ҳисоботлари, баланслари, уларга тушунтириш хатлари)



5 йил1


1Йиллик ҳисоботлар мавжуд бўлмаганда - доимий

02-05

Ходимларнинг шахсий ҳисобварағлари


75 йил ЭТК



02-06

Ҳисоб-китоб (ҳисоб-китоб-тўлов) қайдномалари



3 йил1


1Шахсий ҳисобварағлар мавжуд бўлмаганда - 75 йил


02-07

Бухгалтерия ёзувлари учун асос бўладиган бирламчи ҳужжатлар ва уларга иловалар (касса, банк ҳужжатлари, банк топшириқномалари, пул воситаларини депонентлаш тўғрисидаги маълумотномалар, банклардан кўчирмалар, блок - ҳисоб рақамлари, қайдномалар, авизо, чек дафтарчаларининг милклари, ҳисоб-фактуралар, ишга нарядлар, мол-мулкни қабул қилиш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар, табеллар, квитанциялар, юк хатлар, аванс, товар ҳисоботлари)



3 йил1


1Тафтишлар тугаши шарти билан. Бахслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади

02-08

Профессионал иштирокчи молиявий-хўжалик фаолияти тафтишини ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатномалар, маълумотномалар, билдиришномалар, хулосалар)



5 йил1


1Тафтишлар тугаши шарти билан. Бахслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади


03 - Инвестиция воситачисининг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

03-01

Фонд биржасида сотилган давлат активларига доир битимлар тўғрисидаги ҳисоботлар



3 йил



03-02

Брокерлар ва дилерларнинг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



3 йил



03-03

Маълум санада сотилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисоботлар



3 йил



03-04

Амалга оширилган битимлар бўйича реестрлар



ЗЎҚ



03-05

Акциялар пакети фонд биржаси савдоларига жойлаштирилган, хусусийлаштирилган корхоналар рўйхатлари



10 йил



03-06

Мижоз пул воситаларининг келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномалари, банклардан кўчирмалар, далолатномалар)



3 йил1


1Тафтишлар

тугаши шарти билан. Бахслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади


03-07

Танлов савдолари баённомаларидан кўчирмалар



10 йил



03-08

Мижозлар билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



3 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


03-09

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозларни савдога чиқариш ёки савдодан олишга депо топшириқномалари



15 йил



03-10

Фонд биржасига қимматли қоғозларни савдога чиқариш ёки савдодан олишга топшириқномалар



15 йил



04 - Депозитарийнинг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

04-01

Депозитарийнинг мижозлар билан тузилган шартномалар бўйича ҳисоботлари



3 йил



04-02

Депо ҳисобварағини тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномалар



3 йил



04-03

Юридик шахслар / жисмоний шахслар депо ҳисобварағларининг анкеталари, имзолар намуналари ва муҳр изи билан



15 йил



04-04

Юридик шахслар / жисмоний шахслар депо ҳисобварағларининг карточкалари, имзолар намуналари ва муҳр изи билан



15 йил



04-05

Депо ҳисобварағини, вакиллик депо ҳисобварағини, эмиссиявий депо ҳисобварағини ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи депо ҳисобварағини очиш тўғрисидаги шартномалар



3 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

04-06

Қимматли қоғозларга доир битимлар (олди-сотди, айирбошлаш, совға қилиш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш ва бошқа ҳаракатлар) бўйича шартномалар



15 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

04-07

Савдо тизими иштирокчиларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги депозитар шартномалар



5 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

04-08

Қимматли қоғозларни сақлашга қабул қилишга ёки сақлашдан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил



04-09

Қимматли қоғозларни ҳисобга киритишга / ҳисобдан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил



04-10

Қимматли қоғозларни ўтказишга депо топшириқномалари



15 йил



04-11

Депо ҳисобварағлари анкеталарига / карточкаларига ўзгартиришлар киритишга депо топшириқномалари



15 йил



04-12

Депо ҳисобварағини ёпишга депо топшириқномалари



15 йил



04-13

Операторни тайинлашга депо топшириқномалари



15 йил



04-14

Қимматли қоғозларни блокировка қилишга депо топшириқномалари



15 йил



04-15

Қимматли қоғозларни блокировкадан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил



04-16

Қимматли қоғозларни гаровга топширишга / қимматли қоғозларни гаровдан қайтариб олишга депо топшириқномалари



15 йил



05 - Инвестиция фондининг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

05-01

Инвестиция фондининг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


05-02

Инвестиция фондининг инвестиция портфелига тегишли ҳужжатлар (ҳисоботлар, ҳисобварақ, бизнес-режалар, далолатномалар, эмиссия рисоласи)



25 йил



05-03

Инвестиция фондининг инвестиция портфели корхоналаридаги улуши мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоботлар, ҳисобварақ, бизнес-режалар, далолатномалар, эмиссия рисоласи)



15 йил



05-04

Кузатув кенгаши аъзоларига, инвестиция активларини ишончли бошқарувчисига, депозитарийга мукофотлар тўланганлигига доир ҳужжатлар (топшириқномалар, депо топшириқномалари, далолатномалар, ордерлар, қайдномалар, кўчирмалар)



5 йил1


1Тафтишлар тугаши шарти билан. Бахслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади

05-05

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан тузилган шартномалар



3 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


06 - Инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг

профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

06-01

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


06-02

Бажарилган ишлар далолатномалари



3 йил



06-03

Инвестиция активларини бошқариш тўғрисидаги шартномалар (инвестиция фонди, хусусийлаштириш инвестиция фонди ва бошқаларнинг)



10 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

06-04

Депозитарийга акциядорлар реестрларини тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил



06-05

Акциядорларга девидендлар тўлашга топшириқномалар (инвестиция фонди, хусусийлаштириш инвестиция фонди ва бошқаларга)



15 йил



06-06

Депозитарийга қимматли қоғозларни сақлашга қабул қилишга ёки сақлашдан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил



06-07

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасига қимматли қоғозларни савдога чиқариш ёки савдодан олишга топшириқномалар



15 йил



07 - Инвестиция маслаҳатчисининг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

07-01

Инвестиция маслаҳатчисининг мижозлар билан тузилган шартномалар бўйича ҳисоботлари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


07-02

Бажарилган ишлар далолатномалари



3 йил


07-03

Мижозлар билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



3 йил ЭТК1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

07-04

Профессионал иштирокчилар билан ўзаро ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар



10 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


07-05

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозларнинг эмиссия рисолаларига доир ахборотларни тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил



08 - Трансфер-агентнинг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

08-01

Трансфер-агентнинг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


08-02

Бажарилган ишлар далолатномалари



3 йил


08-03

Мижозлар билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



5 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


08-04

Депозитарийлар билан ўзаро ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар



5 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


08-05

Депозитарийга қимматли қоғозларга доир битимларни рўйхатга олишга депо топшириқномалари



15 йил



08-06

Депозитарийга қимматли қоғозларни эгаларининг депо ҳисобварағларидан чиқариш ёки эгаларининг депо ҳисобварағларига жойлаштиришга депо топшириқномалари



15 йил



08-07

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозлар эгалари реестрларини тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил



08-08

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозларнинг эмиссия рисолаларига доир ахборотларни тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил



09 - Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг

профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

09-01

Қимматли қоғозларни етказиб беришга топшириқномага ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича йиллик ҳисоботлар



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар

09-02

Қимматли қоғозларни етказиб беришга топшириқномага ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича ярим йиллик ҳисоботлар



5 йил1


1Йиллик ҳисоботлар мавжуд бўлмаганда - доимий

09-03

Қимматли қоғозларни етказиб беришга топшириқномага ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича чораклик ҳисоботлар



3 йил1


1Йиллик ва ярим йиллик ҳисоботлар мавжуд бўлмаганда - доимий

09-04

Қимматли қоғозларни етказиб беришга топшириқномага ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича ойлик ҳисоботлар



1 йил1


1Йиллик, ярим йиллик ва чораклик ҳисоботлар мавжуд бўлмаганда - доимий

09-05

Савдолар якунлари бўйича битимлар реестрлари



ЗЎҚ



09-06

Фонд биржасида тузилган битимларга доир мажбуриятлар қайдномалари



15 йил1


1Мажбуриятлар бажарилганидан сўнг

09-07

Пул воситаларининг қайтарилишига буюртмалар (юридик шахс / жисмоний шахс)


5 йил1


1Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида вужудга келадиган намунавий бошқарув ҳужжатларининг рўйхати бўйича


09-08

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



3 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

09-09

Фонд биржасида тузилган битимлар бўйича қимматли қоғозларни етказиб беришга топшириқномалар



15 йил



09-10

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар бўйича ҳисобга киритишга / ҳисобдан чиқаришга топшириқномалар



15 йил



09-11

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар бўйича депозитарийлараро ўтказишлар учун етказиб беришга топшириқномалар



15 йил



09-12

Қимматли қоғозларнинг фонд биржасида тузилган битимлар бўйича депозитарийлараро ўтказишлар учун етказиб беришга топшириқномалар



15 йил



09-13

Битимлар бекор қилинганидан сўнг қимматли қоғозларни блокировкадан чиқаришга топшириқномалар



15 йил



10 - Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси

ташкилотчисининг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

10-01

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчисининг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий1


1Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда ташкилот тугатилгунига қадар


10-02

Савдо жараёнида нақд қимматли қоғозларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари



10 йил1


1Сақлашнинг

амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

10-03

Мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга / сотишга буюртмалари



5 йил ЭТК1


1Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида вужудга келадиган намунавий бошқарув ҳужжатларининг рўйхати бўйича


10-04

Мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар



10 йил1


1Шартномалар амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


10-05

Депозитарийга қимматли қоғозларни савдога блокировкалашга электрон депо топшириқномалари



15 йил



10-06

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасига савдолар натижалари бўйича битимларнинг электрон реестрлари



15 йил



10-07

Депозитарийга

харидорларга - мижозларга савдо ҳисобварағларни очишга электрон депо топшириқномалари



5 йил



Эслатма: намунавий йиғмажилдлар номенклатураси йиғмажилдларининг рўйхати профессионал иштирокчиларнинг профессионал фаолияти хусусиятларидан келиб чиқиб тўлдирилиши мумкин.

   



(иш юритишга жавобгар ходимнинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Сана

        

(иш юритиш масалаларини назорат қилувчи раҳбар ўринбосарининг Ф.И.О., имзоси)

"КЕЛИШИЛГАН"

Архив муассасасининг

ЭТК баённомаси


___________ даги _________-сонли

"МАЪҚУЛЛАНГАН"

Профессионал иштирокчи

ЭКнинг баённомаси


____________ даги __________-сонли


Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар

бозорида амалга ошириладиган операциялар

ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг

ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА ДАВОМИ



_____ йилда очилган йиғмажилдлар

тоифалари ва сони тўғрисида

ЯКУНИЙ ЁЗУВ

      

(профессионал иштирокчининг номи)

  

Сақлаш муддати


Жами


Шу жумладан


ўтувчи


"ЭТК" белгиси билан


1


2

3

4

Доимий





Вақтинчалик

(10 йилдан ортиқ)





Вақтинчалик

(10 йилгача ва 10 йил)





Жами:





          



(иш юритишга жавобгар ходимнинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Сана

Якуний маълумотлар идоравий архивга топширилган

         



(маълумотларни топширган ходимнинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Сана".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 397-модда.


































































Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск