ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 12.06.2014 й. 2594-сон билан рўйхатга олинган Давлат статистика қўмитасининг 30.05.2014 й. 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 12 июнда 2594-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитасининг

2014 йил 30 майдаги

3-мб-сон қарорига

ИЛОВА



Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация

қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими

"Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (бундан буён матнда Статистика агентлиги деб юритилади) ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни, юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System" асосида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда КТЯДР деб юритилади) киритиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System" (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) - юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, тўплаш, янгилаш, сақлаш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда тақдим этиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган ахборот тизими;


билдиришнома - юридик шахсларнинг ягона давлат реестридаги юридик шахс тўғрисидаги маълумотларнинг электрон шакли бўлиб, унинг ёрдамида КТЯДРда юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар ёки ундаги ўзгаришларни киритиш амалга оширилади;

регистратор - рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими;


статистик - давлат статистика органларининг КТЯДРни юритиш бўйича масъул ходими;

ташқи фойдаланувчилар - КТЯДРдаги ахборотдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар.


2. Қуйидагилар Тизим фойдаланувчилари ҳисобланади:

Статистика агентлиги - Тизимнинг ишлашини таъминлашда ҳамда унга расмий ёки идоравий сайт (ихтисослаштирилган дастурий модул) орқали кириш ҳуқуқини беришда;

рўйхатдан ўтказувчи органлар - юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишда;

ташқи фойдаланувчилар - КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни олишда.


3. Тизимнинг кечаю-кундуз ишлаши Статистика агентлиги томонидан таъминланади ва тизим қуйидагиларни амалга ошириш имкониятини беради:

давлат статистика органларига - статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш орқали, юридик шахслар ва уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, тўплаш, янгилаш, сақлаш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда тақдим этиш;

рўйхатдан ўтказувчи органларга - КТЯДРни юритиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш ҳамда уларнинг автоматлаштирилган ҳисобини олиб бориш;

ташқи фойдаланувчиларга - Статистика агентлигининг расмий сайти орқали КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни олиш.


2-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАН ТОМОНИДАН

ТИЗИМГА КИРИШ ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


4. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан масъул ходимларга Тизимга кириш ҳуқуқини олиш учун, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган шакл бўйича, электрон кўринишда Статистика агентлигига сўровнома юборилади.

5. Статистика агентлиги, бир кун муддатда, регистраторга ягона логин ва паролнинг рўйхатга олинишини ва унинг Тизимга кириш ҳуқуқини таъминлайди ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.

6. Агар регистратор лавозимидан озод этилса ёки бошқа ишга ўтса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир кун муддатда, ушбу регистраторнинг Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилишни таъминлаш мақсадида, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган шакл бўйича, электрон кўринишда Статистика агентлигига хабарнома юборади.

7. Статистика агентлиги тегишли хабарномани олгандан кейин, 8 иш соати мобайнида Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича тегишли ҳаракатларни амалга оширади.

8. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва давлат статистика органларининг масъул ходимлари ўзларига маълум бўлган логин ва паролни учинчи шахсларга ошкор қилмасликлари шарт.



3-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ЖАРАЁНИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАНЛАР ВА ДАВЛАТ

СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИНИНГ ЎЗАРО

МУНОСАБАТЛАРИ


9. Регистратор томонидан КТЯДРни юритиш учун зарур бўлган, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, бевосита Интернет тармоғидаги Статистика агентлигининг registr.stat.uz идоравий сайтида билдиришномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

10. Тизимга кириш учун, регистратор мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-бандларида ўрнатилган тартибда берилган шахсий логин ва паролдан фойдаланиш орқали авторизацияни амалга оширади.


11. Билдиришномани тўлдиришда қуйидагиларга риоя этиш талаб этилади:

билдиришноманинг барча сатрларини тўлдириш;

билдиришномани тўлдиришда лотин алифбосидан фойдаланиш;

статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда кодларни бириктириш.


12. Билдиришномани тўлдириш қуйидаги ҳолатлар ва муддатларда амалга оширилади:

а) юридик шахсларни - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин бир кун мобайнида;

б) юридик шахсларни - давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида;

в) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, қайта ташкил этиш, тугатиш жараёнидалиги, тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги, тугатилиши ва почта манзили ўзгарганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида;

г) юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда, фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолият тикланганда, қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда, шунингдек маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда унинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида.

Регистратор томонидан тақдим этилган маълумотлар давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотлар ҳисобланади.

13. Корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (бундан буён матнда КТУТ деб юритилади) - регистратор томонидан юридик шахсга Тизимдан фойдаланган ҳолда олинган, реал вақт режимида билдиришномани тўлдириш жараёнида берилади.

14. Статистик, тўлдирилган билдиришнома келиб тушган пайтдан бошлаб, бир иш куни мобайнида регистратор томонидан бириктирилган статистика кодларини текширади.

15. Статистик, текшириш натижаларига кўра:

а) статистика кодларини бириктиришда номувофиқликлар мавжуд бўлмаса, юридик шахс тўғрисидаги маълумотларни КТЯДРга киритади, бунда Тизим регистраторга автоматлашган тарзда хабар юборади;

б) статистика кодларини бириктиришда номувофиқликлар мавжуд бўлса, уни бартараф этиш тўғрисида Тизим ёрдамида регистраторга автоматлашган тарзда хабар юборади.


16. Регистратор мазкур Йўриқноманинг 15-банди "б" кичик бандида кўрсатилган хабарни олгандан кейин, 8 иш соати мобайнида кўрсатилган номувофиқликларни тегишли билдиришномада бартараф этади.


17. Давлат статистика органлари, рўйхатдан ўтказувчи органларнинг мазкур Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилган маълумотларининг солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг регистрлари ҳамда ахборот базалари, шунингдек статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотлари билан номувофиқлиги аниқланганда, рўйхатдан ўтказувчи органга электрон ёки факсимил алоқа ёрдамида юридик шахс тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиш тўғрисида сўров юборадилар.


18. Рўйхатдан ўтказувчи органлар, тегишли сўровни олгандан кейин 10 кун мобайнида номувофиқликни бартараф этадилар, тегишли давлат реестрига ўзгартиришлар киритадилар ҳамда сўровни юборган давлат статистика органига электрон ёки факсимил алоқа ёрдамида жавоб юборадилар.


19. Давлат статистика органи, рўйхатдан ўтказувчи органнинг жавобини олгандан кейин, бир иш куни мобайнида КТЯДРга ўзгартириш киритади.



4-БОБ. ТАШҚИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ КТЯДРдаги

БАРЧАНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ УЧУН ОЧИҚ БЎЛГАН

АХБОРОТЛАРНИ ОЛИШИ


20. КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиш учун очиқ бўлган ахборотлар қуйидагилар ҳисобланади:

идентификациялаштириш кўрсаткичлари - юридик шахснинг номи, КТУТ, солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан буён матнда СТИР деб юритилади;

классификация кўрсаткичлари - асосий фаолият турининг хусусияти, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига масублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;

маълумот тусидаги кўрсаткичлар - почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно), раҳбари (солиқ органларининг маълумоти асосида), давлат рўйхатидан ўтказилган ратиб рақами ва санаси (устав фонди ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари.

21. КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотлар белгиланган тартибда тақдим этилади.

22. Ташқи фойдаланувчилар, бевосита Статистика агентлигининг www.stat.uz расмий сайтида реал вақт режимида, сўралаётган юридик шахснинг СТИРини киритиб, мазкур йўриқноманинг 20-банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ахборотларни бепул олишлари мумкин.

23. КТЯДРдаги ахборотлар ташқи фойдаланувчилар учун фақат ўқиш режимида очиқ бўлади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


25. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлигига

СЎРОВНОМА

(Тизимга кириш ҳуқуқини олиш учун)

Сиздан


нинг қуйидаги ходим(лар)ига


(рўйхатдан ўтказувчи орган номи)


      

Регистратор сифатида Тизимга кириш ҳуқуқини беришингизни сўрайман:

      

Т/р

Ф.И.О.


Лавозими


СТИР


Электрон

почтаси

(Е-mail)


Телефон

рақами (халқаро

форматда)















раҳбари:




(рўйхатдан ўтказувчи орган номи)


(имзо ёки электрон

рақамли имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.




     





Йўриқномага

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлигига


ХАБАРНОМА

(Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилиш учун)

Сиздан


нинг қуйидаги ходим(лар)ига


(рўйхатдан ўтказувчи орган номи)


       

берилган Регистратор сифатида Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилишингизни сўрайман:

     

Т/р

Ф.И.О.


Лавозими


СТИР


Электрон

почтаси

(Е-mail)


Телефон

рақами (халқаро

форматда)















раҳбари:




(рўйхатдан ўтказувчи орган номи)


(имзо ёки электрон

рақамли имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў.




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 16 июнь, 24-сон, 299-модда





























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск