ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.02.2009 й. 1899-сон билан рўйхатга олинган, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 29.11.2008 й. 2008-41-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 6 февралда 1899-сон

билан рўйхатга олинган,

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат

қилиш маркази Бош директорининг

2008 йил 29 ноябрдаги

2008-41-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 160-сонли "Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурталовчилар бундан мустасно.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда - профессионал иштирокчи) - қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчининг ички назорати (кейинги ўринларда - ички назорат) - профессионал иштирокчиси фаолиятининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига, профессионал иштирокчининг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолияти билан боғлиқ унинг ички ҳужжатларига мувофиқлиги устидан назорат (кейинги ўринларда - ички ҳужжатлар);


профессионал иштирокчининг назоратчиси (кейинги ўринларда - назоратчи) - профессионал иштирокчининг мазкур Низомга мувофиқ ички назоратни амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.


II. ИЧКИ НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


2. Ички назоратни амалга ошириш профессионал иштирокчининг ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланадиган назоратчи зиммасига юклатилади.

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотда ички назоратни амалга ошириш ташкилот раҳбарига юклатилади.

3. Назоратчи ўз фаолияти давомида профессионал иштирокчининг кузатувчи кенгашига ҳисобдор бўлади. Кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда назоратчининг фаолиятини назорат қилишни профессионал иштирокчининг ижроия органи амалга оширади.


4. Профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб борилган ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бир нечта назоратчилар зиммасига юклатилиши мумкин.


5. Профессионал иштирокчи ички назоратни амалга ошириш учун назоратчи раҳбарлиги остида алоҳида таркибий бўлинмани шакллантиришга ҳақли.


6. Назоратчи ўз фаолиятида профессионал иштирокчининг бошқа таркибий бўлинмаларидан мустақилдир.


7. Назоратчи лавозими профессионал иштирокчининг ходимлар штатига киритилади. Назоратчи лавозимидаги иш ўрни назоратчи учун асосий иш жойи бўлиши керак. Назоратчи ишни бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ профессионал иштирокчиларда бирга қўшиб олиб боришга ҳақли эмас.


8. Профессионал иштирокчи унинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланган ички назорат тўғрисидаги Йўриқномага (низомга) (кейинги ўринларда - Йўриқнома) эга бўлиши керак. Кузатувчи кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда Йўриқнома профессионал иштирокчининг ижроия органи томонидан тасдиқланади.

9. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

назоратчини тайинлаш ва уни ишдан бўшатиш тартиби;

назоратчининг вазифалари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг рўйхати;

келиб тушган шикоятлар, мурожаатлар ва аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;

назоратчи томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолда унинг ҳаракатлари тартиби;

назоратчи томонидан ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш шакли ва муддатлари;

профессионал иштирокчининг филиалларида ички назоратни амалга ошириш тартиби (қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи филиаллар мавжуд бўлган ҳолда);

назоратчининг ҳисоботлари кузатувчи кенгаши ва ижроия органига тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда назоратчининг жавобгарлиги.

Йўриқномада ички назоратни амалга оширишни тартибга солувчи бошқа қоидалар ҳам акс эттирилиши мумкин.


10. Профессионал ишрокчининг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи филиали мавжуд бўлган ҳолда, филиалнинг ходимлар штатига филиал назоратчиси киритилади.

Агарда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятнинг бевосита филиал томонидан амалга оширилиши билан боғлиқ вазифаларни бажараётган филиалнинг штатида ходимлар сони уч кишидан ортиқ бўлмаса, профессионал иштирокчининг бош ташкилоти назоратчиси ёки филиал раҳбари филиал назоратчиси вазифаларини бажариши мумкин.

11. Филиал назоратчисига мазкур Низомнинг меъёрлари қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади:

филиал назоратчиси ўз фаолиятида филиалнинг бошқа ходимларидан мустақил ва филиал раҳбарига ва бош ташкилотнинг назоратчисига ҳисобдордир;

филиал назоратчиси аниқланган барча қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида филиал раҳбари ва бош ташкилотнинг назоратчисига ахборот беради;

филиал назоратчиси филиал фаолиятига тегишли бўлган ҳисобот ҳужжатларини мазкур Низомда белгиланган тартибда бош ташкилот назоратчиси ва филиал раҳбарига тақдим этади.


11-1. Филиал назоратчиси вазифалари филиал раҳбари томонидан бажарилган тақдирда филиал раҳбари:

бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ҳисобдордир;

аниқланган барча қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ахборот беради;

филиал фаолиятига тегишли бўлган ҳисобот ҳужжатларини мазкур Низомда белгиланган тартибда бош ташкилот назоратчиси ва раҳбарига тақдим этади.


III. НАЗОРАТЧИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Назоратчи лавозимига тайинланадиган шахс қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


13. Профессионал иштирокчининг назоратчиси:

мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлардан;

қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлардан;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишии молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратини ташкил этиш ва амалга оширишга доир мажбуриятлардан ташқари ички назорат вазифаларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлмаган лавозим мажбуриятларини бажаришга ҳақли эмас.

13-1. I ёки II тоифали малака гувоҳномасига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси қуйидагилардан бирига эга бўлиши лозим:

молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан бири бўйича олий маълумотга;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, фонд биржалари, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёки фаолиятнинг иқтисодий, молиявий, юридик соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёхуд кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига.

14. Қуйидаги шахс назоратчи бўлиши мумкин эмас:

қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг амалдаги малака гувоҳномасига эга бўлмаган;

қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга эга бўлмаган: молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёхуд ахборот технологиялари;

ушбу шахснинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатилган ташкилотларнинг мувофиқ фаолият турини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда якка ижроия органи вазифаларини бажарган, коллегиал ижроия органи таркибига кирган ёки профессионал иштирокчи, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотларининг таъсисчиси бўлган, агар бундай тўхтатиш пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган;

юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда якка ижроия органи вазифаларини бажарган ёки унинг коллегиал ижроия органи таркибига кирган ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса.


15. Профессионал иштирокчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Йўриқномада назоратчига қўшимча талабларни ўрнатишга ҳақли.



IV. НАЗОРАТЧИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


16. Назоратчи ўз фаолиятини амалга ошираётганда қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) Йўриқнома талабларига риоя этишни таъминлайди;

б) профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, профессионал иштирокчининг ички қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;

в) профессионал иштирокчи томонидан профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчига келиб тушган мурожаат, ариза ва шикоятларни кўриб чиқади;

г) профессионал иштирокчи томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланганлиги тўғрисида профессионал иштирокчининг раҳбарини дарҳол хабардор қилади, қонунчилик бузилишининг содир бўлиши сабабларини ва унда айбдор бўлган шахсларни белгилайди;

д) аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг бузилишлари бартараф этилишини ва профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятидаги шунга ўхшаган қонун бузилиши юзасидан огоҳлантиришлар бўйича тадбирларга риоя этилишини назорат қилади;

е) профессионал иштирокчининг кузатувчи кенгаши ва ижроия органига уларнинг расмий талабига мувофиқ маълумотларни тақдим этади;

ж) профессионал иштирокчи томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.


V. НАЗОРАТЧИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Назоратчи:

профессионал иштирокчининг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишларда иштирок қилиш;

профессионал иштирокчининг ҳужжатлари тақдим қилинишини талаб қилиш ва қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаси ва регистрлар мазмуни билан танишиш;

мажбуриятлари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчининг ходимларидан назоратчи вазифасини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли ахборотларнинг тақдим қилишини талаб қилиш;

мажбуриятлари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчининг ходимларидан уларнинг ўз мажбуриятларининг бажарилиши жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар тақдим қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Назоратчи йўриқномада белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


18. Назоратчи:

назоратчининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга;

профессионал иштирокчининг ички назорат тўғрисидаги ички ҳужжатлари талабларига риоя қилишга;

ўз вазифаларини тегишли равишда бажаришга;

профессионал иштирокчи ва унинг ходимларидан олинган ҳужжатлар ва файлларнинг асли сақланиши ва уларга қайтарилишини таъминлашга;

ички назоратни ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича профессионал иштирокчининг ходимларига маслаҳат беришга;

олинган ахборотларга нисбатан хизмат сирига риоя этишга мажбурдир.

Назоратчи Йўриқномада белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам олади.


19. Назоратчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолда, назоратчи иш кунидан кечиктирмасдан аниқланган қонунбузилиши тўғрисида профессионал иштирокчисининг раҳбарига ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ёзма равишда ахборот беради.

20. Назоратчининг мазкур Низом билан унга берилган ҳуқуқлар доирасидаги талаблари профессионал иштирокчининг барча ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.



VI. НАЗОРАТЧИНИНГ ҲИСОБДОРЛИГИ


21. Назоратчи ўз вазифаларини бажариш вақтида:

аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишини текшириш тўғрисидаги ҳисоботни (кейинги ўринларда  қонун бузилишини текшириш тўғрисида ҳисобот) - қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг қонун бузилиши аниқлангандан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан;

чораклик ҳисоботни - ҳар чорак якуни бўйича ҳар бир чорак тугаганидан сўнг ўн беш кундан кеч бўлмаган муддатда тузади.

Ҳисоботлар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган профессионал иштирокчининг тегишли бошқарув органига улар тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.


22. Қонун бузилишини текшириш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:

текшириш асослари ва уни ўтказиш муддатлари тўғрисидаги;

текшириш жараёнида тасдиқланган ва бошқа аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги;

қонун бузилиши содир этилишининг белгиланган сабаблари ва бунда айбдор шахслар тўғрисидаги;

қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишини бартараф этиш ва шунга ўхшаш қонун бузилишларидан огоҳлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тўғрисидаги.

Назоратчи томонидан илгари аниқланган, бироқ бартараф этилмаган қонун бузилишини такрорий аниқланган ҳолда назоратчи қонун бузилишини текшириш тўғрисида янги ҳисоботни тузмасликка ҳақли. Бунда, илгари аниқланган қонун бузилишининг бартараф қилинмаганлиги тўғрисидаги ахборот, назоратчининг чораклик ҳисоботига киритилиши лозим.

Бир хилдаги қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишлари (битта ва шу каби сабаблар бўйича йўл қўйилган қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг шу каби бир хил талабларининг бузилишлари) тўғрисидаги, шунингдек битта текширишни ўтказиш жараёнида аниқланган ўзаро боғланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг бузилишини (агарда битта қонун бузилиши бошқаси сабабли келиб чиқса) тўғрисидаги маълумотлар қонун бузилишини текшириш тўғрисидаги ягона ҳисоботда акс эттирилиши мумкин.


23. Чораклик ҳисобот қуйидаги умумлаштирилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

ўтказилган текширишлар сони кўрсатилган ҳолда чорак мобайнида ўтказилган текширишлар, текшириш ўтказиш вақтида аниқланган қонун бузилишлари, тегишли қонун бузилишларга йўл қўйилиш сабаблари ва уларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги;

мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги (кўриб чиқилган мурожаатлар, аризалар ва шикоятлар сони тўғрисидаги, мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган қонун бузилишлари, тегишли қонун бузилишларга йўл қўйилиш сабаблари, профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятида шунга ўхшаш қонун бузилишларни бартараф этиш ва огоҳлантириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги);

профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари, профессионал иштирокчининг ички қоидалари талабларининг бузилишидан огоҳлантириш бўйича тавсиялар;

профессионал иштирокчи томонидан амалга ошириладиган операциялар юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларни бажариш тўғрисидаги;

хизмат ахборотларидан ноқонуний фойдаланиш, нархлар борасида ҳийла-найранг ишлатиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган тадбирни амалга ошириш ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият билан боғлиқ таваккалчиликни камайтириш бўйича тадбирлар тўғрисидаги.

Чораклик ҳисоботга профессионал иштирокчи ходимларининг малакасини ошириш, ички назоратни ташкил қилишни яхшилаш бўйича тавсиялар, шунингдек бошқа ахборотлар киритилиши мумкин.


24. Назоратчи алоҳида йиғмажилдлар номенклатурасини шакллантириш йўли билан ҳисоботлар ҳисобининг юритилишини ва уларнинг сақланишини ташкил қилади.


25. Назоратчининг ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари профессионал иштирокчининг қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади ва агарда Йўриқномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши лозим.



VII. МУРОЖААТЛАР, АРИЗАЛАР ВА ШИКОЯТЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


26. Профессионал иштирокчига келиб тушадиган мурожаатлар, шу жумладан, аризалар ва шикоятлар кўриб чиқиш учун назоратчига юборилади ва профессионал иштирокчи томонидан белгиланган кирим ҳужжатларини рўйхатга олиш тартибига мувофиқ рўйхатга олиниши лозим.


27. Мурожаатларни кўриб чиқиш мазкур Низомда белгиланган алоҳида хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


28. Аризачига мурожаат, ариза ёки шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ёзма жавоб хатида аризачи томонидан баён этилган ҳар бир далилга нисбатан асослантирилган жавоб акс эттирилиши керак.


29. Мурожаат, ариза ва шикоят юзасидан жавоб хатини профессионал иштирокчининг раҳбари ва назоратчи имзолайди.


30. Профессионал иштирокчи аризачиларга унинг томонидан хабар берилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.



VIII. ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИНИНГ

РАҲБАРИ ВА ХОДИМЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


31. Профессионал иштирокчининг раҳбари:

назоратчига унинг ўз мажбуриятларининг бажарилишида ёрдам кўрсатади;

аниқланган қонунчилик ҳужжатлари, ички ҳужжатларининг бузилишларини, шунингдек қонун бузилишининг содир этилишига имкон яратувчи сабаб ва шароитларнинг бартараф этилишини ташкил қилади.


32. Профессионал иштирокчининг (профессионал иштирокчи филиалининг) ходимлари:

назоратчига унинг ўз мажбуриятларининг бажарилишида ёрдам кўрсатадилар;

професссионал иштирокчининг бошқа ходимлари ёки бошқа шахслар томонидан содир этилиши кутилаётган қонунчилик ҳужжатларининг, ички қоидаларнинг бузилишлари тўғрисида дарҳол назоратчига маълум қиладилар;

рўй берган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ улар манфаатдор шахслар деб топилиши мумкин бўлган битимлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг аффилланган шахслари деб топилиши мумкин бўлган мижозлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар;

мижозлар томонидан кўрсатилган маълумотлар бўйича узоқ вақт (бир ҳафтадан ортиқ) давомида алоқа ўрнатиш мумкин бўлмаган мижозлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар.



IX. ЯКУНИЙ ҚОИДА


33. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 66-модда.











































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск