ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1895-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 09.01.2009 й. 2009-02-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 февралда 1895-сон

билан рўйхатга олинган

Қимматли қоғозлар бозори

фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш маркази

Бош директорининг

2009 йил 9 январдаги

2009-02-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни

бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга

қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори

профессионал иштирокчиларининг мажбурий

нормативлар тизими тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 160-сонли "Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар ва бирга қўшиб олиб бориш тартиби, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизимини ўрнатади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мажбурий нормативлар тизими (кейинги ўринларда - мажбурий нормативлар тизими) - қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси томонидан қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришда риоя этиш учун мажбурий бўлган ўз маблағларининг миқдори;


қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият (кейинги ўринларда - профессионал фаолият) - қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури;


қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда - профессионал иштирокчи) - қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.

2. Мазкур Низомнинг мажбурий нормативлар тизимига риоя этиш ва ўз маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблари Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, фонд биржалари ва фонд бўлимларини ташкил этган валюта биржалари, шунингдек тижорат банклари ва суғурталовчилар бўлган профессионал иштирокчиларга татбиқ қилинмайди.


II. МАЖБУРИЙ НОРМАТИВЛАР ТИЗИМИ


3. Профессионал фаолиятнинг ҳар бир қисми учун ўз маблағларининг энг кам миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.


4. Мажбурий нормативлар тизими профессионал фаолиятнинг қисмларини бирга қўшиб олиб бориш учун ўрнатилган ўз маблағларининг энг кам миқдорига талабларнинг энг кўпи белгиланади.

Профессионал фаолиятнинг бир қисмини амалга ошириш ниятидаги шахснинг (лицензия талабгорининг) ўз маблағлари миқдори лицензияни олишга ариза бериш пайтида ўз маблағларининг мувофиқ энг кам миқдорига, профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш нияти бўлган тақдирда - мажбурий нормативлар тизимига мувофиқ бўлиши керак.


5. Профессионал иштирокчининг ўз маблағлари миқдори бутун профессионал фаолият давомида ўз маблағларининг мувофиқ энг кам миқдорига, профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб борган тақдирда - мажбурий нормативлар тизимига мувофиқ бўлиши керак.


6. Агарда профессионал иштирокчининг ташкилий-ҳуқуқий шакл учун устав капиталининг (фонди) энг кам миқдорига талаблар қонунчилик ҳужжатларида мазкур Низомда белгиланган мажбурий нормативлар тизими ва ўз маблағлари энг кам миқдорларига бўлган талаблардан фарқли белгиланган бўлса, улардан кўпроғи қўлланилади.


7. Профессионал иштирокчи ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўттизинчи санасидан кечиктирмасдан ваколатли давлат органига ўз маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Профессионал иштирокчи томонидан ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

8. Ваколатли давлат органи белгиланган тартибда профессионал иштирокчининг ўз маблағларининг ҳисобланган миқдорини тўғрилиги ва улар тақдим этган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширишга ҳақли.



III. ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТНИ

БИРГА ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


9. Қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомга мувофиқ профессионал фаолиятнинг бирга қўшиб олиб бориладиган (қўшимча) қисми профессионал фаолиятнинг амалга оширилаётган қисми билан бирга қўшиб олиб борилиши керак.


10. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни мазкур Низомнинг IV бўлимида белгиланган ҳолатлардан ташқари:

а) инвестиция воситачисини инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси профессионал фаолияти билан;

б) инвестиция маслаҳатчисини инвестиция воситачиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси, трансфер-агент профессионал фаолияти билан;

в) инвестиция активларини ишончли бошқарувчисини инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, трансфер-агент профессионал фаолияти билан;

г) трансфер-агентни инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси профессионал фаолиятларни бирга қўшиб олиб боришга йўл қўйилади.

11. Профессионал иштирокчи профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришда бирга қўшиб олиб борилаётган профессионал фаолиятнинг ҳар бир қисми бўйича қимматли қоғозлар билан операцияларнинг якка ҳисобини ташкил этиши, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган профессионал фаолиятни қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан ички назоратни ташкил этиши ва амалга ошириши керак.


12. Профессионал иштирокчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда профессионал фаолиятга тааллуқли бўлмаган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли.



IV. ПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТНИ БИРГА

ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШГА ДОИР ЧЕКЛАШЛАР


13. Профессионал иштирокчиларга мазкур Низомнинг 10-банди билан назарда тутилмаган профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш тақиқланади.


14. Трансфер-агент инвестиция воситачисининг ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.

15. Инвестиция фондининг фаолияти бошқа турдаги фаолият билан бирга қўшиб олиб борилиши мумкин эмас.

16. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси фақат трасфер-агент профессионал фаолиятини бирга қўшиб олиб бориши мумкин.

17. Профессионал иштирокчининг ушбу шахслар номидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи раҳбари ва ходимлари бошқа профессионал иштирокчиларда лавозимларни эгаллашга ҳақли эмас.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


19. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назоратни ваколатли давлат органи амалга оширади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 61-модда.

















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск